Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамраев Наим Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош мия жароҳатлари билан хасталанган болаларни даволаш босқичларида реабилитация салоҳияти ва ҳаёт сифатини баҳолаш», 14.00.13 – Неврология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib930.
Илмий раҳбар: Рахимбаева Гульнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Чутко Леонид Семенович –тиббиёт фанлари доктори профессор (Россия Федерацияси); Ўринов Мусо Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: С.Д. Асфендияров номидаги қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси)
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бош мия жароҳати билан хасталанган болаларнинг олий нерв фаолиятининг клиник хусусиятлари, реабилитация салоҳияти ва ҳаёт сифатини баҳолаш тактикасини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бош мия жароҳатлари бўлган болаларда реабилитация босқичида клиник кечишига қараб мушак тонуси ва пай рефлексларининг пасайиши, тиришиш синдром мавжудлиги, XII жуфт бош мия нервларнинг шикастланиши, геми ва тетрапарезнинг ривожланиши, чуқур рефлексларнинг пасайиши каби неврологик бузилишларнинг клиник ва прогностик маркери эканлиги асосланган; 
реабилитация чора-тадбирлар фонида бош мия жароҳатининг турли оғирлиги бўлган болаларда бош мия жароҳати кечишини умумий аҳволи, ҳуш бузилиши даражаси, юрак уриши тезлиги кўрсаткичлари, қон босими, умум мия белгилари, бош мия нервларини ва ҳаракатланиш фаолиятини баҳолашнинг ўрни исботланган;
корреляцион ўзаро боғлиқлик асосида бош мия жароҳати билан оғриган болаларнинг реабилитация салоҳиятини балл асосида баҳолаш асосланган;
илк бор реабилитация салоҳиятини баҳолашда бош мия жароҳатлари билан хасталанган болаларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичлари ҳисобга олинган ҳолда амалган ошириш исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бош мия жароҳатлари билан хасталанган болаларни даволаш босқчиларида реаблитация салоҳияти ва хаёт сифатини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
бош мия жароҳатлари билан хастланган болаларни даволаш босқчиларида реаблитация салоҳияти ва ҳаёт сифатини баҳолашда «Миянинг жароҳатли касалланиши бўлган болаларда реабилитация имкониятларини аниқлаш усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 3 ноябрдаги 8н-з/393-сон маълумотномаси). Натижада бош мия жароҳатлари билан хастланган болаларни даволаш босқчиларида реаблитация салоҳияти ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган; 
бош мия жароҳатлари билан хасталанган болаларни даволаш босқчиларида реаблитация салоҳияти ва ҳаёт сифатини баҳолашни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг клиник амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 декабрдаги 08/09/20614-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши бош мия жароҳатлари билан хасталанган болаларни даволаш босқчиларида реаблитация салоҳияти ва ҳаёт сифатини баҳолашлик амалиётнинг самарадорлигини асослаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish