Sayt test rejimida ishlamoqda

Атажонов Муроджон Махмудовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Андижон вилояти қишлоқ жойларида ижтимоий инфраструктура тизимининг ҳудудий таркибини такомиллаштириш», 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Gr169.
Илмий раҳбар: Аҳмадалиев Юсупжон Исмаилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSс.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Комилова Нилуфар Қаршибаевна, география фанлари доктори, профессор; Сафарова Насиба Иранкуловна, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилояти қишлоқ жойларида ижтимоий инфраструктура тизимининг ривожланишидаги тафовутлар ва унга таъсир этувчи омилларни аниқлаш асосида унинг ҳудудий таркибини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ жойларда ижтимоий инфраструктура тизими ҳудудий таркибини баҳолаш усули ҳудудларнинг статистик кўрсаткичлари ҳамда сўровнома натижалари, уларнинг қиёсий устунликлари ва муаммоларини ҳисобга олиш имконини берувчи ёндашув асосида такомиллаштирилган;
вилоят қишлоқ туманларининг таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва муҳандислик-коммуникация шароитлари (8 та кўрсаткич)нинг рейтинги ўринларнинг ўртача қиймати бўйича гуруҳлаш асосида баҳоланган;
илк бор ArcGIS дастурида маълумотлар базасини яратиш, гуруҳлаш, легендасини тузиш асосида Андижон вилояти қишлоқ жойлар ижтимоий соҳалари ривожланишининг ҳудудий хусусиятлари ва муҳандислик-коммуникация шароитининг туркум карталари яратилган;
вилоят қишлоқ жойларида ижтимоий инфраструктура объектларининг ҳудудий ташкил этилишини такомиллаштириш аҳоли турмуш шароити ҳамда унинг ижтимоий мобиллигига таъсири даражаси сўровнома ёрдамида асосланган;
Андижон вилояти қишлоқ жойларида ижтимоий инфраструктуранинг ҳудудий таркибини табиий, иқтисодий-ижтимоий географик ва маъмурий-ҳудудий жиҳатларига таянган ҳолда такомиллаштириш дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Андижон вилояти қишлоқ жойларида ижтимоий инфраструктура тизимининг ҳудудий таркибини такомиллаштириш бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
Андижон вилояти қишлоқ жойларида ҳудудларни комплекс ижтимоий баҳолашда ҳудудларнинг статистик кўрсаткичлари ҳамда сўровнома натижалари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида қиёсий устунликлар ва муаммоларни ҳисобга олиш имконини берувчи баҳолаш усулидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 25 ноябрдаги 05/14-03-10/10-4479-сон маълумотномаси). Натижада, Андижон вилояти қишлоқ жойлари ижтимоий инфраструктура тизимини мажмуали баҳолаш имконини берган;
қишлоқ жойларда ижтимоий соҳа объектларини ҳудудий ташкил этишда инсон омилининг етакчилик ўрни ҳамда ижтимоий инфраструктуранинг аҳоли ижтимоий мобиллигига таъсирининг асосланган кўрсаткичларидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Андижон вилояти ижтимоий соҳа объектларининг тармоқ ва ҳудудий таркибини такомиллаштиришда ва аҳоли бандлигини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 25 ноябрдаги 05/14-03-10/10-4479-сонли маълумотномаси). Натижада, Андижон вилояти қишлоқ жойларида аҳолининг зичлиги ва миқдорини ҳисобга олиб, тиббиёт, таълим, уй-жой ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини ошириш имконини берган;
Андижон вилояти қишлоқ туманларининг таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва муҳандислик-коммуникация шароитларининг баҳоланган рейтинг кўрсаткичлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида вилоятнинг мазкур соҳаларни ривожланишидаги ҳудудий тафовутларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 25 ноябрдаги 05/14-03-10/10-4479-сон маълумотномаси). Натижада, Андижон вилояти ҳудуди ижтимоий инфраструктурани ривожланиш даражасига қараб 3 та кичик гуруҳга ажратилган ва уларда ижтимоий инфраструктура тизимининг мавжуд ҳолатидан келиб чиқиб қишлоқ туманларида соҳани комплекс ривожлантириш асосларини яратиш имконини берган;
тадқиқот материаллари, ArcGIS дастурида яратилган маълумотлар базаси ва Андижон вилояти қишлоқ жойлар ижтимоий соҳалари ривожланишининг ҳудудий хусусиятлари ва муҳандислик-коммуникация шароити тасвирланган туркум карталаридан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида миллий географик ахборот тизимини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 26 ноябрдаги 01-05-2091-сон маълумотномаси). Натижада, Миллий географик ахборот тизимининг Андижон вилояти қишлоқ туманларига тегишли иқтисодий-ижтимоий маълумотларни кенгайтириш ва сифатини яхшилаш имконини берган;
Андижон вилояти қишлоқ жойларида ижтимоий инфраструктуранинг ҳудудий таркибини жойнинг табиий, иқтисодий-ижтимоий географик ва маъмурий-ҳудудий жиҳатларига таянган ҳолда такомиллаштириш дастури Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида вилоят қишлоқ жойларида ижтимоий инфраструктура тизимини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 25 ноябрдаги 05/14-03-10/10-4479-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят қишлоқ жойларида ижтимоий инфраструктура объектлари тизимини ҳудудий жиҳатдан такомиллаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish