Sayt test rejimida ishlamoqda

Аббасова Мафтуна Субхоновнанинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ Соғлом маънавий рақобатнинг жамият ижтимоий муҳитини янгилашга таъсири ”, 09.00.04 – Ижтимоий-фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fal384.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети
Илмий раҳбар: Негматова Шахзода Шухратовна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Исроилов Бектош Эркинович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади соғлом маънавий рақобатнинг жамият ижтимоий муҳитини янгилашдаги ижтимоий-фалсафий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
барқарор тараққиётни таъминлашнинг муҳим омили бўлган маънавий янгиланиш ва қадриятларни тиклаш жараёнида соғлом маънавий рақобатнинг ижтимоий зарурияти, фуқаролик жамияти ривожидаги яратувчанлик аҳамияти ва стратегик позицияси фалсафий жиҳатдан асосланган;
соғлом маънавий рақобатнинг моҳияти, ижтимоий зарурияти, ёшларнинг келажак пойдеворини яратишдаги социал аҳамияти ҳамда социумни соғломлаштиришда соғлом маънавий рақобатнинг телеологик (мақсадга мувофиқлик) характерга эга эканлиги фалсафий жиҳатдан исботланган;
соғлом маънавий рақобат ва ижтимоий муҳит алоқадорлигининг ижобий қадриятлар, янги тузум ва турмуш ғояларини қарор топтириш, самарали ва таъсирчан усул ва воситалар билан тарғиб этишга оид фалсафий хусусиятлари ҳамда ахборотлашган жамиятда янги замон қадриятларини сингдириш, жаҳон халқлари ютуқларидан фойдаланишнинг аҳамияти аниқланган;
аморализмик жараёнлар ва маргинал маънавиятнинг салбий оқибатларига қарши курашда соғлом маънавий рақобат трансформацияси зарурияти мантиқий аргументланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Соғлом маънавий рақобатнинг социумни оптималлаштиришга таъсирини тадқиқ этиш асосида:
барқарор тараққиётни таъимнлашнинг муҳим омили бўлган маънавий янгиланиш ва қадриятларни тиклаш жараёнида соғлом маънавий рақобатнинг ижтимоий зарурияти, фуқаролик жамияти ривожидаги яратувчанлик аҳамияти ва стратегик позициясига оид назарий хулосалар ва методологик тавсиялардан AIF-2/13 рақамли “Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида ўқитувчи фаолиятини баҳолаш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2021 йил 02 ноябрдаги 10-4311-сон маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳани такомиллаштиришга ҳисса қўшди ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг атрофдаги турли маънавий тажовузларга онгли равишда қарши тура олиши ўз иродасига қатъий ишончи, фидойилиги ва ватанпарварлигига йўналтирилган амалий тавсиялар тайёрлашга хизмат қилган;
соғлом маънавий рақобатнинг моҳияти, ижтимоий зарурияти, ёшларнинг келажак пойдеворини яратишдаги социал аҳамияти ҳамда социумни соғломлаштиришда соғлом маънавий рақобатнинг телеологик (мақсадга мувофиқлик) характерига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, Республика Маънавият ва маърифат маркази мажлисининг 2021 йил январдаги Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирининг IV. “Ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш” йўналишининг 33 банди “Ёш ота-оналар, давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари учун 7 ёшгача бўлган болаларни жисмонан, маънан, интеллектуал ривожланиш учун миллий тарбия руҳида вояга етказиш”га қаратилган инновацион комплекс дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда самарали фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 13 сентябрдаги 02/08-1085-сон далолатномаси). Натижада, ишлаб чиқилган лойиҳа дастурининг янада такомиллаштиришга ҳамда Марказнинг иш фаолиятига доир олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишларида ёшлар орасида соғлом маънавий рақобат ҳиссини шакллантиришда  муҳим манба сифатида хизмат қилган;
аморализмик жараёнлар ва маргинал маънавиятнинг салбий оқибатларига қарши курашда соғлом маънавий рақобат трансформацияси заруриятига илмий умумлашма ва назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий маркази томонидан нашр этилган, VII-XVI асрларда яшаган 650 нафар Шарқ аллома ва мутафаккирлари ҳақидаги тарихий маълумотларни ўз ичига олган  “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси” мавзусидаги энциклопедияни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий марказининг 2021 йил 18 августдаги 02/329-сон далолатномаси). Натижада илмий-тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва кенг жамоатчиликка кишилар онгида соғлом маънавий рақобат яратишнинг концептуал асоси сифатда диний тафаккур муҳим аҳамияти етказишга хизмат қилган;
соғлом маънавий рақобат ва ижтимоий муҳит алоқадорлигининг ижобий қадриятлар, янги тузум ва турмуш ғояларини қарор топтириш, самарали ва таъсирчан усул ва воситалар билан тарғиб этишга оид фалсафий хусусиятлари ҳамда ахборотлашган жамиятда янги замон қадриятларини сингдириш, жаҳон халқлари ютуқларидан фойдаланиш, ҳаётни эркинлаштириш ва модернизациялашнинг аҳамиятига оид хулосалар, методологик тавсия ва амалий таклифларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси “Ассалом Самарқанд” кўрсатувининг сценарийсини ҳамда “Таълим ва тараққиёт” радиоэшиттиришининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясиининг 2021 йил 8 ноябрдаги 01-11/545-сон маълумотномаси). Натижада, соғлом маънавий рақобатнинг ижтимоий аҳамияти ва уни шакллантириш усуллари, унинг жамият ижтимоий муҳитини янгилашга бўлган таъсири масалаларини оммага етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish