Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Тохир Исаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темурийлар даври таълим тизими тарихи”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3. PhD/Tar205.
Илмий раҳбар: Юсупова Дилором Юнусовна, ЎзФА академиги, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.02.10.
Расмий оппонентлар: Хайитов Шодмон Ахмадович, тарих фанлари доктори, профессор; Файзиев Хуршид Турғунович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Осиёнинг ўрта асрлар даври ижтимоий-маданий ҳаётида Темурийлар даври таълим тизими хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мактаб, хонақох, мадраса, шифохоналар ва мударрислик Темурийлар даври таълим тизимининг муайян ажралмас қисми эканлиги аниқланиб, уларда диний ҳамда дунёвий фанларни узвийликда ўқитишга алоҳида эътибор берилганлиги далилланган; 
XV асрда Хуросон ва Усмонли турклар давлатида таълимнинг олий босқичи шаклланиши Самарқанддаги Мирзо Улуғбек Мадрасаи олиясида таҳсил олган Али Қушчи, Биржандий, Шамсиддин Муҳаммад Балхий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоийларнинг номи билан боғлиқлиги асослаб берилган; 
Темурийлар даври таълим тизимида кутубхона, ҳонақох ва шифохоналарнинг махсус табиблик, сўфийлик каби мутахассисларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этганлиги аниқланган;
XV асрда Мовароуннаҳр ва Хуросонда олий таълим тизими шаклланиши босқичида мударрислик рутбаси, ўқув жараёни ва мадрасалар таъминотини олиб боришдаги ўқув-услубий, ижтимоий ва иқтисодий тартиблар кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темурийлар даври таълим тизими соҳаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Темурийлар даврида Хуросон мадрасалари (Амир Ферузшоҳ, Хўжа Малик заргар, Шоҳруҳ, Гавҳаршодбегим, Сабзбарамон ва б.) ва мударрислари (Мавлоно Шамсиддин Муҳаммад Исфироний, Жамолиддин Атоуллоҳ, Қози Низомиддин Муҳаммад кабилар) ҳақидаги янги илмий маълумотлардан ФА-А-1-010 рақамли «Амир Темур энциклопедиясини тузиш ва нашрга тайёрлаш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 16 ноябрдаги 3/1255-3176-сон маълумотномаси). Натижада энциклопедия Темурийлар даврида Хуросонда мавжуд бўлган мадрасалар ва мударрислар ҳақидаги янги илмий фактлар билан тўлдирилган.
Мовароуннаҳр ва Хуросон мадрасаларида таҳсил олган олиму уламолар таржимаи ҳолларини аниқлашда ҳамда мадрасаларнинг ўқув жараёни ва дастурлари хусусидаги илмий янгиликлардан «Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси»нинг КП 6231/360 рақамли «Инородческое образование в Туркестанском крае», КП 6231/20 рақамли «Очерк развития народного образования в Туркестанском крае» (сост. С.Граменицкий), г. Ташкент 1896 г., КП 768 рақамли «Учебник математики для медресе», КП 1590 рақамли «Учебник арифметики для медресе. Самарқанд», КП 5991/644 рақамли музей ашёларига илмий тасниф ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 27 октябрдаги 03-46/-10-9645-сон маълумотномаси). Бу эса Темурийлар даврига оид таълим муассасалари – мадрасалар, хонақоҳлар ва кутубхоналар фаолиятини очиб беришга хизмат қилган;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O’zbekiston tarixi» телеканалида эфирга узатилган «Кўҳна манзиллар» кўрсатувида Темурийлар даври таълим тизими, Мовароуннаҳр ва Хуросонда фаолият кўрсатган асосий таълим марказлари – мадрасалар фаолияти, таълим марказларида фаолият кўрсатган мударрислар, ўқув жараёнида ўтиладиган фанларнинг таълим жараёни шаклланишида ўзига хос жиҳатлари, ўқув муддати, талабаларга яратилган шарт-шароитлар, уларга тўланадиган стипендия каби масалалар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 2021 йил 21 майдаги 02-40-807-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланиши мамлакатимизнинг таълим тизими тарихи, Ўзбекистондаги мадрасалар тарихи ҳақидаги маълумотларни аҳоли ўртасида тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish