Sayt test rejimida ishlamoqda

Камалов Жамалиддин Сайфитдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Газли печларда алюминий қотишмаларини эритиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймакорлик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси
(қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/T   
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.04.
Илмий раҳбар: Тураходжаев Нодир Джахонгирович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Нурмуродов Салохиддин Дустмуродович, техника фанлари доктори, профессор; Атажанов Гапур Латибович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади алюминий қотишмаларини газли печларда суюқлантиришнинг энергия самарадорлигини таъминлайдиган  технологияни  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
алюминий қотишмаларини газ печларида суюқлантиришнинг технологияси печ шахтасидан ўтаётган ёниш маҳсулотлари ҳракатланиш динамикаси асосида ишлаб чиқилди;
алюмний қотишмаларини  печга юқлашдан олдин дастлабки қиздириш технологияси шихта материаллари ўртача диаметрининг иссиқлик алмашнув жараёнига таъсири асосида ишлаб чиқилди;
алюминий қотишмаларини қиздириш камерасида ва дастлабки қиздириш майдончасида ушлаб туриш технологияси шихта ашёсининг ҳароратга боғлиқ равишда иссиқлик ўтказувчанлик хоссасининг ўзгариши асосида ишлаб чиқилган;
шихтани дастлабки қиздириш камерасининг конструкцияси газларнинг ҳаракатланишидаги турбулентлик ҳосил қилиш шартлари асосида ишлаб чиқилганг;
шихтани дастлабки қиздириш майдончасининг геометрик параметрлари газнинг ёнишидаги ҳосил бўладиган кимёвий бирикмаларнинг нисбатлари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Газли печларда алюминий қотишмаларини эритиш технологиясини ишлаб чиқишда олинган натижалар асосида:
 aлюминий қотишмаларини газ печларида суюқлантириш технологияси “Далварзин таъмирлаш заводи“га жорий этилди  (“Uzagroservis” АЖнинг 2021 йил 19 декабрдаги 09-03/03-1737-сон маълумотномаси). Жорий этиш натижасида печнинг ванна қисмидаги иссиқлик йўқотиш миқдори 15-20 % га камайган;
 шихтани печга юклашдан олдин дастлабки қиздириш технологияси “Далварзин таъмирлаш заводи“ га жорий этилди  («Uzagroservis» АЖнинг 2021 йил 19 декабрдаги 09-03/03-1737-сон маълумотномаси). Жорий этиш натижасида алюминий қотишмасини  суюқлантириш учун қўлланиладиган табиий газ сарфи 6-7 % га камайган;
 алюминий қотишмасини қиздириш камерасида сақлаш технологияси “Далварзин таъмирлаш заводи“ га жорий этилди  («Uzagroservis» АЖнинг 2021 йил 19 декабрдаги 09-03/03-1737-сон маълумотномаси). Жорий этиш натижасида энергия сарфи 8-10 % га камайган.
“Далварзин таъмирлаш заводи“ да алюминий қотишмаларини эритишнинг янги технологиясини жорий этишдан олинадиган иқтисодий самара 246,0 млн.сўмни ташкил этди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish