Sayt test rejimida ishlamoqda

Шахназарова Наира Владимировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тарихни ўқитиш жараёнида талабаларнинг толерантлигини ривожлантириш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped324.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Илмий раҳбар: Бекмурадов Мансур Бобомурадович, социология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммаджон Қуронов, педагогика фанлари доктори, профессор; Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд чет тиллар институти.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихни ўқитиш жараёнида талабаларнинг толерантлигини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“толерантлик” тушунчаси атрофдагиларга қадриятли муносабати билан тавсифланадиган шахсий фазилат, социум меъёрлари, стандартларини белгиловчи умуминсоний қадрият, реал хулқ-атворда намоён бўладиган тегишли воқеликка муносабат, бўлажак мутахассиснинг касбий ва ҳаётий фаолияти тамойили сифатида аниқлаштирилган;
тарих фанларини ўқитишга мўлжалланган мунозарали педагогик технологиялар таълим жараёни қатнашчиларининг диалогик ўзаро ҳамкорлигини назарда тутадиган аксиологик, шахсга йўналтирилган ва фаолиятли ёндашув, томонларнинг тенглиги ва эркинлигига асосланган, диалогик ўзаро ҳамкорликка йўналганлик, ўзаро тенглик тамойилларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;  
толерант муносабатни тавсифлайдиган хулқ-атвор, толерант хулқ меъёрлари ва қоидаларини белгилашни назарда тутадиган коммуникатив, шахснинг қадриятли йўналганлиги, рефлексия, ўзини ўзи кузатиш қобилиятини акс эттирадиган ментал каби талабалар толерантлигининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари аниқланган;
талабаларда ўзаро ҳамкорлик ва маданиятга оид қадриятлар, касбий фаолият учун рационал ижтимоий-психологик қарорларга таяниб, ҳамкорликни амалга ошириш малакаларини ривожлантиришга кўмаклашадиган ижтимоий ўзаро ҳамкорлик усуллари (сенситив тренинг) ва ўйинли моделлаштиришдан фойдаланиш билан тарих фанларининг педагогик имкониятларининг эргономик таркибий қисмини ўз ичига олган педагогик шарт-шароитлар такомиллаштирилган.   
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарихни ўқитиш жараёнида талабаларнинг толерантлигини ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
“толерантлик” тушунчасини атрофдагиларга қадриятли муносабати билан тавсифланадиган шахсий фазилат, социум меъёрлари, стандартларини белгиловчи умуминсоний қадрият, реал хулқ-атворда намоён бўладиган тегишли воқеликка муносабат, бўлажак мутахассиснинг касбий ва ҳаётий фаолияти тамойили сифатида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар асосида “Этнопсихология” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 сентябрдаги 89-03-3519-сон маълумотномаси). Натижада, тарихни ўқитиш жараёнида фанлараро алоқадорликни таъминлашга хизмат қилган;
тарих фанларини ўқитишга мунозарали педагогик технологиялари алгоритми таълим жараёни қатнашчиларининг диалогик ўзаро ҳамкорлигини назарда тутадиган аксиологик, шахсга йўналтирилган ва фаолиятли ёндашув, томонларнинг тенглиги ва эркинлигига асосланган, диалогик ўзаро ҳамкорликка йўналганлик, ўзаро тенглик тамойилларига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир таклифлардан “Талабалар толерантлиги асосларини ривожлантириш технологияси” махсус курси ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 сентябрдаги 89-03-3519-сон маълумотномаси). Натижада, тарихни ўқитиш жараёнида талабаларда толерантликни ривожлантиришга доир электив курслар мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
толерант муносабатни тавсифлайдиган хулқ-атвор; толерант хулқ меъёрлари ва қоидаларини белгилашни назарда тутадиган коммуникатив, шахснинг қадриятли йўналганлиги, рефлексия, ўзини ўзи кузатиш қобилиятини акс эттирадиган ментал каби талабалар толерантлиги ривожланганлигини баҳолаш мезонларини аниқлаштириш, талабаларда ўзаро ҳамкорлик ва маданиятга оид қадриятлар, касбий фаолият учун рационал ижтимоий-психологик қарорларга таяниб, ҳамкорликни амалга ошириш малакаларини ривожлантиришга кўмаклашадиган ижтимоий ўзаро ҳамкорлик усуллари (сенситив тренинг) ва ўйинли моделлаштиришдан фойдаланиш билан тарих фанларининг педагогик имкониятларининг эргономик таркибий қисмини ўз ичига олган педагогик шарт-шароитларни такомиллаштиришга доир таклифлардан “Ижтимоий иш йўналиши талабалари учун тренинглар тўплами”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 сентябрдаги 89-03-3519-сон маълумотномаси). Натижада, тарихни ўқитиш жараёнида талабаларда толерантликни ривожлантиришга доир тренингларни ташкил этиш самарадорлигини оширишга эришилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish