Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадаминов Жавлонбек Зафаржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш компетенцияларини компьютер графикаси воситасида ривожлантириш методикаси (5310600 − Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси йўналиши мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.Phd/Ped968.
Илмий раҳбар: Муслимов Назрулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 .
Расмий оппонентлар: Рўзиев Эркин Искандарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Болтаева Мухайё Лутфиллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади компьютер графикаси воситасида бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетенцияларини ривожлантиришнинг мантиқий-дидактик тузилмаси мотивацион-қадриятли, фаолиятли, рефлексив-баҳолашга доир компонентларни талабаларда лойиҳавий фаолиятга ижобий муносабатни шакллантириш, лойиҳалаш ечимларини мақбул танлаш, лойиҳавий фаолиятни дуал таълимда қўллай олиш индикаторлари ўртасида қайта алоқани таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
компьютер графикаси воситасида бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш компетенцияларини ривожлантириш моделининг жараёнли компоненти мотивацион (талабаларнинг субъектив позициясини қарор топтириш), мазмунли, фаолиятли-ижодий босқичларни изланишли фаолиятни ташкил этиш технологияси билан мақбул адаптивлигини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетенцияларини ривожлантиришнинг методик шарт-шароитлари ижтимоий-гуманитар, муҳандислик-психологик, ташкилий-бошқарув, социотехник лойиҳаларни компьютер графикаси воситасида ишлаб чиқиш жараёнларини ташкил этишда методик, информацион ва лойиҳавий фаолиятни яхлит дидактик тизимда интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларни касбий тайёрлаш жараёнида лойиҳалаш компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик алгоритми аналитик-моделлаштириш (техник вазифаларни белгилаш, иқтисодий самарадорликни асослаш), конструктив-шакллантирувчи (ахборотлар устида ишлаш, ижодий лойиҳалар яратиш), коррекцион-диагностик (натижалар мониторинги), тақдимот-умумлаштириш каби босқичларни техник олий таълим тизимига корпоратив мослаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетенцияларини компьютер графикаси воситасида ривожлантириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетенцияларини ривожлантиришнинг мантиқий-дидактик тузилмасини мотивацион-қадриятли, когнитив, фаолиятли, рефлексив-баҳолашга доир компонентларни талабаларда лойиҳавий фаолиятга ижобий муносабатни шакллантириш, лойиҳалаш ечимларини мақбул танлаш, лойиҳавий фаолиятни дуал таълимда қўллай олиш индикаторлари ўртасида қайта алоқани таъминлаш орқали аниқлаштириш, компьютер графикаси воситасида бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш компетенцияларини ривожлантириш моделининг жараёнли компонентини мотивацион, мазмунли, фаолиятли-ижодий босқичларнинг изланишли фаолиятни ташкил этиш технологияси билан мақбул адаптивлигини белгилаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар техника олий таълим тизимида лойиҳавий фаолиятни ташкил этиш жараёнига татбиқ этилган (Тошкент давлат транспорт университетининг 2021 йил 2 декабрдаги 04-00/6577-сон маълумотномаси). Натижада, техника олий таълим муассасаларида лойиҳавий ўқитиш жараёнлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетенцияларини ривожлантиришнинг методик шарт-шароитларини ижтимоий-гуманитар, муҳандислик-психологик, ташкилий-бошқарув, социотехник лойиҳаларни компьютер графикаси воситасида ишлаб чиқиш жараёнларини ташкил этишда методик, информацион ва лойиҳавий фаолиятни яхлит дидактик тизимда интеграциялаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ОT-Атех-2018-133. “Метал қириндили самарадор қуёшли ҳаво иситгичини яратиш” (2018-2020 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона политехника институтининг 2021 йил 1 декабрдаги 01-2873-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак муҳандисларнинг лойиҳавий компетенцияларини шакллантиришда дуал таълим имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
талабаларни касбий тайёрлаш жараёнида лойиҳалаш компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик алгоритмини аналитик-моделлаштириш, конструктив-шакллантирувчи, коррекцион-диагностик), тақдимот-умумлаштириш каби босқичларни техник олий таълим тизимига корпоратив мослаштириш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “О‘zbekistоn tаrixi” телеканалида эфирга узатилган “Tаqdimоt” кўрсатуви сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 23 ноябрдаги 01-40-1769–сон маълумотномаси). Натижада, компьютер графикаси воситасида талабаларнинг лойиҳалаш компетенцияларини ривожлантиришга дори илмий-методик тавсияларни оммалаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish