Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдувахитова Асал Набиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали гломерулонефритнинг антикоагулянт терапияси-терапевтик ва патогенетик жиҳатлари» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1327 
Илмий раҳбар: Даминов Ботир Турғунпўлатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Бабаджанова Шоира Агзамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Акбар Хатамович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади сурункали гломерулонефритни янги билвосита орал антикоагулянт билан даволаш патогенетик ва терапевтик самарадорлигини бахолаш, антикоагулянт терапияни оптималлаштириш ва амбулатория босқичида беморларни даволаш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк марта сурункали гломерулонефрит билан оғриган беморларда билвосита орал антикоагулянтни қўллашнинг клиник ва лаборатор самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланган;
фаоллаштирилган Х омилнинг бевосита ингибиторнинг антитромботик таъсири, шунингдек, авторозет шаклланиши феномени фаоллигининг сезиларли даражада пасайиши билан боғлиқлиги асосланган;
билвосита орал антикоагулянт билан даволаш динамикасида гемостазологик кўрсатқичлар, буйрак зарарланиши белгиларининг ва яллиғланиш фаоллиги ўртасидаги узвий боғлиқлик аниқланган;
допплер маълумотларидан тезлик ва қаршилик кўрсатқичларининг ортиши интраренал қон айланишининг яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сурункали гломерулонефритнинг антикоагулянт даволашни такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалар асосида:
сурункали гломерулонефритли беморларни клиник ва патогенетик хусусиятларига кўра даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "Клиник ва патогенетик хусусиятларига қараб сурункали гломерулонефритли беморларни даволаш алгоритми" номли услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 сентабрдаги 8н–п/797-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали буйрак касаллигининг антикоагулянтлар билан даволаш самарадорлигини, шунингдек касалликнинг ривожланишини секинлаштириш учун самарали чоралар кўриш имконини берган; 
сурункали гломерулонефрит билан оғриган беморларни даволаш алгоритмини ишлаб чиқишга, шунингдек, интраренал гемодинамиканинг бузилиши ва сийдик синдромини антикоагулянт терапияни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган нефрология илмий-амалий маркази амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 4 мартдаги 08-09/6974-сонли маълумотномаси). Олиб борилган тадқиқот натижалари асосида амалиётга тадбиқ этилиши сурункали гломерулонефрит билан оғриган беморларда интраренал гемодинамиканинг бузилиши ва сийдик синдромида антикоагулянт терапияни оптималлаштириш ёрдамида бахолаш хамда тизимли суст яллиғланиш хамда иммунологик ўзгаришларни аниқлаш орқали беморларда ташҳислаш жараёнини мувофиқлаштириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish