Sayt test rejimida ishlamoqda

Мингбаева Барно Убайдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик воситасида бадиий адабиёт намуналарига қизиқишни шакллантириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Ped1077.
Илмий раҳбар: Джураев Рисбой Хайдарович, педагогика фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Фарсаханова Дилафруз Ризахановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик воситасида бадиий адабиёт намуналарига қизиқишни шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик маданияти бадиий адабиёт намуналарига интеллектуал-эстетик қизиқиш мотивациясини ошириш, ҳиссий тасаввурларни бадиий асарнинг мазмунини идрок этиш орқали бойитиш, бунёдкор-репродуктив образли тафаккур юритишга гендер ва ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда йўналтириш орқали ривожлантирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида бадиий адабиёт намуналарига қизиқиш мотивацияси воқеликни айнан идрок этиш, дискурсив-полемик вазиятлар, асарларни муҳокама этишда завқланиш, бадиий асарлар моҳиятини англаш ҳамда муваффаққиятли вазиятларни яратишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
 бадиий адабиётга қизиқиш мотивлари ўқишга қизиқишини шакллантириш даражасини аниқлашга қаратилган шахснинг ҳаётий, китобхонлик тажрибаси ҳамда муайян бадиий адабиётларга қизиқишнинг  диагностик параметрларини ёш ва индивидуал хусусиятларга тадрижийлик принциплари бўйича мослаштириш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида бадиий адабиётларга қизиқишни шакллантириш модели китоб билан мулоқотга киришиш, асар қаҳрамонларига баҳо бериш, миллий колоритни ҳис этиш, адабиёт намуналарининг муайян турига бўлган қизиқишлари доимийлигини мунтазам таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик воситасида бадиий адабиёт намуналарига қизиқишни шакллантириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик маданияти бадиий адабиёт намуналарига интеллектуал-эстетик қизиқиш, ҳиссий тасаввурларини бойитиш, бунёдкор-репродуктив образли тафаккур юритишга йўналтириш асосида ривожлантиришга оид таклифлар ПЗ-2016-0912232947 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида тарбиявий соатларни ўтказишни такомиллаштириш технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 16 ноябрдаги 02-07-3599/04-сон далолатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик воситасида бадиий адабиёт намуналарига қизиқишни шакллантиришнинг педагогик-психологик имкониятларини кенгайтиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида бадиий адабиёт намуналарига қизиқиш мотивацияси дискурсив-полемик вазиятлар, асарларни муҳокама этишда завқланиш ҳамда ўзини-ўзи ривожлантириш муҳитини шакллантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 16 ноябрдаги 02-07-3599/04-сон далолатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик воситасида бадиий адабиёт намуналарига қизиқиш жараёнининг педагогик-психологик  жиҳатларини аниқлаш имкони оширилган;
бадиий адабиётга қизиқиш мотивлари бошланғич синф ўқувчиларида ўқишга қизиқишини шакллантириш даражасини аниқлашга қаратилган ривожлантирувчи диагностик параметрларни ёш ва индивидуал хусусиятларга мослаштириш  асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 16 ноябрдаги 02-07-3599/04-сон далолатномаси). Натижада, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда бадиий адабиёт намуналарига қизиқишни шакллантириш воситалари, шакл ва методлариини белгилаш ҳамда педагогик жараён моделини такомиллаштиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида бадиий адабиётларга қизиқишни шакллантириш модели китоб билан мулоқотга киришиш, асар қаҳрамонларига баҳо бериш, миллий колоритни ҳис этиш, адабиёт намуналарининг муайян турига бўлган қизиқишлари доимийлигини мунтазам таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2016-0912232947 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида тарбиявий соатларни ўтказишни такомиллаштириш технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 16 ноябрдаги 02-07-3599/04-сон далолатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида бадиий адабиёт намуналарига қизиқишнинг шаклланганлини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини аниқлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish