Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулаймонова Зилола Абдурахмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ферроцен ҳосилалари асосида комплекс бирикмалар синтези ва хоссалари», 02.00.01 – Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/К307.
Илмий раҳбар: Умаров Бақо Бафоевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.72.01.
Расмий оппонентлар: Кадирова Зухра Чингизовна, кимё фанлари доктори, доцент; Ҳусенов Қахрамон Шайимович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ферроценнинг моно-, β-дикарбонил ҳосилалари билан моно-, дикарбон кислота гидразон ҳамда дигидразонлари каби органик лигандлар, улар асосида Ni(II), Cu(II), Zn(II) ионларининг комплекс бирикмаларини синтез қилиш, уларнинг тузилиши ва хоссаларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор ферроценнинг моно- ва β-дикарбонил ҳосилалари билан моно-, дикарбон кислота гидразон ҳамда дигидразонларини олиш усуллари ишлаб чиқилган. 12 та янги органик лиганд ва улар асосида 36 та Ni(II), Cu(II) ва Zn(II) ионларининг комплекс бирикмалари синтез қилинган; 
янги комплекс бирикмалар хромофорларнинг d-π типига кириши ҳамда тор оралиқли яримўтказгич хусусиятини намоён қилиши аниқланган;
Ni(II), Cu(II), Zn(II) ионларининг ацетатли тузларини ферроценнинг моно- ҳамда β-дикарбонил ҳосилалари билан комплекс бирикмаларининг термик барқарорлиги Ni(II)<Zn(II)<Cu(II) қаторида ортиб бориши исботланган; 
Ni(II), Cu(II), Zn(II) ва Fe(II) каби микроэлементларни сақловчи  ғўзанинг ўсиши, етилишини тезлаштирувчи ҳамда ҳосилдорлигини оширувчи янги самарали стимуляторлар яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ni(II), Cu(II) ва Zn(II) нинг ферроцен β-дикарбонил ҳосилалари билан янги комплекс бирикма-ларининг синтези, таркиби, тузилиши, физик-кимёвий ва биофаоллик хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ФК-1 (NiL5∙NH3), ФК-2 (ZnL6∙NH3) ва ФК-3 (CuL7∙NH3) препаратлари Бухоро шаҳар “Наврўз Ҳамза” фермер хўжалигининг далаларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил декабрдаги 02/020-4385-сон маълумотномаси). Натижада, препаратлар билан ишлов берилган ғўза чигитларининг униб чиқиш муддати назорат вариантига нисбатан ўртача 9,1-12,78% га, кўсакларнинг очилиш вақти ҳам ўртача 3,50-5,6% га тезлашиш имконини берган; 
синтез қилинган таркибида азот ҳамда ўсимликлар учун ҳаётий муҳим Ni(II), Cu(II), Zn(II) ва Fe(II) каби микроэлементларни тутган комплекс бирикмалар Бухоро шаҳар “Наврўз Ҳамза” фермер хўжалигининг далаларида ғўзага ўсишини тезлаштирувчи, фитоимунитетини мустаҳкамловчи, замбуруғли ва бактериал фитопатогенларга қарши  таъсир этувчи препарат сифатида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил декабрдаги 02/020-4385-сон маълумотномаси). Натижада, ФК-1, ФК-2 ва ФК-3 препаратлари таъсирида ғўзанинг фузариоз вильт касаллигига чалиниши назорат майдонига нисбатан ўртача 5,4-11% га камайган, ҳосилдорликни ўртача 2,34-3,96 ц/га ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish