Sayt test rejimida ishlamoqda

Бузрукхонов Сарвархон Мунавархоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида олий таълимни молиялаштиришни такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Iqt238.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри (DSc).
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида олий таълимни молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ва амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳолда базавий тўлов-контракт қийматидан келиб чиқиб, табақалаштирилган тўлов контракт минимал миқдорининг ягона кўрсаткичларини таълим соҳалари бўйича белгилаш таклиф этилган; 
молиялаштиришнинг самарали ва шаффоф механизмларини жорий этиш, ҳамда ўз харажатларини қоплаш даражасидан келиб чиқиб бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича тўлов-контракт миқдорларини базавий тўлов-контракт миқдорининг уч бараваридан ошмаган миқдорда мустақил белгилаш асосланган;
грантлар, қарзлар (кредитлар), солиқ енгилликлари кўринишидаги саватчасини олий таълим муассасаларига молиявий ва академик мустақилликни жорий этиб бориш шароитида қўллаш таклиф этилган;
янги бюджетлаштириш воситаларини жорий этиш мақсадида олий таълим муассасаси томонидан молия йили учун бизнес-режасини тасдиқлаш ва уни таркибий тузилиши, шунингдек олий таълим муассасасида мақсадли капитал жамғармасини (эндаумент фонд) шакллантириш таклиф этилган; 
олий таълим муассасаларини давлат улушининг 51 фоиздан кам бўлмаган қисмини сақлаб қолган ҳолда акционер жамиятларига айлантириш орқали давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, уларда корпоратив бошқарув тамойилларини  ва молиялаштиришнинг бозор механизмларини жорий этиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида олий таълимни молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Олий таълим муассасаларининг нуфузи ва ҳудудий жойлашувини ҳисобга олган ҳолда базавий тўлов-контракт қийматидан келиб чиқиб, табақалаштирилган тўлов контракт минимал миқдорининг ягона кўрсаткичларини таълим соҳалари бўйича белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида” ги ПҚ-4359-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 5 ноябрдаги 05/12-01-01-32/1887-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассассаларида табақалаштирилган тўлов контракт миқдорларини белгилаш амалиёти жорий этилиб, ёшларни олий таълим олишларига кенг имкониятлар яратилди ҳамда бунинг эвазига олий таълим муассасаларининг молиявий барқарорлигини таъминлашга эришилган; 
Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш, молиявий барқарорликни таъминлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш, молиялаштиришнинг самарали ва шаффоф механизмларини жорий этиш, ҳамда ўз харажатларини қоплаш даражасидан келиб чиқиб бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича тўлов-контракт миқдорларини мустақил белгилаш тизимига босқичма-босқич ўтиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5847-сон Фармони 1-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллиги ва барқарорлигини таъминлаш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш 6-§ да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 5 ноябрдаги №05/12-01-01-32/1887-сон маълумотномаси). Натижада ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган олий таълим муассассаларида ўқитишнинг реал харажатларидан келиб чиқиб, тўлов-контракт ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини мустақил белгилаш имконияти яратилган;
Грантлар, қарзлар (кредитлар), солиқ енгилликлари кўринишидаги саватчасини олий таълим муассасаларига молиявий ва академик мустақилликни жорий этиб бориш шароитида қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги “Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида” 967-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 5 ноябрдаги №05/12-01-01-32/1887-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари молиявий таъминотининг манбаалари кўпайиши ҳисобига, уларнинг имкониятлари кенгайган; 
Янги бюджетлаштириш воситаларини жорий этиш мақсадида олий таълим муассасаси томонидан молия йили учун бизнес-режасини тасдиқлаш ва уни таркибий тузилиши (асосий фаолияти кўрсаткичлари жумладан, муассасада кадрлар тайёрлаш тизимини ташкил этишнинг мақсадлари, режалаштирилаётган натижалари ва таҳлили ҳамда даромадлар ва харажатлар параметрларини тасдиқлаш), шунингдек олий таълим муассасасида мақсадли капитал жамғармасини (эндаумент фонд) шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги “Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида” 967-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 5 ноябрдаги №05/12-01-01-32/1887-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари фаолиятини моддий жиҳатдан қўллаб-қўвватлаш учун мақсадли молиявий режалаштириш ҳамда қўшимча молиявий таъминот манбаси ҳисобига таълим сифатини ошириш имконияти яратилган;
Олий таълим муассасаларини давлат улушининг 51 фоиздан кам бўлмаган қисмини сақлаб қолган ҳолда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, уларда корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5847-сон Фармони 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”нинг Олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш 7-§, г) бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 5 ноябрдаги №05/12-01-01-32/1887-сон маълумотномаси). Натижада Олий таълим муассасаларини босқичма босқич давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, уларда корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиш ҳамда ҳақиқий рақобат муҳитини яратиш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish