Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Камолиддин Абдукаримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бахмал тумани табиатидан фойдаланишда ландшафт режалаштиришни қўллаш», 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Gr143.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Мухамажанович, география фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSс.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Нигматов Асқар Нигматуллаевич, география фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Илҳом Хатамович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бахмал тумани табиатидан барқарор  фойдаланишни ландшафт режалаштириш асосида ташкил этиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бахмал тумани ландшафтлари ва уларнинг морфологик бирлиги бўлган урочишелар илк бор дала тадқиқотлари ҳамда аэрокосмик методлар (NDWI, NDVI, Contour (SRTM), Image classification, Surface raster алгоритмлари ва маълумотлари) асосида аниқланган ва ГИС технологиялари ёрдамида йирик (1:50000) масштабли картаси яратилган;
ландшафтларни хўжаликда фойдаланиш нуқтаи назаридан баҳолаш мезонларини такомиллаштириш асосида туман ландшафтлари миқдор ва сифат кўрсаткичларда (энг қулай, қулай, ўртача, ўртачадан паст, ноқулай, яроқсиз) баҳоланган ҳамда амалиётда фойдаланиш учун йирик масштабли мавзули карталари яратилган;
тоғ ва тоғолди ҳудудида жойлашган Бахмал тумани шароитида мақбул хўжалик фаолият турларини мақсадли тақсимлаш асосида ландшафт режалаштириш методикаси такомиллаштирилган;  
яйловлар биомассасининг ўзгариши рельеф (морфологияси, морфометрияси) ва агроиқлимий кўрсаткичларга (ўсимликларнинг вегетация даври, эртанги ва кечки совуқлар, хавфли метеорологик ҳодисалар) боғлиқлиги дала кузатув ва NDVI алгоритми асосида исботланган ҳамда яйлов чорвачилигида урочишелардан алмашлаб фойдаланишнинг оптимал даврлари(саналари) аниқланган;
Бахмал туманида табиатдан фойдаланиш турлари (қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик, рекреация ва туризм) ландшафт режалаштириш асосида урочишелар доирасида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бахмал тумани табиатидан фойдаланишда ландшафт режалаштиришни қўллаш бўйича олинган натижалар асосида:
Бахмал туманининг илк бор яратилган “Ландшафт”, “Рельеф парчаланишининг зичлиги ва чуқурлиги”, “Ёнбағирлар нишаблик даражаси”, “Табиатдан фойдаланиш турлари” карталари Ўзбекистон Миллий атласининг “Ландшафтлар ва табиий географик туманлаштириш” бўлимига киритилган “Ландшафт харитаси”, “Ландшафтларни шаҳарсозлик мақсадларида туманлаштириш” карталари, “Рельеф” бўлимига киритилган “Рельеф парчаланишининг зичлиги”, “Рельеф парчаланишининг чуқурлиги”, “Рельефни қишлоқ хўжалигида фойдаланиш мақсадида типлаштириш” карталарини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 7 январдаги № 03-03-10 сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Миллий атласининг мазмунини бойитиш, ундаги карталарнинг илмий ва амалий аҳамиятини ошириш имкониятини берган.
Бахмал тумани ландшафтларини хўжаликда фойдаланиш мақсадларида баҳолаш натижалари ва яратилган карталари Бахмал тумани табиий ресурсларидан фойдаланишни режалаштиришда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 7 январдаги № 03-03-10 сон маълумотномаси). Натижада, Бахмал туманида ердан фойдаланиш турларини оптимал жойлаштириш имконини берган.
тоғ ва тоғолди ҳудудларида мақбул хўжалик фаолият турларини мақсадли тақсимлаш асосида такомиллаштирилган ландшафт режалаштириш методикаси “Геоэкология ва ландшафт экологияси” номли дарсликга сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 май 676-043 рақамли гувоҳнома). Натижада,  талабаларнинг табиатдан фойдаланиш ва ландшафтлардаги экологик муаммоларнинг олдини олиш хақидаги компетенциясини такомиллаштириш имкониятини берган;  
Бахмал тумани ерларининг қиялиги, эрозияга учраганлиги, парчаланганлиги ва экспозициясини урочишелар доирасида аниқлаш усуллари экин турларини жойлаштириш ва агротехник тадбирларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 7 январдаги № 03-03-10 сон маълумотномаси). Натижада, ерларни алмашлаб экиш, агротехник тадбирларни экин далаларининг рельеф хусусиятларидан келиб чиқиб такомиллаштириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish