Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўмирова Дилноза Сафаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудий туризмни инновацион ёндашув асосида такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)», 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt924 
Илмий раҳбар: Абдувоҳидов Абдумалик Маҳкамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Сафаров Баходир Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худайберганов Дилшод Тухтабаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳудудий туризмни инновацион ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм хизматларини диверсификация қилиш ва экспортини оширишда “Китоб кенглик станцияси” ва “Майданак обсерваторияси”ни астрономик туристик йўналиш сифатида туристик объектга айлантириш орқали янги туризм маршрутларини жорий қилиш таклиф этилган;
тижорат банклари томонидан оилавий меҳмон уйларига узоқ муддатли, шу жумладан имтиёзли давр билан марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставкада кредит ажратиш таклиф этилган;
Қашқадарё вилояти туризм инфраструктурасини такомиллаштириш ва туризм салоҳиятини баҳолашда ҳар бир туманнинг маданий-мерос объектлари, монументал, археологик ва архитектура ёдгорликлари ҳамда махсус тоғ, эко, этно, агро туризм харитаси ишлаб чиқилган;
Қашқадарё вилоятида астрономик туристик йўналишлар, музей-ёдгорликлар, фестиваллар, оилавий меҳмон уйларини ташкил этишнинг туризмни инновацион ривожланишига таъсирининг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудий туризмни инновацион ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туризм хизматларини диверсификация қилиш ва экспортини оширишда “Китоб кенглик станцияси” ва “Майданак обсерваторияси”ни астрономик туристик йўналиш сифатида туристик объектга айлантириш орқали янги туризм маршрутларини жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 198-сон «Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1-иловаси Қашқадарё вилоятида янги туризм йўналишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 19 октябрдаги 03-17-02/9235-сон маълумотномаси). Натижада “Китоб кенглик станцияси” ва “Майданак обсерваторияси”га сайёҳлар ташрифи ташкил этилиб, республикада ягона астрономик туристик йўналиш яратилишига эришилган. Мазкур янги туристик йўналиш туфайли Китоб ва Қамаши туманларида туристик боғлиқлик вужудга келтирилган. Бунинг натижасида сайёҳларнинг ҳудудда қолиш муддати 2-3 кунга узайишига эришилган;
тижорат банклари томонидан оилавий меҳмон уйларига узоқ муддатли, шу жумладан имтиёзли давр билан марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставкада кредит ажратиш таклифи  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 631-сон «Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 19 октябрдаги 03-17-02/9235-сон маълумотномаси). Натижада вилоятда 180 та оилавий меҳмон уйлари ташкил этилди ҳамда сайёҳларнинг ҳудудда қолиш муддати 0,5 кундан 2-3 кунгача узайди. Ҳудудда бир йилда оилавий меҳмон уйлари ҳисобига 500 млн сўм маблағ айланган;
Қашқадарё вилояти туризм инфраструктурасини такомиллаштириш ва туризм салоҳиятини баҳолашда ҳар бир туманнинг маданий-мерос объектлари, монументал, археологик ва архитектура ёдгорликлари ҳамда махсус тоғ, эко, этно, агро туризм харитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 198-сон «Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 19 октябрдаги 03-17-02/9235-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида вилоят туризм харитаси 5000 нусхада чоп этилди. Натижада эса туманлар кесимида ҳудуднинг туризм йўналишлари бўйича ривожлантириш ва ҳудудга ташриф буюрувчи сайёҳларга тақдим этилаётган хизмат турларининг ассортиментини тубдан яхшилаш имконини берган;
Қашқадарё вилоятида астрономик туристик йўналишлар, музей-ёдгорликлар, фестиваллар, оилавий меҳмон уйларини ташкил этишнинг туризмни инновацион ривожланишига таъсирининг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 19 октябрдаги 03-17-02/9235-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилоятида туризм салоҳияти 30,9 фоизга ўсиши ҳамда туризмдан келадиган даромад 2,3 баробарга ошиши прогноз қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish