Sayt test rejimida ishlamoqda

Асқарова Нилуфар Асқар қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амбулатор босқичда кузатувга олинган сурункали юрак етишмовчилиги ва қандли диабетнинг иккиламчи профилактикасининг хусусиятлари», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1149.
Илмий раҳбар: Тулабоева Гавхар Мирокборовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Мухамедова Муяссар Гафуржановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Каримов Маъруф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали юрак етишмовчилиги ва қандли диабетли беморларнинг клиник-гемодинамик кўрсаткичлари, фармакоэпидемиологик холатлари, даволанишга бўлган мойиллик даражасини беморларнинг ёшига кўра тахлил қилиш хамда "СЮЕ мактаби"нинг самарадорлигини амбулатор шароитида баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
60 ёшдан катта сурункали юрак етишмовчилиги ва қандли диабет билан оғриган беморларда даволанишга бўлган мойиллик  кўрсатгичлари    60 ёшдан кичик  бўлган беморларга нисбатан  юқори эканлиги исботланган; 
фармакоэпидемиологик текширув натижалари  комбинацияли даво воситаларидан етарлича  фойдаланилмаганлиги, кунлик дозаларнинг миқдори паст бўлганлиги, қон босим ва юрак қискариш сонини назорат қилиш беморларнинг ёшидан каттий назар паст даражада эканлиги кўрсатилган; 
60 ёшдан катта бўлган сурункали юрак етишмовчилиги ва қандли диабетли беморларда такрорий шифохоналарга ётқизилиш сабаблари касалликнинг юқори функционал синфларининг кўп учраши, чап коринча отиш фракциясининг паст бўлиши, қондаги  креатинин, сийдикчил миқдорининг ортиб бориши ва  коптокчалар фильтрация тезлигининг сезиларли равишда пасайиши билан асосланган;
амбулатор шароитида олиб борилган комплекс ўқув дастури, касалликнинг клиник белгиларини камайишига, ҳаёт сифатини яхшиланишига, миокарднинг жисмоний зўриқишга бардошлилигини ортишига, беморларнинг такрорий шифохоналарга ётқизилишини ва шунинг баробарида йиллик ўлим кўрсатгичини камайишига олиб келиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Амбулатор босқичида кузатувга олинган сурункали юрак етишмовчилиги ва қандли диабетнинг иккиламчи профилактикасининг хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган:
бирламчи бўғим шароитида сурункали юрак етишмовчилиги ва қандли диабет билан оғриган беморларда асоратларни олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғими шароитида сурункали юрак етишмовчилиги ва қандли диабет билан оғриган беморларда асоратларни олдини олиш алгоритми» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 25 январдаги 8н-д/39-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома амбулатор амалиëтида юрак қон-томир асоратларини олдини олишда “СЮЕ мактаби”ни қўллаш орқали беморларда даво самарасини ошириш имконини берган;
Сурункали юрак етишмовчилиги ва қандли диабет билан оғриган беморларда сурункали юрак етишмовчилигининг эрта ташхислаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳри Олмазор тумани 17 ва 18 оилавий поликлиникалари фаолиятига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 08-09/21266–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сурункали юрак етишмовчилиги ва қандли диабет мавжуд беморларда даво самарадорлигини ошириш ҳамда қайта шифохонага ëтқизиш, ўлимни камайтириш, хаёт сифатини яхшилаш ва даволанишга мойилликни ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish