Sayt test rejimida ishlamoqda

Кузикулов Икромжон Умаралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Россия империяси мустамлакачилик сиёсатининг Туркистондаги этномаданий жараёнларга таъсири (Фарғона водийси материаллари асосида)”. 07.00.07 – “Этнография, этнология ва антро¬по¬ло¬гия” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018/3 PhD/Tar371.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори; Хўжахонов Исмоилжон Мансурович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Россия империяси мустамлакачилик сиёсатининг маҳаллий халқлар хўжалик - маданий ҳаётига таъсирини Фарғона водийси мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Россия империяси истилоси арафасида Фарғона водийси аҳолисининг этник таркибидаги трансформацион жараёнлар юзасидан янги маълумотлар илмий истеъмолга киритилиб, аҳолини кўчириш сиёсати натижасида водий аҳолиси миллий таркибидаги ўзгаришлар аниқланган;
XIX аср охири – ХХ аср бошларида водийдаги миллий хўжалик машғулотининг экин-тикинчилик анъаналарининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда хўжаликдаги ғўза, бошоқли экинлар, мевали дарахтларнинг янги навлари маҳаллийлаштирилганлиги, меҳнат қуролларининг такомиллаштирилганлиги кабилар киритилганлиги далилланган;
Фарғона водийсининг яримкўчманчи ва яримўтроқ чорвадор аҳолиси хўжалигида деҳқончилик маданиятининг қарор топишига таъсир кўрсатган этноҳудудий, экологик ва инноэтник омиллар Россия империясининг Туркистонда юритган сиёсати билан боғлиқ эканлиги, ўтроқлашув жараёнида деҳқончилик асосий хўжалик турига айланганлиги ва деҳқончиликнинг шаклланишида ўзбек ҳамда тожик аҳолининг таъсири катта бўлганлиги аниқланган;
водий аҳолисининг анъанавий уй-жой, кийим-кечак ва таомлар каби моддий маданияти, шунингдек, анъанавий урф-одат ва маросимларида юз берган трансформацион жараёнларга русийзабон аҳоли маданиятининг таъсир кўрсатганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Россия империяси истилоси арафасида Фарғона водийси аҳолисининг этник таркиби масаласига оид янги маълумотлар илмий истеъмолга олиб кирилганлиги, аҳолини кўчириш сиёсати натижасида водий аҳолиси миллий таркибидаги ўзгаришлар, миллий ўзликни англаш, урф-одат ва анъаналаримизни ёшлар ўртасида тарғиб қилиш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш каби маълумотлардан Республика “Маънавият ва маърифат” маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика “Маънавият ва маърифат” марказининг 2019 йил 12 августдаги 02/09-1066-19-сон маълумотномаси). Бу мамлакатимиз аҳолиси, хусусан, ёшларнинг кундалик ҳаётда миллийлик ва замонавийлик уйғунлашувига доир жараёнларни илмий асосда ўрганишга ва миллий ғояни ривожлантириш концепцияси” тарғиботини амалга оширишда хизмат қилган;
Фарғона водийсининг яримкўчманчи ва яримўтроқ чорвадор аҳолиси хўжалигида деҳқончилик маданиятининг қарор топиши, Россия империясининг Туркистонда юритган сиёсати, ўтроқлашув жараёнида деҳқончилик асосий хўжалик турига айланганлиги, водий аҳолисининг моддий маданияти, анъанавий урф-одат ва маросимларида юз берган ўзгаришларга русийзабон аҳоли маданиятининг таъсири каби маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқалари” Қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқалари” Қўмитасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 01-09-1580-сон маълумотномаси). Натижада  XIX аср охири – ХХ аср бошларида водийдаги деҳқон хўжаликларининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда хўжаликдаги янгиликлар, меҳнат қуролларининг такомиллаштирилганлигини тарғиб қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish