Sayt test rejimida ishlamoqda

Дусмухамедов Ойбек Суратбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Аҳоли молиявий саводхонлигини оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш (Тижорат банклари мисолида)”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит ва 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси  (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1479.
Илмий раҳбар: Вахабов Абдурахим Васикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Алишер Файзиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли молиявий саводхонлиги унинг молиявий билими, кўникма, малакаси ҳамда молиявий қарорларни қабул қилиш қобилияти билан боғлиқ саволларга жавоби асосида «юқори»–1≥0,801, «ўрта»–0,800≥0,601 ва «қуйи»– 0,600≥0,401 чегараларда комплекс баҳолаш таклиф этилган;
тижорат банкларида «мижозларнинг молиявий саводхонлигини ошириш маркази»ни йўлга қўйиш банкнинг молиявий кўрсаткичлари ҳажми ва сифатини ошишига ижобий таъсир кўрсатиши асосланган. 
«молиявий саводхонлик» тушунчаси молиявий қарорларни қабул қилиш имконини берувчи молиявий-иқтисодий билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиш асосида, уларнинг таркибий қисмлари тавсифланган ҳолда такомиллаштирилган;
тижорат банкларида аҳолининг молиявий хулқ-атворнинг шаклланиши банклар кредит портфелида муаммоли кредитлар улушини пасайишига, депозит ва кредитлар ҳажмининг ошишига ижобий таъсир кўрсатиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аҳоли молиявий саводхонлигини оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган  илмий натижалар асосида:
аҳоли молиявий саводхонлиги унинг молиявий-иқтисодий билими, кўникма, малакаси ҳамда молиявий қарорларни қабул қилиш қобилияти билан боғлиқ саволларга жавоби асосида «юқори»–1≥0,801, «ўрта»–0,800≥0,601, «қуйи»–0,600≥0,401 чегараларда комплекс баҳолаш таклифи Банк Бошқарувининг 2018 йил 7 декабрдаги “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган йўл харитаси” тўғрисидаги қарори билан тасдиқланган («Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг 2021 йил 21 июндаги 01-29/1692-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг 550 дан ортиқ мижозларининг молиявий саводхонлик даражаси аниқланган. 
«Трастбанк» хусусий акциядорлик банкида Банк Бошқарувининг 2019 йил 15 мартидаги 30-шт-сон буйруғи билан «Мижозлар ва ходимларнинг молиявий саводхонлигини ошириш ўқув маркази» ташкил этилган («Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг 2021 йил 21 июндаги 01-29/1692-сон маълумотномаси). Натижада «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг 2020 йилда мижозлар ва ходимларнинг молиявий саводхонлигини оширишга сарфланган харажатлар миқдори 2019 йилга нисбатан 1,4 баробарга оширилиши баробарида 2020 йилда 2019 йилга нисбатан жисмоний шахс бўлган банк мижозларининг муддатли депозитлар ҳажми 1,7 баробарга, банк кредит портфели қолдиғи эса 1,3 баробарга  кўпайган;
«молиявий саводхонлик» тушунчаси молиявий қарорларни қабул қилиш имконини берувчи молиявий-иқтисодий билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиш асосида, уларнинг таркибий қисмлари тавсифланган ҳолда такомиллаштирилган таърифи «Креатив тадбиркорлик асослари» ўқув қўлланмасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сонли буйруғига асосан 110-277-сон гувоҳномаси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданияти институтининг 2021 йилнинг 27 июлидаги 03-5/3-1218–сон маълумотномаси). Ушбу ўқув қўлланма 5151700 – «Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш» бакалавриат таълим йўналишида ўқитиладиган «Маданият ва санъат соҳасида креатив тадбиркорлик», 5А151701 – «Маданият ва санъат соҳаси менежменти» магистратура мутахассислигида ўқитиладиган «Креатив иқтисодиёт» фанларини ўқитишда, ишчи ўқув дастурларини такомиллаштириш, жараёнида манба сифатида фойдаланилган;
тижорат банкларида аҳолининг молиявий хулқ-атворнинг шаклланиши банклар кредит портфелида муаммоли кредитлар улушини пасайишига, депозит ва кредитлар ҳажмининг ошишига ижобий таъсир кўрсатиши таклифи «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг «Мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш юзасидан 2019-2021 йилларга мўлжалланган йўл харитаси»га киритилган («Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг 2021 йил 21 июндаги 01-29/1692-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида 2020 йилда 2019 йилга нисбатан чакана кредит маҳсулотларидан фойдаланадиган мижозлар сони 3,9 баробарга, пластик карталар эгалари сони 1,5 баробарга ва банкка муддатли омонат қўйган мижозлар сони 1,3 баробарга ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish