Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Диёр Турдиқуловичнинг 
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Буғдойнинг абиотик омилларга бардошли, қимматли хўжалик белгиларига эга навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Qx142.
Илмий маслаҳатчи: Аманов Амир, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, PhD.05/27.02.2020.Qx.42.02 (бир марталик илмий кенгаш).
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: кузги буғдойнинг «Шамс» нави (NАР 00184), «Шукрона» нави (NАР 00287), «Ғаллакор» нави (NАР 00290), «Мингчинор» нави (NАР 00176). Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2021 йил 3 ноябрдаги 01-11/2745-сон хулосаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади жаҳон генофондидан турли экологик-географик гуруҳларга мансуб нав ва намуналари асосида буғдойнинг абиотик омилларга бардошли, қимматли хўжалик белгиларини ўзида мужассамлаштирган, ҳосилдор, дон сифати юқори буғдой навларини яратиш ва жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор жануб минтақалари шароитида халқаро ИКАРДА, СИММИТ ташкилотларидан келтирилган жаҳон генофондида сақланаётган буғдой навларини қурғоқчиликка, иссиқликка, гармселга чидамлилик хусусиятлари аниқланган;
иссиқлик ва қурғоқчиликкагармселга ҳамдакасалликга бардошли, қимматли хўжалик белгиларига эга, ҳосилдор ва дон сифати юқори бўлган юмшоқ буғдойнинг Шамс, Шукрона, Ғаллакор навлари, қаттиқ буғдойнинг Мингчинор нави яратилган;
генетик келиб чиқиши узоқ бўлган маҳаллий ва хориждан келтирилган ота-она шаклларни танлаш, дурагайлаш, дурагай авлодларда қимматли-хўжалик белгиларини фенотипик юзага чиқиши ҳамда белги ва хусусиятларнинг ирсийланиш қонуниятлари аниқланган;
абиотик омилларга чидамли ҳамда ҳосилдор, юқори дон сифатини ўзида мужассамлаштирган турли ноқулай шароитларга чидамли бўлган селекцион ашёлар яратилган;
янги яратилган юмшоқ буғдойнинг « Шамс », «Шукрона», «Ғаллакор» ва қаттиқ буғдойнинг «Мингчинор» навларининг бирламчи уруғчилиги ташкил этилган ва ишлаб чиқаришга жорий қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг суғориладиган ва лалмикор майдонлари шароитида буғдой учун бошланғич манба ва янги навлар яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида:
cуғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг қурғоқчиликка, иссиқликка, гармселга чидамли, сувсизлик бардошли, дон сифат кўрсаткичлари юқори ҳамда ҳосилдор бўлган юмшоқ буғдойнинг “Шамс” ва “Шукрона” навлари, лалмикор майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг “Ғаллакор” ва қаттиқ буғдойнинг “Минчинор” навлари яратилган (Ўзбекистон Республикаси Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентоигининг 2021 йил, 3-ноябрдаги 01-11/2745-сон далолатномаси). Натижада янги яратилган юмшоқ буғдойнинг Шамс (NAP 00184), Шукрона (NAP 00287) ва Ғаллакор (NAP 00290) навларига ҳамда қаттиқ буғдойнинг Мингчинор (NAP 00176) навига муаллифлик гувоҳномалари олинган;
2009-2020 йилларда тадқиқотчи Д.Жўраевнинг ҳаммуаллифлигида яратилган ташқи муҳит омилларига ва сувсизликка чидамли ҳамда юқори ҳосилдор бўлган, суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг “Шукрона” нави Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг Қарши агроучасткаси бўлимида 106,5 гектар, Қамаши агроучасткаси бўлимидаги лалмикор майдонларда юмшоқ буғдойнинг “Ғаллакор” нави 130 гектар майдонга ҳамда 2016-2020 йилларда қаттиқ буғдойнинг “Мингчинор” нави 160 гектар ва юмшоқ буғдойнинг “Шамс” нави 150 гектар майдонга ҳамда 2019-2020 йиллар ҳосили учун Чироқчи туманининг суғориладиган майдонларида юмшоқ буғдойнинг “Шамс” нави 20 гектар, лалмикор майдонларда юмшоқ буғдойнинг “Ғаллакор” нави 118 гектар ҳамда қаттиқ буғдойнинг “Мингчинор” нави 55 гектар, юмшоқ буғдойнинг “Шамс” нави Яккабоғ туманида 76 гектар, Миришкор туманида 64 гектар, Касби туманида 121 гектар, Қамаши туманида 22 гектар ва Ғузор туманида 95 гектар майдонларда экилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 6 октябрдаги 02/021-4048-сон маълумотномаси). Натижада яратилган буғдой навлари Қашқадарё вилоятининг 1120,5 гектар майдонида жорий қилинган; 
2019-2020 йилларда Самарқанд  вилоятининг Қушработ туманидаги “Ҳайтонбулоқ узумлари” фермер хўжалигида 27 гектар, Мойли камар фермер хўжалигида 30 гектар, Жўш ота фермер хўжалигида 30 гектар, жами 87 гектар майдонларда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 6 октябрдаги 02/021-4048-сон маълумотномаси). Натижада, янги яратилган юмшоқ ва қаттиқ буғдой навларининг Самарқанд вилояти тупроқ иқлим шароитида ҳам юқори ҳосилдорликни намоён этиши кузатилган;
юмшоқ буғдойнинг “Шамс” нави суғориладиган майдонларда экилганда 55-75 ц/га, “Шукрона” нави 75-80 ц/га, лалмикор майдонларда юмшоқ буғдойнинг “Ғаллакор” нави 20,7-21,4 ц/га, қаттиқ буғдойнинг “Мингчинор” нави 16,5-18,1 ц/га гача бўлган юқори ҳосилдорликни намоён қилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 6 октябрдаги 02/021-4048-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят кесимида экилаётган мавжуд навларга нисбатан 4,7-11,3 ц/га гача кўпроқ ҳосил олинган;
қимматбаҳо хўжалик белги ва хусусиятларига эга, ташқи муҳитнинг абиотик ва биотик омилларга чидамли, сувни кам талаб қилувчи, юқори ҳосилдор, дон сифати юқори бўлган юмшоқ буғдойнинг суғориладиган майдонлар учун “Шамс” ва “Шукрона” навлари ҳамда лалмикор майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг “Ғаллакор” ва қаттиқ буғдойнинг “Мингчинор” навларини 2017-2020 йилларда қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш орқали Республикамиздаги агрокластер ва фермер хўжаликларида юқори иқтисодий самарадорликка эришилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 6 октябрдаги 02/021-4048-сон маълумотномаси). Натижада, янги яратилган навларнинг рентабеллик даражаси 20,3-74,5 фоизни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish