Sayt test rejimida ishlamoqda

Астанов Отабек Миржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиш қaторлари нуқсони билан боғлиқ чакка – пастки жағ бўғими оғриқли синдромини даволашни такомиллаштириш”, 14.00.21 – Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib 2132.
Илмий раҳбар: Гаффаров Суннатулло Амруллоевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, Баймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Санк - Петербург давлат университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиш қаторлари нуқсони билан боғлиқ чакка-пастки жағ бўғими патологияларида беморларда оғриқли синдромни даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қиёслaшда юз-жaғ соҳaси тўқимaларида кузaтилиши мумкин бўлгaн симптомлaрни инобатга олган ҳолда, чакка-пастки жағ бўғими фaолият бузилишлaрини тaшхислаш вa клиник ташхис мезонлари аниқланган;
чакка-пастки жағ бўғими фаолият бузилишларида юз-жағ соҳасидаги нейромушак тўқималар салбий ўзгаришларига клиник жиҳатидан фаолият бузилишларига баҳо беришда этиопатогеник мезонлар билан ташхислаш ва даволаш асосланган.
чакка-пастки жағ бўғими фaолият бузилишлaригa тaшхис куйишдa, клиник-тaшхис синaмалари, тиббий- ижтимоий мaълумотларидaн фойдалaниш, шунингдек инструментaл ва параклиник ускунaлардан биргaликда фойдaланиш сaмарали экaнлиги асослaнган;
чакка-пастки жағ бўғими фаолият бузилиш синдромлари билан оғриган беморларга ташхис қўйиш ва даволаш методологиясининг самарадорлиги стоматологлар, невропатологлар билан биргаликда бўғимларнинг, юзнинг нерв-мушак мажмуаси ва беморнинг характеридаги симптоматик аломатлар ва синдромларни ҳисобга олишга асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тиш қаторлари нуқсони билан боғлиқ чакка-пастки жағ бўғими оғриқли синдромини даволашни такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган тадқиқот натижалари асосида:
беморларда чакка-пастки жағ бўғими фаолиятидаги оғриқли синдромларга комплекс даволаш усулларидан олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Чакка – пастки жағ бўғими фаолияти бузилишидаги оғриқли симптомларини комплекс даволаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 октябрдаги 8н-р/968-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома чакка-пастки жағ бўғими бўғим фаолияти оғриқли синдромига комплекс даволаш усуллари самарадорлигини очиб бериш имконини берган;
беморларда тиш қаторлари нуқсонлари билан боғлиқ чакка-пастки жағ бўғими фаолиятидаги оғриқли синдромларни ташхислашда қўлланилган клиник, функционал текшириш усулларидан олинган ижобий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Тиш қатори ва чайнов юзаси нуқсонлари асоратидан шаклланган чакка – пастки жағ бўғими фаолиятидаги оғриқли синдромларга ташхис қўйишни мукаммаллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 8н-р/1035-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома чакка-пастки жағ бўғими бўғим фаолияти оғриқли синдромини ташхислаш, индивидуал ёндашувнинг қўлланилиши бизга бошқа мутахассислар ва замонавий ускунавий мосламаларни жалб қилмасдан, амбулатор-поликлиникалар шароитида тез тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берган; 
Тиш қaторлари нуқсони билан боғлиқчакка-пастки жағ бўғими бўғим фаолияти бузилишидаги оғриқ синдромини даволашни такомиллаштиришга қаратилган замонавий комплекс ёндашувлари асосида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Ғиждувон туман, Когон туман, Ромитан туман, Пешку туман, Олот туман, Вобкент туман стоматология поликлиникалари клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 ноябрдаги 8н-з/503-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ қилиниши тиш қатори нуқсонлари асоратидан шаклланган ва ривожланган чакка-пастки жағ бўғими бўғим фаолияти бузилиш синдромида ташхис қўйиш, даволаш ва профилактика қилиш, уларнинг оқибатларини камайтириш, ортопедик даволашда аҳоли орасида касалликнинг камайишига олиб келади, сифатли тиббий-ижтимоий боғлиқликдаги мутахассислар орасида касбий боғлиқликни шакллантирган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish