Sayt test rejimida ishlamoqda

Розиқова Камола Элмуродовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бор ва марганец микроэлементларининг ғўза метаболизми ва ҳосилдорлигига таъсири”, 06.01.04 - Агрокимё (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Qx502.
Илмий раҳбар: Хошимов Фарҳод Ҳакимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Ниязалиев Бегали Ирсалиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Каримбердиева Амина Азимовна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида минерал ўғитлар фонида бор ва марганец микроўғитларини ғўза метаболизмига, ҳосилдорлигига, хлорофилл-оқсил комплексига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
микроўғитлар ғўза транспирация жадаллигини пасайтириши, сув сақлаш қобилиятини 3-5 фоизга ошириши ҳамда ташқи омилга (иссиқликка 4-5 0С) бардошлилигини ошириши аниқланган;
минерал ўғитлар фонида B ва Mn микроўғитларини ғўзани шоналаш фазасида тупроққа ва баргидан қўллаш, ҳосил элементларининг шаклланиш ва конуслар бўйича тўкилишини (8,0−13,3%) олдини олиш исботланган;
B ва Mn микроўғитларини ғўзани шоналаш фазасида тупроққа ва баргидан қўллаш ҳосил учун муҳим бўлган оқсилли азотни жадал синтез бўлиши илмий асосланган;
чигитларни B ва Mn ли микроўғитли эритмага ивитиб экиш ва тупроққа қўллаш ғўза (физиологик кўрсаткичига, хлорофил-оқсил комплексига ва фотосинтетик соф маҳсулдорлиги)га ижобий таъсир қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бор ва марганец микроэлементларининг ғўза метаболизми ва ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш бўйича олган илмий натижалар асосида:
«Самарқанд вилоятида пахта етиштиришда бор ва марганец микроўғитларидан фойдаланишга оид тавсиялар» Қишлоқ хўжалиги вазирлигини Каттақўрғон тумани қишлоқ хўжалиги бўлимига амалиётда фойдаланиш учун топширилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигини 2021 йил 13 апрелдаги 02/025−1585-сон маълумотномаси). Натижада, пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари тупроқларининг агрокимёвий ҳолати асосида макро- ва микроэлементлардан рационал фойдаланиш, ғўза транспирация жадаллигини пасайтиришда микроўғитларни қўллаш ва турли салбий омилларга ғўза бардошлилигини ошириш бўйича тадбирларни белгилашда қўлланма сифатида хизмат қилган;
эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлар учун ғўзани шоналаш фазасида тупроққа 1 кг/га бор ва 4 кг/га марганец ҳамда баргидан 0,1 фоизли бор ва 0,5 фоизли марганец микроўғитларини N250P175K125 кг/га минерал ўғитлар фонида қўллаш агротехнологияси Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани «Мукаррама СБТ» фермер хўжалигида 47 гектар, «Ўткир» фермер хўжалигида 10 гектар, «Хушнудбек-Шавкат файзли даласи» фермер хўжалигида 30 гектар, жами 87 гектар майдонда амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 13 апрелдаги 02/025−1585-сон маълумотномаси). Натижада, ғўзанинг транспирация жадаллиги пасайиб, сув сақлаш қобилияти 3-5 фоизга ошган, ташқи салбий омилларга бардошлилиги таъминланган, ғўза тупидаги ҳосил элементлари тўкилишини 8,0-13,3 фоизга камайтирган, 3,5-6,0 центнер қўшимча, эртаги ва сифатли ҳосил олишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish