Sayt test rejimida ishlamoqda

Қиличева Ораста Обидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эндотелиал дисфункция оқибатида туғруқдан сўнг қон кетишлар истиқболини белгилаш ва профилактикаси такомиллаштириш», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2046.
Илмий раҳбар: Каримова Нилуфар Набижоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна тиббиёт фанлари доктори, доцент (Тошкент тиббиёт академияси); Шалина Раиса Ивановна тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси). 
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган акушер-гинекология илмий-амалий  тиббиёт маркази 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эндотелиал дисфункция метаболитлари ва функционал ўзгаришлар асосида туғруқдан кейинги қон кетишлар истиқболини белгилаш ва профилактикасини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғруқдан сўнг қон кетган аёлларда ҳомиладорликкача ва ҳомиладорлик вақтида соматик патологиялар, камқонлик, анамнезида гинекологик касалликлар мавжудлиги, аввалги туғруқлари акушерлик қон кетишлари билан асоратланганлиги, ҳомиладорлигида қон кетишнинг такрорланишини олдини оладиган даво чоралари олмаганлиги, тайёргарликсиз туғруққа келганлиги каби хавф омиллари етакчилик қилгани исботланган; 
илк бор ультратовуш импедансометрияси ёрдамида муддатидан олдин туғиш, преэклампсия, анемиянинг ўрта даражаларида оқим дилятация кўрсаткичининг пастлиги ва оғир эндотелий дисфункцияси аниқланганлиги туғруқдан сўнг қон кетган аёлларда анъанавий даволашнинг самараси ишонарли пастлиги ва истиқболи нохуш эканлиги исботланган;
ҳомиладор аёлларга L-аргинин билан қайта курс тайинланганда оқим дилятация кўрсаткичи ошганлиги, муддатидан олдин туғиш хавфи ва преэклампсия оғир даражаларининг учраши ишонарли даражада камайганлиги, ҳомиладорлик якуни истиқболи яхши бўлганлиги исботланган;
илк бор анамнезида туғруқдан сўнг қон кетиш бўлган ҳомиладорларда эндотелин-1 миқдорининг кескин ошиши, азот оксиди, Е-селектин, томир ўсиш омилининг ишонарли кўпайиши уларнинг ҳомиладорлик даври узайиши билан ортиб бориши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эндотелиал дисфункция оқибатида туғруқдан сўнг қон кетишлар истиқболини белгилаш ва профилактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида 
анамнезида акушерлик қон кетишлари бўлган ҳомиладорларда қон кетишлар бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Анамнезида акушерлик қон кетишлари бўлган ҳомиладорларда қон кетишлар истиқболини белгилаш ва профилактикаси алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 июлдаги 8н-д/662-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома анамнезида акушерлик қон кетишлари бўлган ҳомиладорларда қон кетишлар истиқболини белгилаш ва профилактикасини яхшилаш имконини яратган;
анамнезида акушерлик қон кетишлари бўлган ҳомиладорларда эндотелий дисфункцияси бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Анамнезида акушерлик қон кетишлари бўлган ҳомиладорларда эндотелий дисфункциясини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 июлдаги 8н-д/663-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома ушбу категориядаги аёлларда эндотелиал дисфункциясини аниқлаш усулларини унификация қилиш имконини берган;
эндотелиал дисфункция оқибатида туғруқдан сўнг қон кетишлар истиқболини белгилаш ва профилактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро шаҳар туғруқ комплекси, Ромитан ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмаларининг акушерлик бўлимлари клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7 январдаги 8р-қ/03-сон маълумотномаси). Натижада, эндотелиал дисфункциянинг функционал ва биохимик маркёрларига асосланиб акушерлик кон кетишлари хавфи юқори бўлган ҳомиладорларда қон кетишларни башоратлаш, профилактика қилиш алгоритми ишлаб чиқилган, аёллар репродуктив органи сақланиб ҳаёт сифати ошишига эришилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish