Sayt test rejimida ishlamoqda

Хошимов Ахроржон Ахадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Фосфор- ва олтингугуртли қўшимчалар асосида аммиакли селитра сифатини яхшилаш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси  (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Т2239.
Илмий раҳбар: Сейтназаров Атаназар Рейпназарович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона политехника институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, DSc.03/30.04.2021.T.106.04.
Расмий оппонентлар: Тоғашаров Аҳат Салимович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Нурмуродов Тўлқин Исомуродович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аммиакли селитра доналари ёки суюқланмасига фосфор ва олтингугуртли қўшимчалар билан қайта ишлаш йўли билан мураккаб ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аммоний нитратининг кам ёпишқоқлиги, юқори мустаҳкамлиги ва термик барқарорлигини таъминлайдиган АС : (NH4)2SO4 эритмаси : ўғит кукунлари  = 80 : 5 : 20 мақбул нисбати аниқланган;
АC доналарига фосфор- ва олтингугуртли ўғитлар кукунларининг юқори адгезион коэффициентига эришилиб (99% гача), аксинча бу кўрсаткич фосфорит унида ишлов берилган МАФЎда атига  77% ни ташкил этиши аниқланган;
III->IV фаза ўтишини четлаган ҳолда тўғридан-тўғри IIIV полиморф фазага ўтиши эвазига доналарнинг кристалл панжараси кам деформацияси ва сферик шакл доналар турғунлиги таъминлаши исботланган;
АС суюқланмасига фосфор ва олтингугуртли тузларни қўшиш йўли орқали кам ғоваклик ва ички юзаси кичик доналар, сезиларли даражада кам детонацион қобилиятга эга концентрланган азот-фосфорли ўғитлар олиш усули ишлаб чиқилган;
АС доналари ёки суюқланмасига фосфор- ва олтингугуртли кукунларда ишлов бериш орқали мураккаб ўғитлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Фосфор ва олтингугуртли қўшимчалар асосида АС сифатини яхшилаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
АC доналарига аммоний сульфат тўйинган эритмаси ва фосфорли кукунларини пуркаш, чанглатиб сепиш орқали янги мураккаб ўғитлар олиш технологияси «Farg’onaazot» АЖнинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2022 йил 28 январдаги 23-3-285-сон маълумотномаси). Натижада, импорт қилинаётган магнезитни маҳаллий хом ашёларга алмаштириш ва шу орқали вегетацион шароитларга мўлжалланган мураккаб ўғитлар ассортиментини кенгайтириш имконини беради;
аммоний нитрат суюқланмаси ва ўғитли қўшимчалар асосида янги мураккаб ўғитлар олиш технологияси «Farg’onaazot» АЖнинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2022 йил 28 январдаги 23-3-285-сон маълумотномаси). Натижада, АС таркибини фосфор, кальций ва олтингугурт каби ўзлашувчан озуқа компонентлар билан бойитиш ва бир вақтда аммоний нитратининг термик барқарорлиги таъминлаш имконияти яратилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish