Sayt test rejimida ishlamoqda

Даминова Камола Маратовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экстраренал ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда сурункали буйрак касаллиги кечишини диагностикаси ва башоратлашни муқобиллаштириш», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/Tib593.
Илмий маслаҳатчи: Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Мирвосит Мирвосиқович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Жаббаров Озимбай Отаханович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Абдуллаев Шерзод Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида сурункали буйрак касаллиги билан касалланиш ва унинг авж олишида хавф омилларини аниқлаш ҳамда ташхислашни такомиллаштириш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор соғлиқни сақлашни бирламчи бўғини шифокорлари учун “Сурункали буйрак касаллигини эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олиш мақсадида компьютер дастури” ишлаб чиқилди, бу касалланиш хавфи юқори бўлган беморлар гуруҳи аниқланган; 
соғлиқни сақлашни бирламчи бўғини шароитида сурункали буйрак касаллигини эрта ташхислаш паст даражада (24,88%) эканлиги ва уни ривожланиши учун буйрак ва буйракдан ташқари хавф омиллари инобатга олинмаганлиги аниқланган;
сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларга эрта ташхис қўйиш ва касаллик ривожланишини олдини олиш учун скрининг текшируви ўтказилиб, пешобда альбуминурия ва қонда креатинин миқдорини аниқлаш зарурлиги исботланган;
илк бор соғлиқни сақлашни бирламчи бўғини шароитида буйрак касаллигининг генеалогик таҳлили ўтказилди, сурункали буйрак касаллиги билан касалланган оилаларда унинг билан касалланиш юқорилиги аниқланди, бу эса касаллик ривожланишига нисбатан генетик мойиллик омилларидан бири хисобланиб, соглиқни сақлашни бирламчи бўғини ва шифохона шароитидаги терапевтик бўлимларда касалликга олиб келувчи хавф омили гуруҳлари аниқланган;
сурункали буйрак касаллиги ривожланишининг юқори предикторли хавф омиллари бўлиб кекса ёш, камқонлик, юқори артериал босим, тамаки чекиш ва қонда мочевина курсаткичи юқорилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Экстраренал касалликларни ҳисобга олган ҳолда сурункали буйрак касаллиги ташхисоти ва башоратини такомиллаштириш  бўйича илмий тадқиқот натижаларига кўра:
сурункали буйрак касаллиги ҳосил бўлиш хавфи буйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Сурункали буйрак касаллиги: дастлабки босқичларида сурункали буйрак касаллиги ҳосил бўлиш хавфи» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 ноябрдаги 8н-р/1161-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома касалликнинг ривожланишини эрта ташхислаш ва олдини олиш учун бирламчи тиббий ёрдам кўрсатадиган беморларда сурункали буйрак касаллиги пайдо бўлиши хамда ривожланиши учун хавф омилларини аниқлаш имконини берган; 
сурункали буйрак касаллиги: амбулатор шароитида коптокчалар фильтрацияси тезлиги диагностикаси буйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Сурункали буйрак касаллиги: амбулатор шароитида коптокчалар фильтрацияси тезлиги диагностик аҳамияти» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 ноябрдаги 8н-р/1162 сонли маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома касалликнинг ривожланишини эрта ташхислаш ва олдини олиш учун бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишда беморларда сурункали буйрак касаллиги пайдо бўлиши ва ривожланиши учун хавф омили сифатида коптокчалар фильтрацияси тезлиги хусусиятларини аниқлаш имконини берган.
сурункали буйрак касалликларининг ташхиси ва оқибатини такомиллаштириш, экстраренал касалликларни ҳисобга олган ҳолда тадқиқотнинг олинган илмий натижалари бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг амалий фаолиятига, хусусан, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли оилавий поликлиника, Тошкент вилояти Паркент туманидаги 48-сонли оилавий поликлиника, шунингдек, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ТТБ амалиёти умумий амалиёт шифокорлари фаолиятига киритилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 декабрги 8н-з / 556-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини бирламчи тиббий-санитария ёрдами амалиётига жорий этиш сурункали буйрак касаллигини ўз вақтида ва эрта ташхислаш имконини беради. Ишлаб чиқилган компьютер дастуридан фойдаланиш бирламчи тиббий-санитария ёрдамида етарлича ташхислай олмаслик ҳолатларини 24,88 фоиздан 12,13 фоизга қисқартиради, бу эса беморларнинг диализгача бўлган ҳаёт даври сифати ва давомийлигини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish