Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубова Наргиз Турсунбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғурта фаолиятида бизнес жараёнларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Iqt218. 
Илмий раҳбар: Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шахри филиали.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида суғурта фаолиятида бизнес жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий аҳамиятга молик таклиф-тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
риск-даромад кўрсаткичлари комбинациялашган муайян секторлар кесимида бевосита ўзаро фарқланиши нуқтаи назаридан табақалаштирилган тариф ставкасига асосланган модификациялашган бизнес жараёнини қўллаш таклиф этилган; 
молиявий инструментлар ва молиявий активларни бошқаришнинг мотивацион ва корпоратив маданият трансформацияси замирида рақобатбардош хизмат кўрсатиш имкониятини ўзида мужассам этган матрица кўринишидаги функционал бизнес жараёни ишлаб чиқилган;
бизнес жараён бўйича танланган стратегияга мос корреляцион боғликликдаги рисклар диверсификациясининг кўп йўналишли тақсимотини амалга ошириш орқали уларни минималлаштириш асосланган;
суғурта компанияси таркибий тузилмаларининг номенклатурага мос регламентга асосланган ваколат чегаралари доирасидаги “ташкилий – услубий – назорат” муносабатларини ўзаро оптималлаштириш орқали бизнес жараёни самарадорлигини ошириш таклиф этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Суғурта фаолиятида бизнес жараёнларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
риск-даромад кўрсаткичлари комбинациялашган муайян секторлар кесимида бевосита ўзаро фарқланиши нуқтаи назаридан табақалаштирилган тариф ставкасига асосланган модификациялашган бизнес жараёнини қўллаш таклифи “Ўзагосуғурта” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзагосуғурта” АЖнинг 2021 йил 16 июндаги 02-05/2607-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни қўллаш натижасида 2019 йилда жами суғурта шартномалари сони олдинги йилга нисбатан 16,9 фоизга ўсишига ҳамда ўртача тариф ставкаси кўрсаткичи 27,6 пунктга ортишига ва 0,4 фоизга етишига, ўз навбатида, бир шартнома бўйича ўртача 92511 сўм суғурта мукофоти ундирилишига, пировардида даромад/риск кўрсаткичи 2,58 коэффицентни ташкил этишига эришилган; 
молиявий инструментлар ва молиявий активларни бошқаришнинг мотивацион ва корпоратив маданият трансформацияси жараёнида рақобатбардош хизмат кўрсатиш имкониятини ўзида мужассам этган матрица кўринишидаги функционал бизнес жараёнини қўллаш таклифи “Ўзагросуғурта” АЖ амалиётига жорий этилиши унинг рақобатбардош хизмат кўрсатиш имкониятини кенгайтирган (“Ўзагосуғурта” АЖнинг 2021 йил 16 июндаги 02-05/2607-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф жорий этилиши натижасида 2019 йилда 6 216 921,4 минг сўм соф фойда билан якунланган ёки олдинги йилга нисбатан бу кўрсаткич ҳажми 36,7 пунктга ортишига эришилган, шу жумладан, соф фойда ҳисобидан олдинги йилларда тўпланиб қолган қопланилмаган зарарни қоплашга 4 646 291,1 минг сўм ёки олдинги йилга нисбатан шу мақсадга йўналтирилган сумма ҳажми 34,7 пунктга ортишига эришилган;
бизнес жараён бўйича танланган стратегияга мос корреляцион боғликликдаги рисклар диверсификациясининг кўп йўналишли тақсимотини амалга ошириш орқали уларни минималлаштириш таклифи “Ўзагросуғурта” АЖнинг молиявий фаолиятини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзагосуғурта” АЖнинг 2021 йил 16 июндаги  02-05/2607-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф амалиётга жорий этилиши натижасида фаолият самарадорлиги 34 фоизга ёки 2,7 мартага ортиши таъминланган;
суғурта компанияси таркибий тузилмаларининг номенклатурага мос регламентга асосланган ваколат чегаралари доирасидаги “ташкилий – услубий – назорат” муносабатларини ўзаро оптималлаштириш орқали бизнес жараёни самарадорлигини ошириш таклифи “Ўзагросуғурта” АЖда қўлланилган (“Ўзагосуғурта” АЖнинг 2021 йил 16 июндаги 02-05/2607-сон маълумотномаси). Мазкур таклифга кўра, номенклатурага мос регламентга асосланган ваколат чегаралари доирасида унинг ташкилий тузилмаси такомиллаштирилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish