Sayt test rejimida ishlamoqda

Остонова Гулшод Раззоқовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг тасвирий санъат ҳақидаги тасаввурларини ривожлантириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2020.1.PhD/Ped 307.
Илмий раҳбар: Шоумаров Ғайрат Бахромович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Рўзиев Эркин Искандарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Камолов Ифтихор Бахтиёрович, фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот:  Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг тасвирий санъат ҳақидаги идрок ва тасаввурларини ривожлантириш йўлларини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг тасвирий санъат асарлари гўзаллигини ва борлиқни тасаввур қилиш жараёнидаги бадиий-эстетик тафаккур ва эмоционал сезгирлик саводхонлигини ривожлантиришга оид қадриятларни идрок этиш, композицон тасаввур ва образли хотирани шакллантириш каби педагогик-психологик функциялар аниқлаштирилган;
ўқувчиларда тасвирлаш кўникмалари ва ижодкорлик малакаларини таркиб топтиришга қаратилган рангтасвир, портрет, натюрморт ва манзара жанрлари каби ифодавий воситалар билан тасвирий фаолият дастурларини интеграциялаш асосида тасвирий санъат ҳақидаги тасаввурларни ривожлантиришнинг педагогик хусусиятлари очиб берилган;
ўқувчиларнинг санъат асарлари билан фаол муносабатларни шакллантириш жараёни ижтимоий-эмоционал амалий ўқитиш мазмунига компановка, перспектива, композиция ва фактурани сингдириш орқали  такомиллаштирилган;
тасвирий санъатда бадиий-ижодийлик қирраларини намоён қилишга қаратилган визуал воситалар ва ART технологиялардан фойдаланиб ўқувчиларда тасвирий санъат ҳақидаги тасаввурларининг ривожланганлик даражаларини диагностик баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларидан “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг тасвирий санъат ҳақидаги тасаввурларини ривожлантириш муаммоси” мавзусидаги диссертация ишида эришилган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларнинг тасвирий санъат ҳақидаги идрок ва тасаввурларини ривожлантиришга оид муаллифлик ғояларидан 2017-2020 йилларида бажарилган ОТ-Ф1-002 рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 октябрдаги 89-03-3640-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари тасвирий санъат ва уни англаш асосида такомиллаштирилган;  
ўқувчиларнинг тасвирий санъат асарларида идрок ва тасаввурларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик ҳамда ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини аниқлаштиришга доир таклифлардан “Умумий ўрта таълимнинг умумтаълим фанлари бўйича компетенциявий ёндашувга асосланган Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” концепцияси ҳамда умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандарти ва бошланғич таълимнинг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 октябрдаги 89-03-3640-сон маълумотномаси). Натижалар умумий ўрта таълим ўқувчиларида тасвирий санъат ҳақидаги идрок ва тасаввурларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг тасвирий санъат асарларини англаш борасидаги идрок ва тасаввурларини махсус машқлар воситасида  ривожлантириш йўллари Бухоро давлат университетининг “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” кафедраси ҳисобидаги “Тасвирий фаолият психологияси” фанини ўқитишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 октябрдаги 89-03-3640-сон маълумотномаси). Натижада, фан ўқитувчиларининг  тасвирий санъат дарсларида ўқув жараёнининг  сифати  ва самарадорлигини ошишига  эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish