Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамитова Фируза Артиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабет билан касалланган беморларда одонтоген остеомиелитни даволашни такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1564.
Илмий раҳбар: Иноятов Амрилло Шодиевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSс/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01
Расмий оппонентлар: Муртазаев Саидмуродхон Саидаълоевич тиббиёт фанлари доктори; Панин Андрей Михайлович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Тошкент давлат педиатрия институти»
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қандли диабет билан касалланган беморларда тромбоцитларга бой плазмани махаллий қўллаш ёрдамида жағларнинг одонтоген остеомиелити ва унинг флегмонали асоратларини комплекс даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабет билан оғриган беморларда юз-жағ сохасининг флегмонасини даволашда тромбоцитларга бой аутоплазмадан маҳаллий фойдаланиш билан касалликнинг хусусиятларини ва яллиғланиш жараёнининг динамикасини объектив кўрсатадиган клиник ва лаборатория мезонларини асосида исботланган;
қандли диабет фонида одонтоген флегмона билан касалланган беморларда жароҳатдаги регенератив-дегенератив жараёнлар динамикаси бўйича тромбоцитлар билан бойитилган аутоплазмани маҳаллий қўллаш микробиологик, цитологик тадқиқотлар асосида  самарадорлиги исботланган;
қандли диабет фонида одонтоген остеомиелит ва унинг флегмонали асоратларини билан оғриган беморларни тромбоцитлар билан бойитилган аутоплазмадан маҳаллий фойдаланиш, йирингли ўчоқнинг патоген граммусбат кокклар ва грамманфий бактерияларга бактерицид таъсир қилиб, микробиологик самарадорлиги аниқланган;
қандли диабет фонида одонтоген остеомиелит ва унинг флегмонали асоратларини билан оғриган беморларни тромбоцитлар билан бойитилган аутоплазмадан маҳаллий фойдаланиш даволашнинг оптимал усули сифатида татбиқ этилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қандли диабет билан касалланган беморларда одонтоген остеомиелит ва унинг флегмонали асоратларини  даволашни такомиллаштириш  бўйича  олинган илмий натижалар асосида;
қандли диабет фонида юз-жағ соҳаси флегмоналарини билан касалланган беморларни ташҳислаш ва даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Қандли диабет фонида юз-жағ соҳаси флегмоналарини билан касалланган беморларни ташҳислаш ва даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 октябрдаги 8н-д/934-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома қандли диабет фонида юз-жағ соҳаси флегмоналарини ташҳислаш асосида  комплекс даволаш усуллари самарадорлигини исботлаб берган;
қандли диабет фонида юз-жағ соҳаси флегмоналари билан касалланган беморларни  текшириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Қандли диабет фонида юз-жағ соҳаси флегмоналари билан касалланган беморларда текшириш усулларини олиб бориш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 октябрдаги 8н-д/933 маълумотномаси). Ушбу услубий тавсияномада қандли диабет фонида юз-жағ соҳаси флегмонаси билан касалланган беморларни эрта ташҳислаш имконияти ва шу ташҳислар асосида даволаш усулини танлаш имкониятини яратган;
қандли диабет фонида юз-жағ соҳаси флегмоналари билан касалланган беморлардан олинган клинико-биокимёвий ва микробиологик  натижалар асосида ташхислаш ва комплекс даволаш усуллари бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан Вобкент, Ромитан, Пешку туман ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмалари, Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси, Бухоро вилоят болалар стоматология поликлиникаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 8 январдаги 8н-з/10-сон маълумотномаси). Ушбу киритилган тадқиқот натижалари асосида юз-жағ соҳасида яллиғланиш касалликлари бор беморларни эрта ташхислаб, комплескс даволаш усуллари ёрдамида даволаш услуби ва асоратларни олдини олиш, беморларни стационарда ётиб даволаш муддатини қисқартириш ҳисобидаги экономик самарадорлиги исботини топишга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish