Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамроев Самижон Салимович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спорт тўгараклари орқали ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини ривожлантириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1305.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Тайланова Шохида Зайниевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонетлар: Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори, доцент; Ахмедов Фурқат Қўлдошевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт тўгараклари орқали ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини ривожлантиришнинг  эргонопедагогик хусусиятлари муназам машқ қилиш орқали таълим олувчиларнинг шахсий камолотга эришишга йўналтириш, узлуксиз ўз-ўзини англаш орқали жисмоний сифатларни эгаллаш, иродалилик, меҳнатсеварлик, жасурлик каби таянч маънавий компетенцияларни ўзлаштириш жараёнининг мотивацион ва когнитив компонентлар билан регулятивлик даражасини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
спорт тўгаракларининг ўқувчиларда жисмоний маданиятни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий, эстетик потенциали фаолиятга доир, аксиологик, психотерапевтик, вегетатив ёндашувлар бўйича таълим олувчиларнинг қадриятли йўналганлигини аниқлаш орқали машғулотларни диффференциал тарзда ташкил этишнинг эҳтиёжга асосланган ички мотивацияни барқарорлаштиришга доир педагогик механизмни кенгайтириш орқали такомиллаштирилган;
спорт тўгараклари орқали ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини ривожлантириш моделининг ташкилий-педагогик компоненти таянч, вариатив, мустақил фаолият каби таркибий қисмларга асосланган назарий-методик билимларни махсус, метапредметли, спорт-соғломлаштирувчи модулли машғулотлар жараёнида таркиб топтириш орқали такомиллаштирилган;
спорт тўгараклари воситасида ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини ривожлантириш иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлигидаги ижобий ўзгаришлар, фанга доир когнитив, қадриятли-мазмунли, информацион компетенциялар билан боғлиқ кўрсаткичлар антропометрик тестлар, функционал синов, жисмоний тайёргарлик тестлари каби баҳолаш усулларини мунтазамлик ва такрорийлик динамикасини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт тўгараклари орқали ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини ривожлантиришнинг  эргонопедагогик хусусиятларини муназам машқ қилиш орқали таълим олувчиларнинг шахсий камолотга эришишга йўналтириш, узлуксиз ўз-ўзини англаш орқали жисмоний сифатларни эгаллаш, иродалилик, меҳнатсеварлик, жасурлик каби таянч маънавий компетенцияларни ўзлаштириш жараёнининг мотивацион ва когнитив компонентлар билан регулятивлик даражасини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан педагогика таълим соҳаси Давлат таълим стандарти ва 5112000 – Жисмоний маданият бакалавриат таълим йўналиши малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 89-03-5558-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак жисмоний маданият ўқитувчиларини ўқувчиларда жисмоний компетенцияларни шакллантиришга тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
спорт тўгаракларининг ўқувчиларда жисмоний маданиятни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий, эстетик потенциалини фаолиятга доир, аксиологик, психотерапевтик, вегетатив ёндашувлар бўйича таълим олувчиларнинг қадриятли йўналганлигини аниқлаш орқали машғулотларни диффференциал тарзда ташкил этишнинг эҳтиёжга асосланган ички мотивацияни барқарорлаштиришга доир педагогик механизмни кенгайтириш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни 2025 йилгача ривожлантириш “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 89-03-5558-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида спорт тўгараклари орқали жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
спорт тўгараклари орқали ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини ривожлантириш модели, компетенциявий ёндашув асосида спорт тўгараклари воситасида ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини ривожлантиришнинг иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлигидаги ижобий ўзгаришлар, фанга доир когнитив, қадриятли-мазмунли, информацион компетенциялар билан боғлиқ кўрсаткичларини антропометрик тестлар, функционал синов, жисмоний тайёргарлик тестлари каби баҳолаш усулларини мунтазамлик ва такрорийлик динамикасини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ИТД-4-122 “Юксак маънавиятли шахсни шакллантириш-нинг тарбия технологиясини ишлаб чиқиш” (2009-2011 йй.) амалий лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 89-03-5558-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда жисмоний маданиятни ривожлантиришнинг диагностик тизимини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish