Sayt test rejimida ishlamoqda

Одилов Ёрқин Жўраевичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Чизиқли ва визуал дастурлаш асосида физика ўқитиш методикасини такомиллаштириш (Дастурий инжиниринг йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1378.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Турсунов Икромжон Гуламжонович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Эргашов Мухамадрасул, техника фанлари доктори, профессор; Абдиев Умирбек Бегматович, педагогика фанлари  доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасаларида “Дастурий инжиниринг” бакалавриат таълим йўналиши талабаларига чизиқли ва визуал дастурлаш асосида физика ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак дастурчиларга интерфаол таълим методларидан (Case-Study, Cluster, Modeling, Insert) ҳамда компьютерда дастурлаш воситаларидан (RAD Studio, Android Studio) фойдаланиб, физика ўқитишнинг концептуал методик тизим моделига асосланган талабаларни касбий фаолиятга тайёргарлигини шакллантиришнинг методик модели тизимли, модулли, интегратив, компетенциявий ва методологик ёндашувлар орқали ишлаб чиқилган;
техника олий таълим муассасаларида “Дастурий инжиниринг” бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг ишлаб чиқариш ва созлаш, лойиҳалаш, конструкциялаш, ташкилий-бошқарув, тадқиқодчилик педагогик касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси физика ўқитишда физикавий ҳодиса ва жараёнларни имитацион моделини чизиқли дастурлаш (Dev C++) ҳамда визуал дастурлаш (Visual C++) орқали такомиллаштирилган;
талабаларни яратувчанлик, ижодкорлик, бошқарувчанлик каби дастурий инжиниринг мутахассислигига хос сифатларининг ва моделлаштириш, алгоритмлаш, лойиҳалаш, дастурлаш, визуаллаштириш касбий компетенцияларининг шаклланганлигини ҳамда касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини баҳолаш мезонлари ва индикаторларни ишлаб чиқиш натижасида аниқлаштирилган;
бўлажак дастурчиларни математик табиий-илмий (физика), умумкасбий (дастурлаш), ихтисослик (дастурий инжирингга кириш), қўшимча ихтисослик (объектга йўналтирилган дастурлаш) фанларини фанлараро интеграцион ўқитишнинг ахборий-дидактик таъминоти ўзаро ҳамкорликка йўналтирилиш имкониятига эга дастурлаш тилида мазмунан ривожлантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чизиқли ва визуал дастурлаш асосида физика ўқитиш методикасини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
“Дастурий инжиниринг” бакалавриат таълим йўналиши талабаларига математик табиий-илмий (физика), умумкасбий (дастурлаш ) ва ихтисослик (дастурий инжиниринга кириш) фанлари интеграцияси асосида физикадан таълим беришда чизиқли дастурлаш (Dev C++) ва визуал дастурлаш (Visual C++)дан фойдаланиб касбий фаолиятга тайёрлаш методикасига оид ғоялардан 2019-2021 йилларда АТР-2/15 “Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникациятехнологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 2021 йил 27 декабрдаги 04/1-3338-сон маълумотномаси).  Натижада физика таълими жараёнида талабаларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигининг ривожланишига хизмат қилган;
техника олий таълим муассасаларида “Дастурий инжиниринг” бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг ишлаб чиқариш ва созлаш, лойиҳалаш, конструкциялаш, ташкилий-бошқарув, тадқиқодчилик педагогик касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси физика ўқитишда физикавий ҳодиса ва жараёнларни имитацион моделини чизиқли дастурлаш (Dev C++) ҳамда визуал дастурлаш (Visual C++) асосидаги тавсияларидан AIF-2/17 рақамли “Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўқув жараёнини ташкил этишда янги технологиялар” мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2021 йил 25 декабрдаги 03/6581-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган методик модел бўлажак дастурчиларни касбий компетентлигини шакллантиришга хизмат қилган.
замонавий визуал дастурлаш муҳитида физика ўқитиш орқали талабаларни талабаларни яратувчанлик, ижодкорлик, бошқарувчанлик каби дастурий инжиниринг мутахассислигига хос сифатларини ва моделлаштириш, алгоритмлаш, лойиҳалаш, дастурлаш, визуаллаштириш касбий компетенцияларини шаклланганлигини ҳамда касбий фаолиятга тайёргарлик даражалари баҳолаш мезонлари ва индикаторларни ишлаб чиқишга доир педагогик дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 12297-сон ва 13925-сон гувоҳномалари). Натижада мазкур дастурий маҳсулотлар бўлажак дастурчиларни касбий фаолиятга тайёрлашда ва физика таълимининг самарадорлиги ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish