Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Дилфуза Мелиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Муаммоли таълим технологиялари асосида талабаларнинг креатив фаолиятини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Мухамедов Гафуржан Исраилович, кимё фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Эргашов Мухаммадрасул, техника фанлари доктори, профессор, Бегимқулов Узокбой Шоимқулович, педагогика фанлари доктори, профессор, Якубжанова Дилобар Батировна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади информатикани ўқитиш жараёнида талабаларнинг креатив фаолиятини муаммоли таълим технологиялари асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг креатив фаолиятини ривожлантиришнинг методик тузилмаси мотивацион-шахсий, фаолиятга доир, рефлексив-баҳоловчи компонентларни ижодий муҳит барқарорлигини таъминлаш, индивидуал-когнитив стратегияларни мақбуллаштириш билан алоқадорлигини қатъий белгилаш, шахснинг реал ва реаллашмаган креатив салоҳиятини ҳисобга олишга асосланган ижодий жараённи ташкил этиш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларида креатив фаолиятни ривожлантириш моделини амалиётга татбиқ этишнинг методик босқичлари креативликка йўналтирилган муаммоли топшириқларни тузиш ва ечиш тамойиллари ҳамда ижодий ва амалий мазмундаги масалаларга қўйилган талабларнинг (ингерентлик, адекватлик) вертикал педагогика билан мақбул интеграциялашув даражаларининг ўзаро адекватлиги ва самарадорлиги валидлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
информатикани ўқитиш жараёнида талабалар креатив фаолиятини ривожлантиришнинг интерфаол таълимга асосланган тизими муаммоли-изланишли-креатив вазиятларни (ҳарф ва рақамларни кодлаш, саноқ системалари билан ишлаш) интенсив қўллашга доир изланишли, эвристик, лойиҳавий, креатив, компьютинг таълимнинг виртуал перспектив моделига асосланган топшириқларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг креатив фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилувчи муаммоли топшириқлар Амалий дастурлар пакети курсининг “MS Excell”, “MS Word” бўлимларига оид топшириқларни (мураккаб фоизни ҳисоблашга оид, ПЛТ функциясини қўллашга доир ва “Қадамжолар луғати”ни тузиш) муаммоли таълим технологиясини амалга ошириш даражаларининг горизонтал интеграллашувини ҳисобга олиш асосида ишлаб чиқилган;
информатика ўқитиш жараёнида талабалар креатив фаолиятининг ривожланганлик даражаларини аниқлаш методикаси инновацион салоҳиятга тайёргарликни таъминлашга хизмат қиладиган “Креатив–Муаммо–Интегратив ўрганиш” (“Creative+Problem+Integrative Learning”) технологиясининг ташкилий-жараёнли блокини ўзаро биргаликда ҳаракатланувчи рамзлар занжири билан апликативлигини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммоли таълим технологиялари ёрдамида талабаларда креатив фаолиятни ривожлантириш методикасига доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг креатив фаолиятини ривожлантиришнинг методик тузилмаси мотивацион-шахсий, фаолиятга доир, рефлексив-баҳоловчи компонентларни ижодий муҳит барқарорлигини таъминлаш, индивидуал-когнитив стратегияларни мақбуллаштириш билан алоқадорлигини қатъий белгилаш, шахснинг реал ва реаллашмаган креатив салоҳиятини ҳисобга олишга асосланган ижодий жараённи ташкил этиш орқали аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан “Муҳандислик ва компьютер графикаси” номли дарсликда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартаги 106-сон буйруғи). Натижада, креатив ёндашувга асосланган ўқув-услубий таъминотни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларида креатив фаолиятни ривожлантириш моделини амалиётга татбиқ этишнинг методик босқичлари креативликка йўналтирилган муаммоли топшириқларни тузиш ва ечиш тамойиллари ҳамда ижодий ва амалий мазмундаги масалаларга қўйилган талабларнинг вертикал педагогика билан мақбул интеграциялашув даражаларининг ўзаро адекватлиги ва самарадорлиги валидлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган амалий тавсиялардан ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2022 йил 12 мартдаги 04/11-1427-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак информатика ўқитувчиларининг ўқувчиларда креативликни ривожлантиришга тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
информатикани ўқитиш жараёнида талабалар креатив фаолиятини ривожлантиришнинг интерфаол таълимга асосланган тизими муаммоли-изланишли-креатив вазиятларни интенсив қўллашга доир изланишли, эвристик, лойиҳавий, креатив, компьютинг таълимнинг виртуал перспектив моделига асосланган топшириқларни ишлаб чиқишга оид амалий таклиф ва тавсиялардан A&A Ausbildung und Arbeit Plus GmbH in Bremen in Germany ташкилотининг иш фаолиятини ташкил этишда фойдаланилган (A&A Ausbildung und Arbeit Plus GmbH ташкилотининг 2022 йил 16 мартдаги 2928207-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда креатив фикрлашни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларнинг креатив фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилувчи муаммоли топшириқлар Амалий дастурлар пакети курсининг “MS Excell”, “MS Word” бўлимларига оид топшириқларни муаммоли таълим технологиясини амалга ошириш даражаларининг горизонтал интеграллашувини ҳисобга олиш асосида ишлаб чиқилган ҳамда информатика ўқитиш жараёнида талабалар креатив фаолиятининг ривожланганлик даражаларини аниқлаш методикаси инновацион салоҳиятга тайёргарликни таъминлашга хизмат қиладиган “Креатив–Муаммо–Интегратив ўрганиш” технологиясининг ташкилий-жараёнли блокини ўзаро биргаликда ҳаракатланувчи рамзлар занжири билан апликативлигини кенгайтиришга доир таклиф ва тавсиялари “Математик мантиқ ва алгоритмлаш асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи). Натижалар талабаларнинг муаммоли топшириқлар устида ишлаш лаёқатини ривожлантиришга ҳамда талабаларда креативликнинг ривожланганлик даражасини ўлчаш ва баҳолашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish