Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Лола Музафаровнанинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдураҳмон Жомий таълимотида инсон камолоти ҳақидаги ғоялар ва уларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1. PhD/Fal409.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Илмий раҳбар: Наврўзова Гулчеҳра Неъматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Махмудова Гули Тилавовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Музаффаров Феруз Давронович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абдураҳмон Жомий маънавий меросидаги инсон камолотига оид ғояларнинг ёш авлод тарбиясидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абдураҳмон Жомийнинг аниқ ва табиий фанлар (астрономия, геометрия, алгебра)даги даражаси Қозизода Румий, Али Қушчи берган астрономияга оид “Тазкира” асарига ёзган шарҳи, “Шарҳи мулаҳҳас” ва “Мажмуаи муросалот” деб номланган тавсифлар асосида аниқланган ва унинг фалсафа тарихида аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, ҳалоллик, виждон, чин инсоний фазилатларни жирканч иллатларга қарши қўйиш орқали жаҳолатга қарши маърифат концепциясини амалга оширганлиги асослаб берилган;
“Баҳористон” асаридаги инсонпарварлик, тинчлик, аҳилликка оид тасаввуфий ғояларининг Баҳоуддин Нақшбанд ва Муҳаммад Порсонинг комилликка оид таълимотлари билан диалектик алоқадорлиги аниқланган ҳамда илк маротаба рашҳа-ҳикматли сўзларининг ёш авлод тарбиясидаги аҳамияти бугунги кун талаблари билан ҳамоҳанглиги очиб берилган;
Абдураҳмон Жомий таълимотидаги инсон камолотига оид ғояларнинг ёш авлод онгига сингдириш орқали баркамол авлодни инсон қадрини улуғлаш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий юксалишда гуманистик тафаккур образини шакллантириш, инновацион фикрлаш маданиятини ўстиришдаги ўрни фалсафий жиҳатдан асослаб берилган;
мутафаккир тасаввуфий қарашларининг гуманистик моҳиятидаги оилавий тарбия, бунёдкорлик, ахлоқий тарбия, дўстлик ҳақидаги қарашлари “Баҳористон”, “Лавоеҳ” асарлари асосида турли мафкуравий таҳдидларга қарши курашишда мустаҳкам иммунитетни шакллантириш омили эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдураҳмон Жомий таълимотида инсон камолоти ҳақидаги ғоялар ва уларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамиятини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Абдураҳмон Жомийнинг аниқ ва табиий фанлар (астрономия, геометрия, алгебра)даги даражаси Қозизода Румий, Али Қушчи берган астрономияга оид “Тазкира” асарига ёзган шарҳи асосида “Шарҳи мулаҳҳас” ва “Мажмуаи муросалот” деб аталадиган тавсифлар асосида аниқланганлиги ва унинг фалсафа тарихида аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, ҳалоллик, виждон, чин инсоний фазилатларни жирканч иллатларга қарши қўйиш орқали жаҳолатга қарши маърифат концепциясини амалга оширганлигига оид хулоса ва умумлашмалардан Республика “Истиқболли авлод” Ижтимоий ахборот марказининг 52-01/252-сон “Муносиб ҳаёт сари йўл” (2018-2019 йй) амалий лойиҳаси ҳамда “Муваффақият сари бир қадам” амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2021 йил 6 декабрдаги18/1-664-сон маълумотномаси). Натижада, Абдураҳмон Жомий маънавий меросидаги инсон камолотига оид ғояларнинг ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этишини тарғиб этиш ва сингдиришга хизмат қилган;
“Баҳористон” асаридаги инсонпарварлик, тинчлик, аҳилликка оид тасаввуфий ғояларининг Баҳоуддин Нақшбанд ва Муҳаммад Порсонинг комилликкаоид таълимотлари билан диалектик алоқадорлиги аниқланган ҳамда илк маротаба рашҳа-ҳикматли сўзларининг ёш авлод тарбиясидаги аҳамияти бугунги кун талаблар билан ҳамоҳанглигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги боскичга кўтаришга доир кўшимча чора-тадбирлар дастурининг IV йўналиши “Ёшларда соғлом дунёкараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ахборот хуружларига карши мафкуравий иммунитетни кучайтириш чора-тадбирлари” 39-банди Ички ва ташки таҳдидларга карши курашиш, ғоявий-мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга қаратилган салоҳиятли, профессионал касбий тайёргарликларга эга бўлган политехнолог кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишга доир тарғибот ишларини амалга оширишда ҳамда ёшларнинг мафкуравий тарғиботни кучайтиришда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 16 августдаги 02/08-967-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар орасида миллатлараро дўстлик, ҳамкорлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик ва инсонпарварлик туйғуларини шакллантиришга ижобий таъсир этган;
Абдураҳмон Жомий таълимотидаги инсон камолотига оид ғояларнинг ёш авлод онгига сингдириш орқали баркамол авлодни инсон қадрини улуғлаш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий юксалишда гуманистик тафаккур образини шакллантириш, инновацион фикрлаш маданиятини ўстиришдаги ўрнига оид назарий умумлашма ва хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Таълим ва тараққиёт” кўрсатувларининг сценарийларини тайёрлашда, ёшлар учун махсус ижтимоий видеороликлар ишалб чиқишда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 11 сентябрдаги 2/230-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни мутафаккир таълимотидаги инсон камолоти ҳақидаги ғояларнинг ҳозирги кундаги баркамол авлодни тарбиялашга, ҳалқимизда бебаҳо меросимизга ҳурмат ҳиссини шакллантиришга, Абдураҳмон Жомий қарашларни ўрганишнинг янгича илмий ва миллий асосда ёндашувни таркиб топтиришга хизмат қилган;
мутафаккир тасаввуфий қарашларининг гуманистик моҳиятидаги оилавий тарбия, бунёдкорлик, ахлоқий тарбия, дўстлик ҳақидаги қарашлари “Баҳористон”, “Лавоеҳ” асарлари асосида турли мафкуравий таҳдидларга қарши курашишда мустаҳкам иммунитетни шакллантириш омили эканлигига оид хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг мамлакатда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича “Йўл харитаси”нинг II банди Маҳаллаларда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат муҳитини шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришга доир вазифалар ижросини таъимнлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг 2021 йил 1 июндаги 01-11/293-сон маълумотномаси). Натижада, оилаларда шахслараро муносабатларда соғлом маънавий муҳитни шакллантиришда Абдураҳмон Жомий маънавий меросидаги инсон камолоти ҳақидаги ғоялар, оила аъзоларининг ахлоқий ҳатти-ҳаракатлар нормалари бўйича илмий-назарий, амалий хулосалар чиқаришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish