Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёдгоров Низомиддин Нармахматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Беқарор тупроқ жинсли ва хемоген қатламларни бурғилаш учун ингибирланган бурғилаш эритмаларини яратиш ва ишлаб чиқиш», 04.00.11 – Қудуқларни бурғилаш ва ўзлаштириш технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т1084.
Илмий раҳбар: Муртазаев Абдижаббар Мустафаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/05.06.2020.Т.03.06.
Расмий оппонентлар: Рахимов Акбарходжа Комилович, техника фанлари доктори, профессор; Раупов Анвар Абдурашидович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Ўзбекнефтгаз” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мураккаб тоғ-геологик шароитида гил ва хемоген тоғ жинси қатламларни бурғилаб, қудуқ деворларининг мустаҳкамлигини ошириш учун ингибиторловчи самарали бурғилаш эритмаларининг таркибини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гидролизланган госсипол смола ва соапстокнинг моноэтаноламин, диэтаноламин билан модификациялаб самарали ингибиторлар - модификацияланган кўп функцияли комплекс реагент (МКР) ва гидрофоб комплекс эмульгатор (ГКЭ) олинган ва улар асосида ингибирловчи бурғилаш эритмаларининг таркиби ишлаб чиқилган;
модификацияланган кўп функцияли комплекс реагентлар МКР ва ГКЭларнинг юқори самарадорликка эгалиги уларнинг молекуласи таркибидаги юқори ёғ-мой ва полимерланган кислоталар хосилаларининг актив металл ионлари билан биргаликдаги таъсири натижасида юзага келиши назарий асосланган ва амалий тажрибалар асосида исботланган;
бурғилаш жараёнига қатламлардаги юқори харорат ва полиминерал-лашган муҳит тажовузкорли шароитида гидролизланган госсипол смоласи ва соапсток асосида олинган кўп функцияли реагентлар МКР ва ГКЭ асосида тайёрланган ингибирловчи бурғилаш эритмасининг самарадорлиги тажрибавий ҳамда амалий тадқиқотлар натижаси асосида ишлаб чиқилган;
бурғилаш эритмаси фильтратининг гилли тоғ жинсига таъсири жараёнида кузатиладиган гил заррачаларининг бўкиши (диспергацияланиши, хўлланиши, гидратланиши) назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида гил жинси заррачаларининг юзасининг фильтрат таркибидаги кўп функцияли фаол гуруҳлар таъсирида гидрофобланиши яъни (гил жинси-эритма системаси) госсипол смоласи ва соапстокнинг гидролизатини модификациялаб олинган янги реагентларнинг максимал ингибирлаш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
МКР ва ГКЭ асосидаги самарали ингибирланган бурғилаш эритмалари, эмульсион ва  нефть-эмульсион бурғилаш эритмаларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
модификацияланган комплекс реагент асосида ингибирланган хоссага эга бўлган (МКР-1) бурғилаш эритмаси “Қашқадарёпармалаш” АЖдаги Алан конининг №202 қудуғида амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йил 21 сентябрдаги 04-24-358-сон маълумотномаси). Натижада, бурғиланган қаттиқ заррачали тоғ жинсларининг қудуқ тубида чўкиши камайганлиги, бурғилаш суюқлигининг гидродинамик ва физик-кимёвий кўрсаткичларини ошириш имконини берган;
маҳаллий ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида бойитилган бентонит ва модификацияланган полимер реагентли бурғилаш эритмаси “Қашқадарёпармалаш” АЖга қарашли Алан газоконденсат конидаги №202 қудуғида амалиётда жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йил 21 сентябрдаги 04-24-358-сон маълумотномаси). Натижада, модификацияланган полимер реагенти МПР ва бойитилган бентонит МБлар техник-иқтисодий кўрсатгичларини ва ишлаб чиқаришдаги экологик самарадорлигини ошириш имконини берган;
қудуқларни бурғилаш жараёнида ишлаб чиқилган модификацияланган комплекс реагенти МКР-1 ва ГКЭлар асосида бурғилаш эритмалари “Косон НГҚЭ” МЧЖга қарашли Ёрмоқ газоконденсат конидаги №9 қудуғида амалиётда жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йил 21 сентябрдаги 04-24-358-сон маълумотномаси). Натижада, эритманинг қовушқоқлиги, силжишнинг статик кучланиши икки марта камайганлиги, гидродинамик бурғилаш тезлиги ошганлигини асослаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish