Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуназаров Лутфилло Мамановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Экологик таълим ва тарбиянинг назарий асосларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped116.
Илмий раҳбар: Нигматов Асқар Нигматуллаевич, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03.
Расмий оппонентлар: Акрамов Хуснитдин Мухитдинович, педагогика фанлари номзоди, доцент; Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим жараёнида экологик таълим ва тарбиянинг замон талабларига мослаштиришнинг назарий асосларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчи-ёшларни тaълим жaрaёнидa экoлoгик билимлaрини тaкoмиллaштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ижтимoий-педагогик, ҳудудий-гeoгрaфик, этнoгрaфик-мeнтaл, экологик билимларининг интернал ва экстернал намоён бўлиш даражаларини эмпирик баҳолаш орқали тaкoмиллaштирилгaн;
ўқувчи-ёшларда экoлoгик тaълим вa тaрбияни тaкoмиллaштиришнинг кoрпoрaтив-пeдaгoгик, мoтивaциoн, муҳитгa мocлaшиш, рeфлeкcивлик пeдaгoгик-пcиxoлoгик xуcуcиятлaрининг рaциoнaллик билaн уйғунлигини тaъминлaш тизими ҳaмдa oилa вa мaктaб ҳaмкoрлигининг ўзигa xoc жиҳaтлaрини интeгрaциялaш орқали aниқлaштирилгaн;
ўқувчи-ёшларда экoлoгик тaълим-тaрбияни такомиллаштиришнинг алгоритмик босқичлари ўқувчиларнинг ёши, жисмоний имкониятлари ва психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда назарий ва амалий билимларнинг алоқадорлигини оптималлаштириш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда экoлoгик тaълим вa тaрбияни ривoжлaнтириш мexaнизмлaри мунтaзaмлилик, изчиллик вa узлукcизлик тaмoйиллaри oрқaли экологияга оид компетенциявий ёндашувларнинг функционал алоқадорлигининг горизонтал ва вертикал интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Экологик таълим ва тарбиянинг назарий асосларини такомиллаштиришга доир илмий ишланмалар, амалий-методик таклифлар асосида:
таълим жараёнида экологик таълим ва тарбия такомиллашувининг экомифологик дунёқарашда, турмуш тарзида намоён бўлишининг ҳудудий-географик, этнографик-ментал, ижтимоий-педагогик хусусиятларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилишига доир таклиф ва тавсиялар “Миллий узлуксиз экологик таълим концепциясининг лойиҳаси” Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари” ҳамда “Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси” томонидан 2015 йил 12 майда ташкил этилган “Мамлакатимизда экологик таълим ва тарбияни ривожлантириш” илмий-амалий конференцияда муҳокама этилиб, унинг натижалари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 434-сон “Ўзбекистон Республикасида экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 12 апрелдаги 04-02/8-1466-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистонда экологик таълимни ривожлантириш концепциясининг методологик ва назарий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
экологик таълим ва тарбияни такомиллаштиришнинг корпоратив-педагогик, мотивацион, муҳитга мослашиш, рефлексивлик педагогик-психологик хусусиятларининг рационаллик билан уйғунлигини таъминлаш тизими ҳамда оила ва мактаб ҳамкорлигининг ўзига хос жиҳатларини интеграциялаш асосида аниқлаштиришга доир тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигинининг 2020 йил 30 июндаги 359-сонли буйруғи асосида 359-3/96 рақами билан рўйхатга олиниб, нашр этилган “Марказий Осиё географияси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим  Вазирлигинининг  2020  йил  30 июндаги 359-сон буйруғи). Натижада Ўзбекистон экологик партиясининг ёш авлодни экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим тизими узлуксизлигини таъминлашга доир тарғибот тадбирлари самарадорлигини таъминлашга эришилган;
миллий касбий таълимда экологик таълим ва тарбиянинг методологияси таълим олувчиларда танқидий тафаккурни ривожлантириш технологиялари, ўқув материаллари билан ишлаш ва амалий фаолият тажрибасини интеграциялашга доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 7/1-сонли ҳамда Экологик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 6 августдаги 6-сонли қўшма буйруғи билан тасдиқланган “Мактабгача таълим тизимида экологик таълим ва тарбияни жорий этиш чора-тадбирлари”ни республика миқёсида жорий этишда, шунингдек, 2021 йилдан бошлаб мактабгача таълим тизими раҳбар ходимлари учун 4 соатлик “Маҳаллий миқёсдаги экологик таълим-тарбия ва ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ташкил этиш”, мутахассислар учун 4 соатлик “Мактабгача таълим ташкилотида экологик таълим-тарбия ва ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ташкил этиш”, қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун 18 соатлик “Экологиянинг долзарб муаммолари ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” ўқув модулларининг намунавий дастурлари ва ишчи дастурлари ҳамда ўқув-услубий мажмуаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 26 апрелдаги 02-02/2-1261-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг тегишли йўналишдаги ўқув жараёнини самарали ташкил этишнинг назарий ва амалий асосларини такомиллаштиришга эришилган;
экологик маънавиятли шахс мазмуни ва унда экологик таълим ва тарбияни ривожлантириш механизмлари мунтазамлилик, изчиллик ва узлуксизлик тамойиллари орқали функционал имкониятлари  такомиллаштиришга доир таклифлар Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятини кенгайтириш мақсадида эко-сиёсий маданиятни шакллантириш, мураббийлик фаолияти, тажриба алмашишни мувофиқлаштириш, омма олдида сўзлашда кўпроқ ишончга эга бўлиш, етакчилик ролини қўлга киритиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишни таъминлашга қаратилган мастер-класслар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон экологик партиясининг 2021 йил 2 мартдаги 3/83-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон Республикаси аҳолиси орасида экологик маданиятни ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish