Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳоликулова Феруза Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синфларда баён ёзишга ўргатиш орқали ўқувчиларнинг ёзма нутқини шакллантириш методикаси”, 13.00.02.-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.Phd/Ped2008.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Эрназарова Манзура Сапарбаевна, филология фанлари доктори (DSc).
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Улфат Махкамов Илхомович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синфларда ўқувчиларнинг ёзма нутқини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич таълимда ёзма нутқни шакллантиришнинг методик тузилмаси ўқувчиларнинг нутқи ва тафаккурини уйғунликда ривожлантиришга доир эмпирик, эвристик, интегратив компонентларни танқидий тафаккурни ривожлантиришнинг чақириқ, англаш, фикрлаш босқичлари билан ички алоқадорлиги барқарорлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини баён ёзишга ўргатишда ёзма нутқини шакллантириш механизми сифатида мустақил фикрлаш ва креатив фаолиятга йўналтирувчи дидактик ўйинлар, конструктив машқлар, луғат билан ишлаш каби усулларини интерфаол дастурий воситалар билан адаптив қўллаш имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич таълимда ўқувчиларни баён ёзишга ўргатиш орқали ёзма нутқини шакллантириш мазмуни мнемик-таълимий фаолиятга асосланган образли хотира, сўз-мантиқ хотираси, кумуляция, адекват каби ёндашувларни ҳамда саводхонликка хизмат қиладиган топшириқлар мажмуини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
баён ёзиш воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг ёзма нутқини шакллантириш технологиясининг ташкилий-жараёнли компоненти тизимлилик, мантиқийлик, инверсион каби таълимнинг интенсив мезонларига асосланган қадамлар кетма-кетлигини белгилаб берувчи методикани ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синфларда ўқувчиларнинг ёзма нутқини баён ёзишга ўргатиш орқали шакллантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг боғланишли нутқини шакллантиришга қўйиладиган лингводидактик талаблар, баён ёзишга ўргатишнинг мнемик-таълимий хусусиятлари, бошланғич синф ўқувчиларининг ёзма нутқини шакллантириш самарадорлигига оид назарий хулосаларни  қўллашга доир таклифлардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020 йилларда амалга оширилган  ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2021 йил 25 ноябрдаги 226-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг ёзма нутқини шакллантириш самарадорлигининг ошишига эришилган;
баён ёзишга ўргатиш орқали ўқувчиларнинг ёзма нутқини шакллантиришда  миллий қадриятларнинг манба сифатида ўрнини аниқлаш ва уларнинг ёзма нутқдаги аҳамияти, уни ифодаловчи воситаларнинг ўрни ва даражаси, нутқ ва тафаккур интеграциясига оид назарий хулосаларига доир таклифлардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2012-2014 йилларда бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйгунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2021 йил 25 ноябрдаги 226-сон  маълумотномаси). Натижада бошланғич синфларда ўқувчиларнинг ёзма нутқини ўстириш юзасидан ижодий баён ёзиш методикаси услубий имкониятларининг изоҳланишида асос бўлиб хизмат қилган;
баён  ёзишга  ўргатиш  орқали  ўқувчиларнинг  ёзма нутқини шакллантиришда нақл-мақолларнинг  манба  сифатида ўрнини  ва уларнинг ёзма нутқдаги аҳамиятини  аниқлашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан 2012-2014 йилларда олиб борилган ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги амалий илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 21 сентябрдаги 17.01/232-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич  синф ўқувчиларининг  боғланишли нутқини  ўстиришда мақол ва маталлардан фойдаланиш  йўллари такомиллаштирилган;
бошланғич таълимда ўқувчиларни баён ёзишга ўргатиш орқали ёзма нутқини шакллантириш мазмунини такомиллаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2013-2016 йилларда олиб борилган ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 15 сентябрдаги 244/1-сон маълумотномаси). Натижада баён ёзишга ўргатиш орқали ўқувчиларнинг нутқи ва тафаккурини уйғун ҳолда шакллантиришга доир ўқув топшириқлари мазмуни такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish