Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматов Отабек Уринбосарович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўқувчиларнинг миллий спорт турларига қизиқишини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш (умумий ўрта таълим мактаблари мисолида)», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1540.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти
Илмий раҳбар: Тайланова Шохида Зайниевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонетлар: Маҳмудова Муяссар Маҳмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Маъмуров Баходир Бахшуллоевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларнинг миллий спорт турларига қизиқишини ривожлантириш технологияси мазмуни ва ташкилий педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг миллий спорт турларига қизиқишини ривожлантириш жараёнининг тузилмаси спорт ўйинлари ҳақидаги билимлар шахсий аҳамиятлилик касб этувчи мотивацион, фаолиятни ташкил этишдаги ҳиссий барқарорликни таъминлайдиган эмоционал, иродавийлик, чидамлилик каби сифатларда намоён бўладиган компонентнинг жисмоний тайёргарлик билан интерналлашув даражасини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг миллий спорт турларига қизиқишини ривожлантиришнинг дидактоген омиллари таълим олувчиларнинг гендер хусусиятларини ҳисобга олиш асосида спорт ўйинларига мақсадли йўналтириш, тактик ва стратегик техникани босқичма-босқич мақбуллаштириб бориш, рефлексив позицияни эгаллаш услубини фаоллаштириш жараёнларининг индивидуал-типологик жиҳатдан намоён бўлишини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг миллий спорт турларига қизиқишини ривожлантириш моделининг ташкилий компоненти жисмоний тарбия ўқитувчиларининг коуч-тренерлик фаолиятини кооператив ва коллаборатив функцияларини жадаллаштириш, фасилитатив муҳитни яратиш орқали таълим олувчиларда командада ишлаш компетенцияни ривожлантириш жараёнини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
 ўқувчиларнинг миллий спорт турларига қизиқишини ривожлантириш техно-логиясининг амалий босқичи оммавий, жамоавий (нафас олишни соғломлаштириш, коллаборация, кооперация), индивидуал (мустақил тайёргарлик, маслаҳат, якка тартибдаги тренинг) иш шаклларини қатъий тартибга солинган жисмоний машқ, рақобат усуллари билан қайта алоқаси интенсивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг миллий спорт турларига қизиқишини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларнинг миллий спорт турларига қизиқишини ривожлантириш жараёни-нинг тузилмасини спорт ўйинлари ҳақидаги билимларни таркиб топтирувчи когнитив, шахсий аҳамиятлилик касб этувчи мотивацион, фаолиятни ташкил этишдаги эмоционалликни таъминловчи эмоционал, иродавийлик, чидамлилик касби сифатларда намоён бўладиган иродавий компонентнинг жисмоний тайёргарлик билан интерналлашув даражасини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга  доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 декабрдаги 89-03-5623-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбия ва спорт воситасида ўқувчиларда маънавий фазилатларни ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
дарс ва дарсдан ташқари машғулотларнинг ўқувчиларнинг миллий спорт турларига қизиқишини ривожлантиришнинг дидактоген омилларини аниқлаш-тириш, ўқувчиларнинг миллий спорт турларига қизиқишини ривожлантириш моделининг ташкилий компонентини жисмоний тарбия ўқитувчиларининг коуч-тренерлик фаолиятини кооператив ва коллаборатив функцияларини жадаллаштириш, фасилитатив муҳитни яратиш орқали таълим олувчиларда командада ишлаш компетенцияни ривожлантириш алгоритмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни 2025 йилгача ривожлантириш “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 декабрдаги 89-03-5623-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни миллий спорт турларига қизиқишини тизимли равишда ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг миллий спорт турларига қизиқишини ривожлантириш технологиясининг амалий босқичини оммавий, жамоавий, индивидуал иш шаклларини қатъий тартибга солинган жисмоний машқ, ўйин, рақобат усуллари билан қайта алоқаси интенсивлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ф1-ХТ-0-16955-“Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия дарсларини замонавий ёндашувлар асосида лойиҳалаш” (2014-2016 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 декабрдаги 89-03-5623-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг миллий спорт турларига қизиқишини ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish