Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Жаҳонгир Юнус ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро хонлиги карвон йўлларида хизмат кўрсатиш тизими (XVI-XVIII аср ўрталари)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Tar349.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Таr.72.07.
Илмий раҳбар: Мавланов Ўктам Махмасобирович, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ғаффоров Шокиржон Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор; Хасанов Акром Муминович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади XVI-XVIII асрларда Бухоро хонлиги карвон йўлларида хизмат кўрсатиш тизими тарихини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қадимги даврдан бошлаб Ўрта Осиё халқлари иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутган савдо йўллари XVI-XVIII асрларда ҳам ўзининг узлуксизлигини сақлаб қолганлиги, XVI асрда денгиз йўли аҳамиятининг ошиши Бухоро хонлигининг халқаро майдондаги муҳим иқтисодий аҳамиятининг пасайишига олиб келганлиги, бу халқаро транзит йўлларидаги савдо муносабатларининг сусайишига ва  минтақавий, локал карвон йўлларининг аҳамиятининг ошишига туртки бўлганлиги далилланган;
Бухоро хонлигида марказий маҳкамалар ва маҳаллий ҳокимият карвон йўлларида хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш, назорат қилиш ҳамда бошқариш функцияларини бажарганлиги, бу соҳа давлат хазинасини ва маҳаллий ғазнани тўлдирадиган йирик тармоқ сифатида фаолият кўрсатганлиги очиб берилган;
сўнгги ўрта асрларда Бухоро хонлигида йўлбўйи иншоотлари ҳисобланган карвонсарой, сардоба, қудуқ, кўприк, масжид, ҳовуз, ариқ кабиларнинг функционал аҳамияти аниқланиб, карвон йўлларида йўлбошловчи, киракаш, тилмочлар, қўриқчилар хизмати, маданий-маиший хизмат кўрсатиш кабилардан ташқари тиббий хизмат кўрсатиш ҳам йўлга қўйилганлиги далилланган;
XVI-XVIII асрларда минтақа карвон йўллари тизими фаолиятига хос хусусиятлар давом эттирилганлиги, Бухоро хонлиги минтақанинг анъанавий халқаро алоқаларини сақлаб қолганлиги,  Ҳиндистон, Хитой, Эрон билан иқтисодий муносабатлар давом эттирилиб, халқаро алоқанинг янги йўналишлари, яъни Россия билан кенг кўламли иқтисодий муносабатлар ривожланганлиги, хизмат кўрсатиш тизимида почта хизматини ташкил этиш, бож олиш қоида ва тартиблари, солиқлар, уларнинг турлари, маҳсулотга нисбатан фоизлар миқдори очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XVI-XVIII аср ўрталарида Бухоро хонлиги карвон йўлларида хизмат кўрсатиш тизими тарихини тадқиқ этиш бўйича қўлга киритилган натижалар, илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Шайбонийлар ва аштархонийлар даврида Бухоро хонлиги карвон йўлларида хизмат кўрсатиш тизимига оид ёзма манбалар ва тарихий адабиётлар тўғрисидаги маълумотлардан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси тизимидаги хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг экскурсия матнларини янги маълумотлар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 8 сентябрдаги 01-12-10-3368-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро хонлигининг сўнгги ўрта асрлардаги тарихини янги материаллар асосида кенг жамоатчиликка тарғиб қилишга асос бўлиб хизмат қилган;
сўнгги ўрта асрларда Бухоро хонлигида савдо-сотиқ, йўллардаги асосий йўналишлар ва тармоқлар, уларнинг масофаси, ландшафт ҳолати, шунингдек, йўлбўйи иншоотлари ҳисобланган карвонсарой, сардоба, қудуқ, кўприк, масжид, ҳовуз, ариқ кабиларнинг хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ тарихий фактлар Бухоро шаҳрини халқаро туризм марказига айлантириш, бу соҳадаги йўналишларни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 4 июндаги 02-22/4323-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришда Бухоро шаҳрининг аҳамиятини аниқлаштиришда амалий асос бўлиб хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш тизимида почта хизматини ташкил этиш, бож олиш қоида ва тартиблари, солиқлар, уларнинг турлари, маҳсулотга нисбатан фоиз (1/40 ёки 2/100) бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида олий ўқув юртларининг бакалавриат таълими йўналишларида ўқитилаётган “Жаҳон цивилизациялари” ўқув қўлланмаси тайёрланган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-033-сон гувоҳномаси). Ўқув қўлланма талабаларга савдо йўллари хизматига оид кенг маълумотлар беришга хизмат қилган;
қадимги даврдан бошлаб Ўрта Осиё халқлари иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутган савдо йўллари XVI-XVIII ўрта асрларда ҳам ўзининг узлуксизлигини сақлаб қолганлиги ҳақидаги маълумотлардан Бухоро телеканалида 2018 йилда эфирга узатилган “Менга сўз беринг”, “Ассалом, Бухоро”, 2019 йил эфирга узатилган “Жаҳон тамаддуни дурдоналари”, “Асрларнинг асраганлари” телекўрсатувлари, “Бухоро” радиосида эфирга берилган “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоэшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 4 сентябрдаги 02-15/2672-сон маълумотномаси). Ннатижалар ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмунини бойитиш ва илмий далилларга бой бўлишида, шунингдек, кўрсатувлар илмий-оммабоплигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этган ҳолда тарихий-маданий меросни сақлаш ва тарғиб қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish