Sayt test rejimida ishlamoqda

Гулoва Анoргул Ахтамoвнанинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоийнинг тасаввуфий қарашларида умуминсоний қадриятлар масалалари”, 09.00.03 - Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Fa1119.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлар доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Мадаева Шахноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Пардаева Марҳабо Давлатовна, фалсафа фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоийнинг тасаввуфий қарашларидаги умуминсоний қадриятларнинг гуманистик моҳиятини тарихий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоий тасаввуфий қарашларида умуминсоний қадриятларнинг иқтисодий муносабатлар жараёнида шахслар ўртасидаги ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш ва ишончлилик каби ижтимоий-иқтисодий, халқ дардини тинглаш ва оғирини енгил қилиш каби сиёсий, бурч, масъулият ва жамоавийлик каби ҳуқуқий, озодлик, эркинлик, тарихий меросни тадқиқ этиш каби маданий, инсонга олий мавжудот сифатида қараш ва илоҳий ақлга эгалик каби диний-тасаввуфий, интеллектуал имкониятлар ва таълим-тарбия каби маънавий ва аҳлоқий тамойиллари аниқланган; 
мутафаккир ирфоний қарашларидаги орифлик контекстида ўз хатти-ҳаракатларига баҳо бериш ва ахлоқий бошқариш, ижтимоий фаоллик, мустақил фикрлаш ва қарор қабул қилиш, ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси ва фаол фуқаролик позициясини кучайтириш каби маънавий-ахлоқий компетенцияларни таълим-тарбия мазмунига сингдиришнинг долзарблиги маънавий тарбияни давлат бошқарув органлари, жамоатчилик ташкилотлари, маҳалла ва оила институти ҳамкорлиги асосида ташкил этиш зарурати фалсафий жиҳатдан асосланган; 
аллома тасаввуфий қарашларидаги инсоннинг камолотга етишиш ғояларининг умуминсоний моҳияти, унинг жамият барқарорлиги, юрт тинчлиги борасидаги кишининг фаолияти онг, ақл идрок асосида бўлмоғи, ўз ватани ишқи билан банд бўлмоғи, халқ билан алоқада бўлиб, бирга ҳаёт кечиришига оид қарашларининг маърифат, таълим, инновацион тафаккур, халқпарвар давлат ва инсон қадрини улуғлаш каби цивилизацион аҳамияти фалсафий жиҳатдан очиб берилган; 
Навоий асарларидаги сабр, тавозе, одиллик каби тасаввуфий категорияларнинг коррупцияга тоқатсиз муносабат, ислоҳотларга даҳлдорлик ва ижтимоий фаоллик билан ўзаро алоқадорлиги ҳамда одоб-ахлоқ, тарбия жараёнидаги узлуксизлик ва соғлом дунёқарашни шакллантиришнинг субстанционал аҳамияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоийнинг тасаввуфий қарашларида умуминсоний қадриятлар масалаларини тадқиқ этиш асосида:
Алишер Навоий тасаввуфий қарашларида умуминсоний қадриятларнинг иқтисодий муносабатлар жараёнида шахслар ўртасидаги ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш ва ишончлилик каби ижтимоий-иқтисодий, халқ дардини тинглаш ва оғирини енгил қилиш каби сиёсий, бурч, масъулият ва жамоавийлик каби ҳуқуқий, озодлик, эркинлик, тарихий меросни тадқиқ этиш каби маданий, инсонга олий мавжудот сифатида қараш ва илоҳий ақлга эгалик каби диний-тасаввуфий, интеллектуал имкониятлар ва таълим-тарбия каби маънавий ва аҳлоқий тамойилларига оид илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг III. “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғояларини ҳаётга кенг тадбиқ этиш, аждодларга муносиб қилиб тарбиялашда адабиёт, маданият, санъат намуналаридан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари” 18-банди “Улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан “Хамса” асарини электрон (аудио) китобини яратиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини амалга оширишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 1 июндаги 02/08-629-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсиялар ёш авлодни гуманистик қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашга, миллий давлатчилигимиз тарихини ўрганишга, аждодларимиз бой маънавий меросига ҳурматни шакллантиришга, умуминсоний тамойилларни чуқур ўрганишга хизмат қилган;
мутафаккир ирфоний қарашларидаги орифлик контекстида ўз хатти-ҳаракатларига баҳо бериш ва ахлоқий бошқариш, ижтимоий фаоллик, мустақил фикрлаш ва қарор қабул қилиш, ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси ва фаол фуқаролик позициясини кучайтириш каби маънавий-ахлоқий компетенцияларни таълим-тарбия мазмунига сингдиришнинг долзарблиги маънавий тарбияни давлат бошқарув органлари, жамоатчилик ташкилотлари, маҳалла ва оила институти ҳамкорлиги асосида ташкил этиш заруратига доир таклиф ва тавсиялардан Маданият вазирлиги тасарруфидаги ташкилотларда илмий ҳамжамиятни бохабар қилиш мақсадида ташкил этилган илмий-амалий ва методик ўқишларда, Навоийнинг тасаввуфий асарлари асосида альбомлар, илмий оммабоп ҳужжатли фильмлар, ахборот-ресурс базасини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2021 йил 15 июндаги 05-12-10-2935-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсиялар ёш авлодни инсонпарварлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга, жаҳолатга қарши маърифат, илм ва амал, маънавий барқарорликка эришиш каби профилактика ва тарғибот-ташвиқот ишлар самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатган; 
аллома тасаввуфий қарашларидаги инсоннинг камолотга етишиш ғояларининг умуминсоний моҳияти, унинг жамият барқарорлиги, юрт тинчлиги борасидаги кишининг фаолияти онг, ақл идрок асосида бўлмоғи, ўз ватани ишқи билан банд бўлмоғи, халқ билан алоқада бўлиб, бирга ҳаёт кечиришига оид қарашларининг маърифат, таълим, инновацион тафаккур, халқпарвар давлат ва инсон қадрини улуғлаш каби цивилизацион аҳамиятига оид оид хулосалар ва тавсиявий характердаги натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Ўзига ўхшайди ўзбек”, “Тил – миллат кўзгуси” каби бир қатор кўрсатувларини ёритишда унумли фойдаланилган. (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 1 июлдаги 1/176-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи турли ғоявий-мафкуравий хуружларга қарши миллий ва умуминсоний қадриятларнинг шаклланиши, аждодларимиз меросига ҳурмат туйғусини шакллантириш, маънавий камолотга эришишига хизмат қилган.
Навоий асарларидаги сабр, тавозе, одиллик каби тасаввуфий категорияларнинг коррупцияга тоқатсиз муносабат, ислоҳотларга даҳлдорлик ва ижтимоий фаоллик билан ўзаро алоқадорлиги ҳамда одоб-ахлоқ, тарбия жараёнидаги узлуксизлик ва соғлом дунёқарашни шакллантиришнинг субстанционал аҳамиятига оид илмий умумлашма ва таҳлиллардан Бухоро вилоят Халқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги жамоатчилик фондининг 10-01/3-сон “Ижтимоий шериклик доирасида Абу Ҳафс Кабир муқаддас қадамжосини ободонлаштириш, маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот чораларини амалга ошириш” (2019-2020 йй) мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (“Бухоро мероси” илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 29 июндаги 9-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги кундаги глобаллашув шароитида тасаввуфнинг фаолликка ундайдиган ғояларини ўрганиш ёшлар фаолияти ва дунёқарашининг ўзгаришига, ёшлар интеллектуал салоҳиятини шакллантиришда ўзаро ҳурмат, бағрикенглик, сабрлилик каби юксак инсоний қадриятларнинг маънавий-маърифий механизмларини такомиллаштиришни фалсафий методологик нуқтаи назардан ўрганишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish