Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Гулрух Комиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гестацион қандли диабетни эрта ташхислашнинг биокимёвий скрининги ва уни профилактикаси», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология; 14.00.25 – Клиник лаборатор ва функционал диагностика  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib.1470.
Илмий раҳбарлар: Ихтиярова Гулчехра Акмаловна тиббиёт фанлари доктори, профессор, Муминова Нигора Хайритдиновна тиббиёт фанлари доктори, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02
Расмий оппонентлар: Якубова Олтиной Абдуганиевна Андижон давлат тиббиёт институти, акушерлик ва гинекология, неонатология ва эндокринология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.; Арипов Абдумалик Нигматович тиббий ходимлар касбий малакасини ошириш институти Клиник лаборатор ва функционал диагностика кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: С.Д. Асфендияров номидаги Қозоғистон Миллий тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гестацион қандли диабетни эрта ташҳислашда лаборотор- инструментал (биокимёвий-гормонал) маркёрларига асосланиб  скрининг усулларини тадбиқ этиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор текширилаётган ҳомиладор аёллар орасида гестацион қандли диабетнинг ривожланиш даражаси ўрганилди ва унинг антенатал давр мобайнида кечиши лаборатор таҳлилллар ёрдамида кузатилди;
илк бор гестацион қандли диабетли ҳомиладор аёлларда энг катта хавф омилларидан бўлган: семизлик ва ортиқча вазнли аёллар (75%), ирсиятида қандли диабет бўлиши (57,4%), преэклампсия (66,2%),  COVID-19ни ўрта оғир, оғир ва ўта оғир даражаларида кечиши (14,7%) ташкил қилди. Шунингдек УТТ текшируви наитижасида ГҚД ҳомиладорлар организмида декомпенсацион ҳолатларни эрта ташхислаш имконини берди;
Д-димер кўрсаткичлари билан С-пептид, лептин, гомоцистеин каби сезувчанлиги юқори лаборатор таҳлилларнинг ўзаро корреляцион боғлиқлигиниг ўрганилиши ҳомилани антенатал ҳолатини ўз вақтида баҳолаш ва кейинчалик ГДли ҳомиладорларни даволаш режасини тузиш имконини берди;
ГҚДли ҳомиладорларни илк бор антенатал даврда ва ҳомила ривожланиши ҳолатини  С-пептид, лептин ва гомоцистеин каби сезгирлиги юқори лаборатор таҳлилларни қўлаш назорат сифатини оширади ва патологик ҳолатлар аниқланганда, даволаш режасини тузиш ёки ҳомиладорликни тўхтатиш кўрсатмаларини белгилаб берди; 
илк бор биз ишлаб чиқган ГҚДли ҳомиладорларни олиб бориш алгоритми, ҳомила ривожланиш ҳолати ва ҳомиладолар антенатал даври кечишини самарали баҳолаш имконини бериб, перенатал ва оналар касалликлари, чақалоқлар ўлими каби акушерлик асоратларини камайтиради;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гестацион қандли диабет касаллиги мавжуд беморларда клиник-анамнестик предикторлари ва биокимёвий, инструментал текширувлар динамикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гестацион қандли диабет ривожланиш хавфи бўлган акушерлик асоратларини башоратлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Гестацион қандли диабет ривожланиш хавфи бўлган акушерлик асоратларини башоратлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 февралдаги 8н-р/171-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома хомиладор аёлларда семизлик, кўп сувли ҳомиладорлик, ҳомила антенатал ўлими ва нуқсони каби асоратларнинг фонида  гестацион қандли диабет ривожланишини олдини олиш имконини берган усуллар ишлаб чиқилган.
гестацион қандли диабетнинг замонавий коррекцияси ва клиник-лаборатор ташҳислаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Гестацион қандли диабетнинг замонавий коррекцияси ва клиник-лаборатор ташҳислаш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 февралдаги 8н-р/170-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома клиник ва лаборатор таҳлилларга асосланиб гестацион қандли диабетни ўз вақтида коррекциялаш алгоритми яратилган;
касалликни скрининги ва профилактикаси самарадорлигини ошириш борасида олинган натижаларни соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Навоий вилояти перенатал маркази, Бухоро шаҳар туғруқ комплекси клиник амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2020 йил 31 мартдаги 8н-з/120-сонли маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши она ва болаларда 2 тип қандли диабетни ривожланиш хавфини камайтиришга, эрта ташҳислашни, касаллик кечишини башорат қилиш, ўз вақтида келиб чиқадиган асоратларни профилактикасини оптималлаштиришга, ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаш чора-тадбирларининг самародорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish