Sayt test rejimida ishlamoqda

Холматова Нигора Якубовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эркин Аъзамнинг адабий-эстетик қарашлари”, 10.00.02¬ – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil692.
Илмий раҳбар: Қўчқорова Марҳабо Худойбергановна, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон  давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Қосимов Абдуғофир Абдукаримович, филология фанлари доктори, профессор; Якубов Исломжон Ахмеджонович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Эркин Аъзамнинг адабий-эстетик қарашларини аниқлаштириш, адибнинг олам ва одамга шахсий позициясини ифода этган бадиий ижоди ва публицистик жанрларини ёнма-ён қўйиб ўрганиш, икки хил ижод турида ёзувчининг адабий эстетик қарашларининг зуҳур топишини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муаллиф адабий-эстетик қарашларининг шаклланишида оила, таълим-тарбия, устоз ижодкорлардан намуна олиш ва илк ижодий босқичдаги лиро-романтик кайфият муҳим аҳамият касб этганлиги ва ижодий услубнинг етакчилиги далилланган;
киноя ва заҳарханда кулги насрий ва драматик асарларида ҳам ёзувчининг бадиий-ғоявий позицияси ва эстетик идеалини намоён этувчи воситага айланганлиги далилланган;
асарларидаги маънавий-ахлоқий муаммоларнинг бадиий талқинида, шунингдек, ёзувчининг адабий-эстетик қарашларини намоён этишда киноя ва заҳарханда кулгининг устунлиги исботланган;
ёзувчи бадиий публицистикасида эътибор қаратилган ижтимоий, маиший, маънавий-ахлоқий муаммоларнинг умуммиллий ва глобал аҳамиятга эгалиги, бу борада ёзувчининг фиқра жанридаги башарият ва жамиятимиз олдига қўйган таклифи ва эскирган миллий анъаналар ҳамда  ижтимоий иллатларга қарши муросасозлиги, муаллифнинг эстетик олами, кескир мулоҳазалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эркин Аъзам адабий-эстетик қарашлари масаласи бўйича олиб борилган тадқиқотлар, олинган илмий натижалар қуйидаги асосда жорийланган:
муаллиф адабий-эстетик қарашларининг шаклланишида оила, таълим-тарбия, устоз ижодкорлардан намуна олиш ва илк ижодий босқичдаги лиро-романтик кайфият муҳим аҳамият касб этганлиги ва ижодий услубнинг етакчилигига оид хулосаларидан ОТ-Ф1-77 “Ўзбек адабиёти дурдоналари. 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 25 январдаги 3/1255-223-сон маълумотномаси). Натижада Эркин Аъзамнинг адабиёт, ижод, бадиият, жанрлар, давр ва замон муаммолари ҳақидаги адабий-эстетик қарашларини “Кириш сўз”да ёритиб беришда асос бўлган;
киноя ва заҳарханда кулги насрий ва драматик асарларида ҳам ёзувчининг бадиий-ғоявий позицияси ва эстетик идеалини намоён этувчи воситага айланганлиги хусусидаги хулосаларидан ОТ-Ф1-80- “Глобаллашув муаммоларининг бадиий талқини ва замондош образи” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 6 сентябрдаги 3/1255-2435-сон маълумотномаси). Натижада Эркин Аъзам бадиий-публицистикасининг жанрлар ранг-баранглиги, ёзувчининг бу жанр ва мавзуга қўшган янгиликлари; адабиёт, ижод, бадиият, жанрлар, давр ва замон муаммолари ҳақидаги адабий-эстетик қарашлари юзасидан олиб борилган тадқиқотларининг натижалари лойиҳа доирасида чоп этилган “Глобаллашув муаммоларининг бадиий талқини ва замондош образи” (Тошкент: Муҳаррир, 2018) жамоавий тўпламни яратишга асос бўлган;
асарларидаги маънавий-ахлоқий муаммоларнинг бадиий талқинида, шунингдек, ёзувчининг адабий-эстетик қарашларини намоён этишда киноя ва заҳарханда кулгининг устунлиги борасидаги хулосалардан А-1-059 рақамли “Абдулла Қаҳҳор Истиқлол адабий кўзгусида” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 01-12-10-5063-сон маълумотномаси). Натижада мақола, тадқиқот юзасидан чоп этилган тезис ва бошқа материаллари билан ҳам грант хулосалари ва музей фондини бойитишга асос бўлган;
ёзувчи бадиий публицистикасида эътибор қаратилган ижтимоий, маиший, маънавий-ахлоқий муаммоларнинг умуммиллий ва глобал аҳамиятга эгалиги, бу борада ёзувчининг фиқра жанридаги башарият ва жамиятимиз олдига қўйган таклифи ва эскирган миллий анъаналар ҳамда  ижтимоий иллатларга қарши муросасозлиги, муаллифнинг эстетик олами, кескир мулоҳазалари ва бу борада ёзувчи таклифи ва мулоҳазалари Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Адабий жараён”, “Бедорлик”, “Тақдимот” радиоэшиттириш ва кўрсатувларнинг сценарийларида (2020 йил июль-август) таҳлилий фикрлари ва назарий хулосаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2020 йил 3 сентябрдаги 04-25-795-сон маълумотномаси; “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2021 йил 2 августдаги 02-40-1258-сон маълумотномаси). Натижада илм мухлислари ва адабиёт шинавандаларига Эркин Аъзамнинг адабиёт, ижод, бадиият, жанрлар, замон муаммолари ҳақидаги адабий-эстетик қарашларини кенг миқёсда ўрганиш бўйича бир қатор таҳлилий мулоҳазалар тақдим этилди;
Ёзувчилар уюшмаси Наср, Адабий танқид ижодий кенгашлари ҳисобот йиғилишларида, тўгараклар фаолиятларида, 2020 йилда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан ўтказилган адабий кечаларда, илмий-назарий конференция ва ёш ижодкорлар билан учрашувларда тадқиқот натижаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 19 майдаги 09-32/11-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги ўзбек насрининг таниқли вакилларидан бири Эркин Аъзам насри ва публицистикасига хос муҳим замонавий муаммоларнинг бадиий ва публицистик талқинидаги киноя ва унга хос воситалар; “Шовқин” романи, “Байрамдан бошқа кунлар”, “Забаржад”, “Отойининг туғилган куни”, “Шоирнинг тўйи” қиссалари таҳлили ўқувчиларнинг билим доирасини оширишга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish