Sayt test rejimida ishlamoqda

Темиров Зокиржон Абдилвохидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Фарғона водийси вилоятларида демографик жараёнлар ривожланишининг ҳудудий хусусиятлари», 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Gr72.
Илмий раҳбар: Қодиров Раҳимжон Болтабоевич, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSс.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Тожиева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори; Жумаханов Шавкатжон Заиржанович, география фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида демографик жараёнлар ривожланишига хос ҳудудий хусусиятларни аниқлаш, баҳолаш ва ҳудудий демографик ривожланишининг асосий йўналишларини илмий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли табиий ўсиши юқори бўлган Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳолининг никоҳланиш ва туғилиш коэффициенти ўртасидаги корреляция (R=0,41 дан R=0,65 гача) динамикаси (2010-2020 йй.) аниқланган;
Фарғона водийси вилоятларида аҳолининг туғилиш, ўлим ва табиий кўпайиш кўрсаткичлари ўхшаш бўлган худудларни комплекслик, тарихийлик ва худудий яхлитлик тамойиллари асосида демографик районлаштирилган ва картаси ГАТ технологиясида яратилган;
Фарғона водийси вилоятлари шаҳар ва туманлари аҳоли сони, салмоғи, демографик жараёнлар (туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажралиш), ёш-жинсий ва ҳудудий таркибининг 2040 йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари “ёшни силжитиш” методи орқали ишлаб чиқилган;
аҳоли табиий ҳаракати кўрсаткичлари пасайиб боришининг ҳудудлар бўйича тарқалишидан юзага келадиган “геодемографик тўлқинлар”нинг йўналишлари аниқланган.
ҳудудий демографик жараёнлар ривожланишининг (аҳолини ҳудудий қайта ташкил этиш, ўртача умр давомийлиги ва демографик босимни ортиши) келажак параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фарғона водийси вилоятларида демографик жараёнлар ривожланишига хос ҳудудий хусусиятлар бўйича олинган натижалар асосида:
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳолининг никоҳланиш ва туғилиш коэффициенти ўртасидаги корреляция коэффициенти динамикаси 2010-2020 йиллардаги ўзгариши аниқланган ҳамда геодемографик омиллар асосида янада ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 12 декабрдаги 05/12-02-6/10-5020 маълумотномаси). Натижада, инсон капитали даражаси ва сифатини ошириш бўйича дастурларни такомиллаштириш имконини берган;
Фарғона водийси вилоятларида аҳолининг туғилиш, ўлим ва табиий кўпайиш кўрсаткичлари ўхшаш бўлган худудларни демографик районлаштириш картаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2021 йил 1 декабрдаги 03-05-2021 маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Миллий атласининг Ўзбекистон Республикаси аҳолиси бўлими карталарини яратишда, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари аҳолиси ва меҳнат ресурслари карталарини такомиллаштириш ва ахборотлар базасини янгилаш имконини берган;
Фарғона водийси вилоятлари шаҳар ва туманлари аҳоли сони, салмоғи, демографик жараёнлар (туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажралиш), ёш-жинсий ва ҳудудий таркибининг 2040 йилгача мўлжалланган прогноз натижаларидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 12 декабрдаги 05/12-02-6/10-5020 маълумотномаси). Натижада, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг 2040 йилгача бўлган даврда аҳолининг самарали бандлигини ошириш ва муносиб иш билан таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини яратишга оид параметрларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳоли табиий ҳаракати кўрсаткичлари пасайиб боришининг ҳудудлар бўйича тарқалишидан юзага келадиган “геодемографик тўлқинлар”нинг йўналишлари ва ҳудудий демографик ривожланиш параметрларига оид маълумотлари 2022-2026 йилларда иқтисодий ислоҳатларни жадаллаштириш йўналишларини ишлаб чиқиш жараёнларида белгиланган дастурларни ишлаб чиқишда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 12 декабрдаги 05/12-02-6/10-5020 маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлигини ошириш, меҳнат ресурсларини тўғри тақсимлашга, ҳамда инсон капитали даражасини ошириш орқали иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналиш ва вазифаларни ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish