Sayt test rejimida ishlamoqda

Жаббарова Иқбол Хўжамуратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Қашқадарё воҳасида янги ерларнинг ўзлаштирилиши ва суғориш тизими тарихи (ХХ асрнинг 50-80 йиллари мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tar534.
Илмий раҳбар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Комилов Ойбек Комилович, тарих фанлари доктори, профессор; Қобулов Эшболта Атамурадович , тарих фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг 50-80-йилларида Қашқадарё воҳасида янги ерларнинг ўзлаштирилиши ва суғориш тизими тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистонда янги суғорилиш тизими барпо этилиб, ердан фойдаланиш имконияти кенгайиб борган бўлсада, совет ҳокимиятининг пахта яккаҳокимлигини ўрнатишга қаратилган иккиёқлама сиёсати туфайли катта ер майдонларининг мелиоратив ҳолати ёмонлашиб, яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги ҳудудда экологик мувозанатнинг бузилишига сабаб бўлганлиги далилланган; 
1950-1980-йилларда Қашқадарё воҳасида ирригация иншоотларининг қурилиш тадбирлари давомида маҳаллий ҳокимият органлари томонидан йўл қўйилган пахта майдонларини кенгайтириш мақсадида янги ерларни ўзлаштиришни сунъий кўпайтиришнинг социалистик мафкураси, ўтказилган социалистик мусобақалар, аҳолини ижтимоий аҳволининг инобатга олинмаслиги, сув ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик, ерларнинг шўрланиши ва меъёридан ошиқ сунъий суғориш каби камчиликлар таъсирида янги ўзлаштирилган ерларнинг тезда истеъмолдан чиққанлиги далилланган; 
совет давлатининг кадрлар масаласига бир томонлама ёндашуви натижасида зарурий билим ва малакаларга эга бўлмаган кадрлар сонининг экстенсив ошиб бориши сув хўжалиги соҳасидаги муаммоларнинг кучайишига салбий таъсир кўрсатган бўлса-да, имкон қадар экин майдонларига кўпроқ сув чиқариш мақсадида Эскианҳор каналини қайта ташкил қилиш, Амударёдан Қарши бош канали орқали сув келтириш, Чимқўрғон, Пачкамар, Таллимаржон, Ҳисорак сув омборлари қурилиши тадбирларига аҳамият қаратилганлиги воҳа суғориш тизими ривожида муҳим тарихий воқеа бўлганлиги аниқланган;
Қашқадарё дарёсининг ўрта ва қуйи оқимидаги янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш борасидаги тадбирлар вилоятда ўзлаштирилган янги ер майдонларининг ортишига, республиканинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларидан оилаларни воҳага кўчириб келтирилишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган янги совхозлар ташкил этилишига асос бўлганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1950-1980-йиллар даврий чегарасида Қашқадарё воҳасида янги ерларни ўзлаштирилиши ва суғориш тизими тарихига оид Қашқадарё воҳасида янги ерларни ўзлаштирилиши ва суғориш тизими тарихини ишлаб чиқилган илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар асосида:
Қарши чўлининг ўзлаштирилиши ва суғориш тизими тарихи (ХХ асрнинг 50-80 йиллари мисолида) мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва тавсиялар асосида Қарши чўлини ўзлаштириш ва суғориш ишларининг янада кучайиб борганлиги, уларнинг ижобий ва салбий оқибатлари, мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжнинг ортиши ва шу билан бирга 80-йиллар ўрталаридан ўз соҳасининг зарурий билим ва малакаларига эга бўлмаган “дипломли” кадрларнинг сони экстенсив ошганлиги тўғрисидаги илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси музей фондини маълумотлар билан бойитишга кўмаклашган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 9 декабрдаги 03/27-3587-сон маълумотномаси). Бу эса ирригация ва мелиорация соҳасининг мутахассислари, ёш деҳқон-фермерлар, сувчиларда Қашқадарё воҳасида янги ерларнинг ўзлаштирилиши ва суғориш тизими тарихи ҳақида муайян даражада тасаввур уйғотишга хизмат қилган;
совет ҳокимиятининг пахта яккаҳокимлиги сиёсати асосида Қашқадарёдаги ирригация тизимида суғориш ишларининг янада кучайиб борганлиги тўғрисидаги тадқиқотнинг назарий хулосалари ҳамда бирламчи манбалардаги маълумотлар илмий муомалага киритилган. Қашқадарё воҳасида ирригация иншоотларининг қурилиши тадбирлари давомида йўл қўйилган хатоликлар (пахта майдонларини кенгайтириш мақсадида янги ерларни ўзлаштиришнинг кескин сунъий равишда кўпайтириш мақсадида тарғибот-ташвиқот, режалаштириш, мониторинг қилиш, социалистик мусобақа) ва камчиликлар (қисқа фурсатда кенг қамровли қурилиш ишларини олиб бориш) таъсирида ерларнинг меъёридан ортиқ шўрланиши, яроқсиз ҳолга келиши каби илмий натижаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон тарихи канали томонидан 2021 йил 9 апрелда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон тарихи телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 9 апрелдаги 02-40-528-сон маълумотномаси). Бу эса баркамол авлод онги-шуурини Ўзбекистонда янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш тизими тарихига оид тарихий маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish