Sayt test rejimida ishlamoqda

Маликова Дилрабохон Махмудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида мутолаа маданиятини шакллантиришнинг педагогик тизими», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3 PhD /Ped578
Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматова Гулшан Аманкуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида мутолаа маданиятини шакллантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда мутолаа маданиятини шакллантириш жараёнининг мазмуни маънавий қадрият сифатидаги асарларнинг тарихий тараққиёт босқичлари, муомала маданияти меъёрларига интелектуал ёндашув, позитив дунёқарашини шакллантиришга қаратилган фикрий фаоллик, матннинг ҳаёлий тасвирини семантик боғланишлар ҳамда пассив ва стратегик хулосалар чиқариш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг мутолаа маданияти матнни қайта ишлаш, метакогнитив хотира ва интуицияси, китобхонлик стратегиялари, китобхонлик қобилиятини мантиқий изчилликда маданий-интелектуал ҳамда миллий қадриятларга мос ифодалаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг метакогнитив лаёқатлари педагогик шароитлар яратиш, эътибор қаратиладиган вазиятларни белгилаш, таъкидланган ва қайд этилмаган муҳим ва иккинчи даражали маълумотларни аниқлаш, мутолаа билан боғлиқ вазифаларни ажратиш ҳамда матн сарлавҳаси билан мазмуни орасидаги мутаносибликни таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда мутолаа маданиятини шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели таҳлил-мутолаа, рефлексия, ментал тафаккур ва билимларни тизимли идрок этиш, репродуктив мушоҳада қилиш кўникмаларини ҳамда самарали фикрлашни махсулдор мулолаа технологияси воситасида фаоллаштириш орқали такомиллаштирилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида мутолаа маданиятини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
ўқувчиларда мутолаа маданиятини шакллантириш жараёнининг мазмуни маънавий қадрият сифатидаги тарихий тараққиёт босқичлари, маданиятшунослик ёндашуви, ментал тафаккур йўналишлари, илғор халқаро педагогик тажрибаларга таяниш асосида аниқлаш бўйича таклифлар ФЗ-2016-0909111822-рақамли “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 2 декабрдаги 02-07-3856/04-сон далолатномаси). Натижада, ўқувчиларда мутолаа маданиятини шакллантиришнинг педагогик имкониятларини  халқаро ва тарихий ёндашувлар асосида таҳлил қилиш имконияти оширилган;
ўқувчиларнинг мутолаа маданияти китобхонлик, матнни қайта ишлаш, метакогнитив, когнитив, танқидий фикрлаш, китобхонлик стратегиялари, китобхонлик қобилиятини мантиқий изчилликда ифодалаш асосида такомиллаштириш юзасидан берилган тавсиялар А-1-197 рақамли “Навоий адабий-педагогик қарашларининг ўрни ва аҳамиятини тадқиқ этиш” мавзусидаги лойиҳаи амалга оширишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 2 декабрдаги 02-07-3856/04-сон далолатномаси) Натижада, ўқувчиларда мутолаа маданиятини шакллантиришнинг педагогик-психологик имкониятларини синфлар кесимида таснифлашга эршилган;
ўқувчиларнинг метакогнитив лаёқатлари педагогик шароитлар яратиш, эътибор қаратиладиган вазиятларни белгилаш, таъкидланган ва қайд этилмаган, муҳим ва иккинчи даражали маълумотларни аниқлаш, мутолаа билан боғлиқ вазифаларни ажратиш, стратегик мақсадлар қўя олиш, фаолият натижаларини баҳолаш, матн сарлавхаси билан мазмуни орасидаги мутаносибликни таъминлаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар ФЗ-2016-0909111822-рақамли “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 2 декабрдаги 02-07-3856/04-сон далолатномаси) Натижада, ўқувчиларда мутолаа маданиятини шакллантириш воситалари, шакл ва методлари, стратегияларини белгилаш имконияти оширилган;
ўқувчиларда мутолаа маданиятини шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели таҳлил-мутолаа, рефлексия, ментал тафаккур ва билимларни тизимли идрок этиш, репродуктив мушоҳада қилиш кўникмаларини самарали фикрлашни фаоллаштириш ҳамда янги ечимларни излаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар А-1-197 рақамли “Навоий адабий-педагогик қарашларининг ўрни ва аҳамиятини тадқиқ этиш” мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 2 декабрдаги 02-07-3856/04-сон далолатномаси)  Натижада, ўқувчиларда мутолааа маданияти шаклланганлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини аниқлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish