Sayt test rejimida ishlamoqda

Гадоева Лобар Эргашевнанинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзи ва унинг замонавий этномодели: тажрибалар, муаммолар ва ечимлар”, 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Fal388. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Ҳусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлар доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Хажиева Мақсуда Султоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Содиқова Шохида Мархабаевна, социология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзининг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб бериш ва унинг замонавий этномоделини яратишга оид таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
соғлом муҳитни ташкил қилишда физиологик эҳтиёжларни қондириш ўзгарувчан ташқи муҳит шароитига мослашув, ҳулқ-атвор, ўз-ўзини ҳимоя қилиш туйғуларига бўйсундирилганлиги сабабли инсон саломатлигининг руҳият, психосоматик жараёнлар билан боғлиқлиги асослаб берилган; 
мустаҳкам оилани шакллантиришда соғлом турмуш тарзини издан чиқарадиган камҳаракатчанлик, лоқайдлик, имкониятлар нотенглиги каби муаммоларнинг тарихий-маданий парадигмаси аниқланиб, уларга ечим топишда этнотиббий ва замонавий этномоделнинг рационал тафаккур, онгли ҳаёт кечириш ҳамда  қадриятлар ва анъаналарга содиқлик тамойиллари асосланган; 
жамиятда соғлом турмуш тарзининг этномоделини татбиқ этишда “соғлом оила – соғлом жамият” концепцияси профилактик чора-тадбирларининг ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, нуронийлар ижтимоий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мавқеини мустаҳкамлаш йўналишларини соғломлаштириш орқали ижтимоий муҳит таъсиридаги деструктив (ўзгарувчанлик) ҳолатни олдини олиш зарурияти фалсафий жиҳатдан исботланган; 
соғлом турмуш тарзига хос бўлган этнотиббий маданиятнинг гигиеник меъёрлаштириш, рационал овқатланиш, жисмоний ривожланиш, этносоциал макон ва антропопсихологик ғояларнинг маданият, саломатликни қадрлаш, сабр-тоқат, замонавий этнотиббий функцияларни белгиловчи таълим, ижтимоий ва шахсий юксалиш каби индикаторларининг интеллектуал салоҳият, атроф-муҳитга оқилона муносабат, мутақил фикр юритиш мезонларининг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзи ва унинг замонавий этномодели: тажрибалар, муаммолар, ечимларини ижтимоий-фалсафий таҳлили натижасида олинган илмий янгиликлардан:
соғлом муҳитни ташкил қилишда физиологик эҳтиёжларни қондириш ўзгарувчан ташқи муҳит шароитига мослашув, ҳулқ-атвор, ўз-ўзини ҳимоя қилиш туйғуларига бўйсундирилганлиги сабабли инсон саломатлигининг руҳият, психосоматик жараёнлар билан боғлиқлигига оид назарий хулоса ва умумлашмалардан Республика маънавият ва маърифат марказинингЎзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 октябрдаги ПФ-6099-сон фармонига мувофиқ “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш” фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар дастурининг VI бўлими ”Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий соҳани  ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”нинг 169-банди “Камалак юлдузлари”, “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси”, “Йил сардори”, “Талабалар фестивали”, ”Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла” танлови ҳафталиги, “Энг яхши спорт тарғиботчиси” кўрик танлови ва мусобақаларни ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг  2021 йил 16 августдаги 02/08-969-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда соғлом турмуш тарзининг замонавий этномодели ҳақидаги билим ва кўникмаларни шаклланиши ва амалий хулосалар чиқаришга хизмат қилган;
мустаҳкам оилани шакллантиришда соғлом турмуш тарзини издан чиқарадиган камҳаракатчанлик, лоқайдлик, имкониятлар нотенглиги каби муаммоларнинг тарихий-маданий парадигмаси аниқланиб, уларга ечим топишда этнотиббий ва замонавий этномоделнинг рационал тафаккур, онгли ҳаёт кечириш ҳамда  қадриятлар ва анъаналарга содиқлик тамойилларига оид илмий янгилик ва тавсияларидан Република “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот марказининг чора-тадбирлар дастуридаги “Мигрант оилалар ҳам соғлом ҳаёт тарзида яшашга ҳақлими?” номли тадбир сценайрисини тайёрлаш ва унинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2021 йил 30 июлдаги 04-05/361–20-сон маълумотномаси). Натижада, мигрант оилаларда, шахслараро муносабатларда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, соғлом турмуш тарзининг замонавий этномодели функцияларини белгиловчи ҳатти-ҳаракатлар нормалари бўйича илмий-назарий, амалий хулосалар чиқаришга хизмат қилган;
жамиятда соғлом турмуш тарзининг этномоделини татбиқ этишда “соғлом оила – соғлом жамият” концепцияси профилактик чора-тадбирларининг ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини модернизация қилиш, нуронийлар ижтимоий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мавқеини мустаҳкамлаш йўналишларини соғломлаштириш орқали ижтимоий муҳит таъсиридаги деструктив (ўзгарувчанлик) ҳолатни олдини олиш зарурияти оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 62-12/133-сон “Бахтиёр оила – бахтли жамият асоси” (2019-2020 йй.) амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2021 йил 6 декабрдаги 18/1-645-сон маълумотномаси). Натижада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишига ҳар томонлама кўмаклашишда, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга хизмат қилган;
соғлом турмуш тарзига хос бўлган этнотиббий маданиятнинг гигиеник меъёрлаштириш, рационал овқатланиш, жисмоний ривожланиш, этносоциал макон ва антропопсихологик ғояларнинг маданият, саломатликни қадрлаш, сабр-тоқат ва гендер тенглиги, замонавий этнотиббий функцияларни белгиловчи таълим, ижтимоий ва шахсий юксалиш каби индикаторларининг интеллектуал салоҳият, атроф-муҳитга оқилона муносабат, мутақил фикр юритиш мезонларининг ижтимоий-фалсафий хусусиятларига оид фикр мулоҳазалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг йиллик режа дастурини шакллантиришда, хусусан, “Ассалом Бухоро”, “Ўзига ўхшайди ўзбек” номли телекўрсатувларни ташкил этишда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпанияси 2021 йил 30 мартдаги 1/90-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг соғлом турмуш тарзи, унинг этномоделига оид зарур билим ва маълумотларни олишига самарали таъсир кўрсатган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish