Sayt test rejimida ishlamoqda

Носирхўжаев Сардор Қодиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Емирувчи муҳит таъсирида рангли металлургия эритиш печларининг ўтга чидамли ғиштларини емирилишдан ҳимоя қилиш технологиясини ишлаб чиқиш», 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши)”ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/T1954.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.04.
Илмий раҳбар: Маткаримов Сохибжон Турдалиевич,  техника фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD), доцент
Расмий оппонентлар: Норхуджаев Файзулла Рамазановичвич, техника фанлари доктори, профессор; Вохидов Бахриддин Рахмидинович,  техника фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё технологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рангли металлургия печларининг футеровкасида ишлатиладиган ўтга чидамли материалларни ҳимоя қилиш орқали мис ва нодир металлар исрофини камайтириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эритиш печларида  қўлланиладиган ўтга чидамли ғиштларнинг юзасига шлак ва штейнлардаги металл ва металл ионларининг ўзаро таъсирлашиш  жараённинг технологик кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
эритиш печларининг эритма билан бевосита таъсирлашадиган қисмига магнетит асосли қатлам суриш орқали унинг юзасида кечадиган механик ва электрокимёвий жараёнларнинг оптимал технологик кўрсаткичлари аниқланган;
эритиш печларининг ўтга чидамли материаллар юзасига бевосита мусбат зарядли электр токини таъсирлаштириш орқали эритмадаги ион ҳолатидаги металл ҳамда кремний асосли бирикмаларнинг ўзаро таъсирлашиш кўрсаткичлари аниқланган;
ўтга чидамли материалларни емирилишидан ҳимоя қилишнинг электростатистик усул ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Емирувчи муҳит таъсирида рангли металлургия эритиш печларининг ўтга  чидамли ғиштларини емирилишдан ҳимоя қилиш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мис эритиш печларининг ўтга чидамли ғиштларини эритма билан таъсирлашадиган қисмига магнетит асосли ҳимоя қатлами (гарнисаж) суриш технологияси “ОКМК” АЖ га жорий этилди (“ОКМК” АЖ нинг 15 июль 2021 йилдаги № ХА-006061 сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида 1200-1250 0С ҳароратда ўтга чидамли ғиштларга шлакнинг сингиш даражаси 48 % гача ҳамда штейннинг ғиштга сингиш даражаси 69% гача камайтиришга эришилган.
ўтга чидамли ғишт юзасига суртилган магнетит қатламига мусбат электр заряди бериш технологияси “ОКМК” АЖ га жорий этилди (“ОКМК” АЖ нинг 15 июль 2021 йилдаги № ХА-006061 сонли маълумотномаси). Жорий этиш натижасида 1200-12500С ҳароратда эритма таркибидаги қимматбаҳо металл катионлари гарнисаждан итарилиб, манфий зарядланган кремний-кислородли комплекслар тортилиб гарнисаж мустаҳкамлигини оширишга хизмат қилди. Эритманинг ўтга чидамли ғишт юзасига сингиш даражаси шлак 1,3 мм, штейн 1,9 мм.ни ташкил этди. Бу билан ўтга чидамли ғиштларнинг хизмат қилиш даврини 73% оширишга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish