Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Хамро Хазратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий институтлар фаолияти тарихи (Навоий вилояти мисолида)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tar226.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Таr.72.07.
Илмий раҳбар: Пасилов Баходир Абдуллаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Хайитов Шодмон Аҳмадович, тарих фанлари доктори, профессор; Ишқуватов Валиқул Турдиевич, тарих фанлари доктори.
 Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади 1991-2021 йилларда Навоий вилоятида маҳалла ва ёшлар ташкилотларининг ижтимоий институт сифатидаги фаолиятини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
ХХ асрнинг 80-90 йилларида вилоятдаги ҳудудий жиҳатдан олис масофада жойлашган маҳалла ва овулларда турли инфраструктураларнинг етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги ҳамда тизимда малакали кадрлар етишмаслиги оқибатида қишлоқ аҳолиси орасида ишсизлар сони кўпайганлиги  ва шаҳар жойларида оилавий ажримлар фоизи юқори бўлганлиги далилланган;
Навоий вилоятининг Хатирчи, Нурота, Конимех ва Томди туманларида маҳалла фуқаролар йиғинлари географик жойлашувига кўра шаҳар ва туман марказидан узоқда, чўл ҳамда тоғли ҳудудларда жойлашганлиги, вилоят туманлари аҳолиси миқдоридан келиб чиқиб, туманларни ташкил этувчи фуқаролар йиғинлари сонида ҳам юқори тафовут мавжудлиги  Хатирчи ва Томди туманлари мисолида исботланган;
Навоий вилоятида ёшларни қўллаб қувватлаш, уларнинг иқтидор ва имкониятларини юзага чиқариш, ривожлантириш мақсадида вилоят, шаҳар ва туман маҳаллаларида ёшлар клублари, замонавий кутубхоналар ташкил этиш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ижод мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш, ҳудуд ёшларининг интеллектуал ва касбий салоҳиятини юксалтиришда турли ижтимоий институтларнинг самарали фаолият юритиб келаётганлиги очиб берилган;
республикада сўнгги йилларда маҳалла институти фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар тизимда ижобий ўзгаришларга олиб келганлиги, жумладан, Навоий вилоятида хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга, аҳоли бандлиги таъминлашга, даромадларининг ошишига ва турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилаётганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий институтлар фаолияти тарихи (Навоий вилояти мисолида)” тадқиқоти асосида олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
вилоятдаги ҳудудий жиҳатдан олис масофада жойлашган маҳалла ва овулларда турли инфраструктураларнинг етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги, тизимда малакали кадрлар етишмаслиги оқибатида ХХ асрнинг 80-90 йилларида қишлоқ аҳолиси орасида ишсизлар сони, жиноятчилик ва ажримлар фоизи юқори бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлардан ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказда бажарилган ПЗ-20170928749 рақамли “Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишининг тарихий шарт-шароитлари, ижтимоий-иқтисодий ва маданий омиллари” номли амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2021 йил 16 августдаги 3/1255-2254-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистонда маҳалла институти тарихи, мустақиллик йилларида маҳалла институти фаолиятининг такомиллашуви, хорижий тадқиқотларда ёритилиши каби масалаларни кенг турдаги манбалар асосида кўрсатиб беришга хизмат қилган;  
Хатирчи туманида “хавфсиз маҳалла” тамойилининг жорий этилиши, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга, “жамоатчилик назорати” пунктлари фаолиятини такомиллаштириш эса маҳаллалар аҳолиси даромадларининг ошишига ва турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилгани тўғрисидаги маълумотлардан Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2021 йилларда Навоий вилоятининг Хатирчи туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги 2019 йил 22 июлдаги 613-сон қарорининг 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 4 майдаги 12/21-20-сон далолатномаси).  Натижада, Хатирчи туманидаги маҳаллалар аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилган;
2017–2020 йилларда ҳукумат томонидан ўзини ўзи бошқариш органларига оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши натижасида вилоятда маҳалла институтлари томонидан ижтимоий ҳаётидаги ажримлар, жиноятчилик, ишсизлик муаммолари ҳал этилишига хизмат қилгани ҳамда Навоий вилоятида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда “Камолот” ЁИҲ, “Камалак” болалар ташкилоти, Ёшлар Иттифоқи, Ёшлар ишлар агентлиги, Партия ёшлар қанотлари, Ёшлар парламенти каби ижтимоий институтларининг вилоят ёшларини ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишдаги ўрни ҳамда таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик, ҳуқуқбузарлик, турли ижтимоий-маиший муаммоларни ҳал этишдаги роли тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институтида бажарилган ЖҲБЛ-45 “Ўзбекистон маҳаллалари: кеча ва бугун” номли илмий лойиҳасида фойдаланилган (“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 2 ноябрдаги 01-09/616-сон далолатномаси). Натижалар Ўзбекистонда маҳалла институтининг шаклланиши ва ривожланиш босқичларини илмий жиҳатдан янги маълумотлар асосида ёритиш ва таҳлил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish