Sayt test rejimida ishlamoqda

Ширинова Шохсанам Собир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда электрон пулларни ривожлантириш истиқболлари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1710.
Илмий раҳбар: Атаниязов Жасур Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер  Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий тўлов тизими нуқтаи назаридан электрон тўлов тизимларининг самарали ишлашини таъминлаш учун уларни барқарорлаштириш ва мониторинг қилишнинг самарали механизмларини жорий этишга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мобиль иловалар ёрдамида масофавий молиявий хизматлар кўрсатиш механизми такомиллаштиришнинг электрон ҳамёнларни кенг жорий этиш натижасида хорижий валюталарни конверсия қилиш орқали электрон пул имкониятларидан фойдаланиш таклиф этилган;
электрон пуллар муомаласини фаоллаштиришда рақамли технологиялар асосида хорижий тижорат банклари иштирокини  кенгайтириш таклиф этилган;
онлайн харидларни самарали ташкил этиш ва мижозларга янги онлайн депозит турларини таклиф қилишда идентификацияланган хорижий электрон ҳамёнлардан фойдаланишни соддалаштиришнинг  йўллари асосланган;
“электрон пуллар – жаҳон валюталаридан бирида ифодаланган ва миллий қонунчиликнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинадиган электрон тўлов воситаси” мазмунидаги муаллифлик ëндашуви ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистонда электрон пулларни ривожлантириш истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
илк марта “электрон пуллар – жаҳон валюталаридан бирида ифодаланган ва миллий қонунчиликнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинадиган электрон тўлов воситаси” муаллифлик ëндашуви Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 28 августдаги 375-073-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф "Халқаро молия муносабатлари" фани бўйича дарсликка киритилган;
валюта операцияларини бир зумда конверсия қилиш учун банкнинг "Миллий" деб номланган мобил иловасида шахсий электрон ҳамёнлардан фойдаланиш механизми орқали валюта операцияларини амалга оширишни янада соддалаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки АЖ томонидан амалиётга жорий этилган ("Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки"АЖнинг 2021 йил 20 майдаги AB-02/7598-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида дастурдан фойдаланувчилар сонини 2020 йилга нисбатан 80% фоизга ошган, 2021 йил 1 май ҳолатига кўра фойдаланувчилар сони 1 246 418 кишини ташкил этган; 
халқаро пул ўтказмалари тизимини такомиллаштиришда электрон пуллар муомаласини фаоллаштириш юзасидан рақамли технологиялар асосида хорижий тижорат банклари иштирокини  кенгайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки АЖ томонидан амалиётга жорий этилган ("Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки"АЖнинг 2021 йил 20 майдаги AB-02/7598-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкларга мижозларни масофадан хизмат кўрсатишга ўтказиш ва трансчегаравий ўтказмалар ҳажми 1,5 баробарга ошган;
жисмоний шахслар томонидан Webmoney, Qiwi ва бошқа электрон пул ҳамёнига пул маблағларини ўтказиш имкониятини тақдим этиш орқали онлайн хизматлар учун тўловларни осонлаштириш йўли билан бир зумда пул ўтказмаларини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки АЖ томонидан амалиётга жорий этилган. ("Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки"АЖнинг 2021 йил 20 майдаги AB-02/7598-сон маълумотномаси). Натижада 2020 йил давомида электрон ҳамёнлар орқали валюта ўтказмалари ҳажми 5 фоизга ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish