Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Ибрат Амриллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артрит касаллигида мушаклар зарарланишларининг клиник-иммунологик  диагностикаси ва даволаш усулларини оптималлаштириш», 14.00.05-Ички касалликлар, 14.00.36-Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib1401.
Илмий рахбар: [Тоиров Эркин Санатович], тиббиёт фанлари доктори, Зиядуллаев Шухрат Худойбердиевич тиббиёт фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти ҳузуридаги PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш..
Расмий оппонентлар: Ахмедов Холмурод Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори; Мусаходжаева Дилором Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Саратов давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ревматоид артрит касаллигида мушаклардаги  ўзгаришларнинг диагностик аҳамияти ҳамда терапевтик стратегияни қўллаш орқали даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ревматоид артрит билан касалланган беморларда касалликнинг давомийлиги ва оғирлик даражаси мушаклар функцияси, импульс ўтказувчанлигининг бузилиши билан боғлиқлиги асосланган; 
ревматоид артрит билан касалланган беморларда яллиғланишга қарши CD3+, CD4+, CD20+, CD38, CD16+, CD23+, CD25,  CD8, CD45 комплементларда ўзгариш кузатилиши оқибатида мушакларда иммун генезли зарарланиш ривожланиши аниқланган;  
ревматоид артрит билан касалланган беморларда мушакларнинг аутоиммун яллиғланишини аниқлашда гистидил-тРНК-синтетазага (Jo-1) қарши антитаналар ва яллиғланишнинг иммун комплементлари орасида ўзаро тўғри кореляцион  боғлиқлиги аниқланган;
ревматоид артрит билан касалланган беморларни даволашда  L-карнитин аминокислотаси ва электромиостимуляция муолажаларини комплекс қўллаш орқали мушаклар фаолиятининг нейрофункционал қобилиятини тикланиши  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
ревматоид артрит касаллигида мушаклар зарарланишларининг клиник-иммунологик  диагностикаси ва даволаш усулларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ревматоид артрит касаллигида мушаклар зарарланишларининг диагностикаси ва даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида «Ревматоит артрит касаллигида мушаклар зарарланишини амбулатор шароитда аниқлаш алгоритми» номли услубий  тавсиянома  тасдиқланган  (Соғлиқни  сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 июлдаги 8н-р/634-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи ва иккиламчи бўғинида фаолият юритиб келаётган ревматологлар, оилавий шифокорларга мўлжалланган бўлиб, ундаги тавсиялар РА билан касалланган беморларда иммунологик ва нейровизуал ўзгаришлар мушаклар зарарланишининг эрта ташхислаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
ревматоид артрит касаллигида мушаклар зарарланишларининг диагностикаси ва даволаш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган  «Ревматоид артрит  билан  беморларни амбулатор шароитда  олиб  бориш  алгоритми» номли  услубий  тавсиянома  тасдиқланган  (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 июлдаги 8н-р/633-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада мушакларга берилган рағбатлантирувчи муолажалар асносида РА касаллигида мушакларга боғлиқ ҳолда юзага келувчи ўзгаришларни олдини олиш имконини берган.  
ревматоид артрит касаллигида мушаклар зарарланишларининг диагностикаси ва даволаш ташхислаш ва уни даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан Қарши шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси, Қарши шаҳар  4-, 6-оилавий поликлиникалари ҳамда Навоий вилояти кўп тармокли тиббиёт марказида клиник амалиётга тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 августдаги 8 н-з/275-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, эрта ташҳислашни, касаллик кечишини башорат қилиш, ўз вақтида келиб чиқадиган асоратларни профилактикасини  оптималлаштиришга, ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish