Sayt test rejimida ishlamoqda

Раимкулова Нарина Робертовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 ўтказган беморларда висцерал бузилишларни баҳолаш ва коррекциялаш усуллари», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Tib485.
Илмий маслаҳатчи: Даминов Ботир Тургунпулатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Мариф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тожиев Ботир Мирхашимович тиббёт фандари доктори, профессор; Абдуллаев Шерзод Сайдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади COVID-19  бўлган беморларда ички органлардаги патофизиологик ўзгаришлар, миокард функцияси, эндотелиал функция, тизимли яллиғланиш, висцерал касалликларнинг мавжудлигига қараб, касалликнинг давомийлигига таъсир қилувчи курсаткичларини аниқлаш учун иммуногематологик бузилишлар, шунингдек касаллик пайтида айрим фармакологик аралашувларнинг ролини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
висцерал органларнинг функционал ҳолати, қон томир эндотелиал функцияси, тизимли яллиғланиш ва иммуногематологик бузилишларни ҳисобга олган ҳолда COVID-19 нинг янада оғир кечишининг прогностик белгилари аниқланган;
COVID-19 ўтказган беморларнинг коморбид фонини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида, салбий кечиши ва узоқ муддат шифохонада қолишига олиб келадиган хавф омиллари аниқланган;
COVID-19 нинг оғир кечишида буйрак дисфункцияси ва жигар маркерларининг ахамияти шифохонага даволаниш динамикасига таъсири асосланган;
ўнг қоринча дисфункцияси курсаткичлари COVID-19 нинг янада оғир кечишини башорат қилишга имкон бериши аниқланган;
COVID-19 бўлган беморларда коморбид фонни ҳисобга олган ҳолда антиоксидант L-карнитинни қўллаш самарадорлиги исботланган;
COVID-19 оғирлиги ва миокард гипертрофияси даражаси, буйрак хамда жигар шикастланиши белгиларини тизимли яллиғланиш билан боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
COVID-19 кечишини башорат қилишда висцерал бузилишларни ва коррекция усулларини ҳисобга олган ҳолда илмий тадқиқот натижаларига асосланган:
сурункали соматик патологияси бўлган беморларда COVID-19 кечиши бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "Сурункали соматик патологияси бўлган беморларда COVID-19" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 8н-р/514-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома COVID-19 га учраган сурункали соматик патологияси бўлган беморларни даволашни олиб бориш учун рационал чоралар кўриш имконини берган;
коронавирус инфекциясини бошидан ўтказган беморларда эндотелиал функцияни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "Коронавирус инфекциясини бошидан ўтказган беморларда эндотелиал функция" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 8н-р/513-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома COVID-19 га учраган беморларда эндотелиал дисфункциянинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда антиоксидант даволаш усулининг афзалликларини кўрсатди ва даволаш муддатини қисқартиришга имкон берган;
COVID-19 билан касалланган беморларда юрак-қон томир бузилишини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "COVID-19 билан касалланган беморларда юрак-қон томир бузилишини баҳолаш" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 8н-р/501-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома COVID-19 да қон реологиясини яхшилайдиган, самарали ва хавфсиз бўлган, юрак-қон томир патологияси билан оғриган беморларни даволаш амалиётида доимий қўлланиладиган воситаларнинг самарадорлигини ошириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish