Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрназаров Ғолибжон Неъматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогика олий таълим муассасаси талабаларининг жисмоний сифатларини ривожлантиришнинг табақалаштирилган услубияти”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped 2039.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12. 2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Алламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогик фанлари доктори (DSc), профессор; Бакиев Зафар Абдушукурович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухора давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассаса талабалари  организмининг жисмоний тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришда табақалаштирилган айланма машқлар услубиятини самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг конституционал типларига кўра, жисмоний тайёргарлик даражаларини инобатга олиб асосий жисмоний сифатларини ривожлантиришнинг шиддат зоналарида функционал кўрсаткичи бўйича табақалаштирилган беш блокли машғулотлар услубияти асосида алоҳида жисмоний сифатларини ривожлантириш учун машқлар таркиби ва мазмуни ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний тайёргарлиги ҳар хил бўлган талабаларга машғулотларни вариатив танлаш имконияти кенгайтирилган;
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг жисмоний сифатларни ривожланганлик даражаси бўйича морфологик хусусиятидан келиб чиқиб “ортда қолган тип” учун предметларсиз ва “нормал тип” учун предметлар билан бажариладиган статик ва динамик режимдаги интенсив индивидуал айланма машғулотларни дарс жараёнларига киритиш ҳисобига ҳаракат фаоллигини ошириш имконияти такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасалари талабаларида “илгарилаб кетган тип”ни жуфтликда ҳаракат фаолиятини ривожлантириш учун мушакларни ишлатиш тартиби бўйича инерция кучини оширишга қаратилган организм қисмлари бўйича танлаб йўналтирилган машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига харакат уйғунлигини такомиллаштиришнинг имконияти кенгайтирилган;
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг тана қисмлари бўйича жисмоний заиф бўлган талаба қизларда мушакларнинг таранглашувидан келиб чиқиб юклама меъёрлари ва интенсивлиги морфофункционал имкониятларига қараб ауксотоник тартибида заиф тана қисми учун қўшимча мосламалардан фойдаланиб таянч нуқталарни кўпайтириш ва юк ҳажмини камайтириш ҳисобига машғулот услубияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг жисмоний сифатларини ривожлантиришда табақалаштирилган услубиятга қаратилган тажриба тадқиқотлари асосида:
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг жисмоний машғулотларга ва спортга қизиқишлари, мотивлари ва талаблари, жисмоний тайёргарлик даражаси, конституционал типлари асосида уларнинг жисмоний ривожланиши хусусиятларини ўрганиш усули бўйича тавсиялар “Жисмоний тарбия жараёнида айланма машқларни қўллаш технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган ҳамда Фарғона давлат университети талабаларининг ўқув жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 октябрдаги 89-03-3987-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг жисмоний тарбия ва спортга қизиқишлари, мотивлари ошган ва чидамлилик сифати 12,4% га яхшиланган; 
ривожланиши турли конституционал типдаги талабаларнинг жисмоний сифатларини табақалаштирилган айланма машқлар жараёнида ривожлантиришнинг асосий компонентлари Фарғона давлат университети “Физика-математика” факультети талабаларининг “Жисмоний тарбия” фани бўйича ўқув жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 октябрдаги 89-03-3987-сон маълумотномаси). Натижада, талаба-қизларнинг жисмоний сифатлари 19% га ва ўғил бола талабаларники эса – 22% га яхшиланган.
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг жисмоний тайёргарлигида организмнинг меъёрий талабларидан келиб чиқиб, индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда жисмоний сифатларини айланма машқлар усулини қўллаш асосида ривожлантиришни табақалаштирилган услубияти Наманган давлат университети талабаларининг ўқув жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 октябрдаги 89-03-3987-сон маълумотномаси). Натижада талаба-қизларнинг жисмоний ривожланганлик кўрсаткичлари ўртача 28% га, ўғил бола талабаларники – 23% га яхшиланган;
талабаларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришни табақалаштирилган жисмоний тарбия услуби ва айланма машқлар мажмуаси Қўқон давлат педагогика институти талабаларининг ўқув жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 октябрдаги 89-03-3987-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбиянинг мотивацион компонентини амалга оширилиши ва талабалар саломатлигини яхшиланиши таъминланган, тезкор- куч жисмоний сифати 13,6% га яхшиланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish