Sayt test rejimida ishlamoqda

Каттаева Гулмира Чориевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сополли маданиятининг заргарлик буюмлари”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи, 07.00.06 – Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tar672.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Шайдуллаев Шапулат Базарович, тарих фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02. (Бир марталик кенгаш).
Расмий оппонентлар: Сулейманов Рустам Хамидович, тарих фанлари доктори, профессор, Эшов Баҳодир Жўраевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд археология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шимолий Бақтриянинг Сополли маданияти ёдгорликларидан топилган тақинчоқлар турини, вазифасини, хомашёсини аниқлаш, типологиясини яратиш, уларнинг ясалишида қайси ҳудудларнинг маданий таъсири бўлганлигини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даврига оид Сополлитепа, Жарқўтон, Тиллабулоқ, Мўлалитепа, Бўстон VI ва Бўстон VII ёдгорликлари заргарлик буюмлари орқали бронза даври аҳолиси хўжалигининг асосий тармоқларидан бири бўлган заргарлик маданиятнинг Сополли ва Жарқўтон босқичларида ихтиcослашган ҳунар даражасига кўтарилганлиги очиб берилган;
Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври аҳолиси тақинчоқлари 18 хил минерал (лазурит, ақиқ, феруза, сердолик, халцедон, хлорит, нефрит, ёқут, шиша пастаси, мармар, гипс, каолин гили, суяк, ёғоч, оҳактошли туф, змеевик, опока, фаянс, кўк кварц тош, оддий тош) ва 4 хил металл (олтин, кумуш, мис, бронза)лардан ясалган 74 та типдаги тақинчоқлардан иборатлиги аниқланган;
Сополли маданиятининг заргарлик буюмлари таркибидаги тақинчоқларнинг айрим турларини ясашда ишлатилган минераллар, жумладан, сердолик, ақиқ – Ҳиндистондан, нефрит – Хитойдан, хлорит – Эрондан, феруза – Евроосиё минтақасидан олиб келинганлиги, лазурит, халцедон, гипс каби минераллар ва олтин, кумуш, мис, қалай каби металлар маҳаллий хомашё эканлигини аниқланиб, Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври аҳолисининг савдо ва маданий алоқалари тарихининг такомиллаштирилган географияси ишлаб чиқилган;
Сополли маданиятининг Сополли ва Жарқўтон босқичи тақинчоқлари ясалиш шакли бўйича Месопотамия, Хараппа, Эрон тақинчоқларига, Кўзали, Мўлали, Бўстон босқичи тақинчоқлари Жанубий Урал ва Марказий Қозоғистон ҳудудларида шаклланган кўчманчи Андроново маданияти тақинчоқлари билан яқинлиги далилланиб, анъанавий ва унинг асосида вужудга келган инновацион заргарлик услуби очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сополли маданиятининг заргарлик санъати доирасида ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
Жанубий Ўзбекистоннинг сўнгги бронза даври ёдгорликларидан топилган тақинчоқларнинг тури, морфологик шакллари, уларнинг илмий таснифига доир диссертация тадқиқот натижаларидан Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан Сурхондарё вилояти тарихини маҳаллий ва хорижий сайёҳлар орасида кенг тарғиб қилиш ва оммалаштиришда ҳамда Сурхондарёнинг мил.авв. II минг йилликка оид тарихини ёритувчи туристик объектлар бўйича тайёрланган тарғибот материалларини бойитиб боришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2021 йил 7 декабрдаги 12-12-381-сон маълумотномаси). Натижада сайёҳларда Сурхон воҳаси заргарлик буюмлари тарихи, ясалиш услуби ва шаклига доир янги маълумотлар ҳосил бўлган;
Жанубий Ўзбекистоннинг бронза даври аҳолиси тақинчоқлари 18 хил минерал (лазурит, ақиқ, феруза, сердолик, халцедон, хлорит, нефрит, ёқут, шиша пастаси, мармар, гипс, каолин гили, суяк, ёғоч, оҳактошли туф, змеевик, опока, фаянс, кўк кварц тош, оддий тош) ва 4 хил металл (олтин, кумуш, мис, бронза)лардан ясалган 74 та типдаги тақинчоқлардан иборатлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаларидаги заргарлар томонидан энг қадимги тақинчоқларни тури ва шаклини қайта тиклашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг 2022 йил 3 мартдаги 03-14/334-сон маълумотномаси). Натижада “Ҳунарманд” уюшмаларида бронза даври заргарлик буюмларининг эскизини тайёрлаш учун қўлланмалар, тақинчоқлар коллекциясини хилма-хиллиги бойитилган;
Сополли маданияти тақинчоқлари типологияси ясалиш шакли ва хомашёси кесимида амалга оширилиб, шу асосда Шимолий Бақтриянинг бронза даври аҳолиси заргарлик санъати юксак ривожланганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу”, “Тақдимот” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУКнинг 2021 йил 14 октябрдаги 02-10-363-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувлар кенг жамоатчилик ўртасида Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудида бронза давридаёқ ривожланган ҳунармандчиликнинг бир тармоғи ҳисобланган заргарлик буюмлари ҳақида кенг тасаввурга эга бўлишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish