Sayt test rejimida ishlamoqda

Кочкаров Атабек Ахматваевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси ИИВ таълим муассасалари курсантларининг касбий-амалий тайёргарлик технологияси”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Ped47.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12. 2019.Ped 28.01.
Илмий маслаҳатчи: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Усмонходжаев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тожибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Махмудов Розмет Муратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон РеспубликасиИИВ таълим муассасалари курсантларининг касбий-амалий тайёргарлик технологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ таълим муассасалари курсантларининг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш мақсадида кўп функцияли юқори шиддатли “Crossfit” ва “Workout” тренинги, оғир атлетика, гимнастика, енгил атлетика спорт турлари воситаларини саралаш ҳамда танлаб йўналтириш ҳисобига касбий-амалий тайёргарлиги такомиллаштирилган;
курсантларнинг касбий-амалий тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб, психик-жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш мақсадида мураккаб ва ўзгарувчан вазиятларда ўз-ўзини ҳимоя қилишга қаратилган машқлар комбинациясини ишлаб чиқиш ҳисобига ҳиссий-иродавий барқарорликни сақлаб туриш имконияти кенгайтирилган;
курсантларнинг чегараланган вақтда ўқ отиш техникасини шакллантириш жараёнида чалғитувчи психологик омиллар таъсирини камайтириш учун махсус координацион машқларни турли хил ҳолатларда бажариш методикасини ишлаб чиқиш ҳисобига пистолетдан тезкор ўқ отиш малакасита комиллаштирилган;
яккакураш усуллари комбинациясини чекланган майдонда тартиббузарни қўлига оғриқ бериш ва қайириш ҳаракатларини бажариш жараёнида шикастланишни олдини олиш мақсадида аввал якунловчи фазадан бошлаб оддийдан мураккабга принципини қўллаш ҳисобига жароҳатланишларни олдини олиш имконияти кенгайтирилган;
курсантлар томонидан тез ҳаракатланиш, ҳимоя комбинацияларини қўллаш, рақибнинг қўл ва оёқлар билан берган зарбаларидан ҳимояланиш усулларини тўсатдан ўзгарувчан шароитларда бажартириш ҳисобига санчилувчи ва кесувчи совуқ қуролдан ҳимояланиш техникаси такомиллаштирилган;
курсантларнинг таълим тизимида махсус юкламаларни режалаштиришнинг ўзаро боғлиқлиги ва изчиллигидан келиб чиқиб, тартиббузарни қўлга олиш учун махсус тўсиқлар йўлакчасидан ўтиш жараёнида таъқиб қилиш, қўл жангги усуллари, совуқ қуролдан ҳимояланиш, қўлга олиш каби жанговар тайёргарлик ҳаракатларини бажариш ҳисобига касбий-амалий жисмоний тайёргарликнинг тўрт босқичли блокли-модуль тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимидаги таълим муассасалари курсантларининг касбий-амалий тайёргарлиги технологиясибўйича педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ таълим муассасалари курсантларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида кўп функцияли юқори шиддатли “Crossfit” ва “Workout” тренинги, оғир атлетика, гимнастика, енгил атлетика спорт турларининг воситаларини саралаш ҳамда танлаб йўналтириш ҳисобига касбий-амалий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича таклифлар Академия курсантларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўйича ўқув дастурига ўзгартиришлар киритиш асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 26 июндаги 2/2228-сон далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардиясининг 2020 йил 25 июндаги 2311-сон далолатномаси). Натижада ИИВ Академияси курсантларининг жисмоний тайёргарлиги 10-11% га, Миллий Гвардия ходимларнинг жисмоний тайёргарлиги 12-14% га яхшиланган;
курсантларнинг касбий-амалий тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб, психик-жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш мақсадида мураккаб ва ўзгарувчан вазиятларда ўз-ўзини ҳимоя қилишга қаратилган машқлар комбинациясини ишлаб чиқиш ҳисобига ҳиссий-иродавий барқарорликни сақлаб туриш имкониятини кенгайтириш бўйича таклифлар Академия курсантларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўйича ўқув дастурига ўзгартиришлар киритиш асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 26 июндаги 2/2228-сон далолатномаси). Натижада курсантларнинг ҳиссий-иродавий хусусиятлари кўрсаткичларида қуйидаги ўзгаришлар кузатилган: жумладан, ҳиссий-иродавий хусусиятлар жуда яхши шаклланган 18% ни, яхши шаклланган 76% ни, қониқарли шаклланган 6% ни ташкил қилган;
курсантларнинг чегараланган вақтда ўқ отиш техникасини шакллантириш жараёнида чалғитувчи психологик омиллар таъсирини камайтириш учун махсус координацион машқларни турли хил ҳолатларда бажариш методикасини ишлаб чиқиш ҳисобига пистолетдан тезкор ўқ отиш малакаситакомиллаштирилган ва у “Ҳарбий хизмат тайёргарлиги” том 1. “Ўқ отиш” номли дарcликнинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 26 июндаги 2/2228-сон далолатномаси). Натижада курсантларнинг амалий ўқ отиш кўрсаткичлари 14-17% га яхшиланган;
яккакураш усуллари комбинациясини чекланган майдонда тартиббузарни қўлига оғриқ бериш ва қайириш ҳаракатларини бажариш жараёнида шикастланишни олдини олиш мақсадида аввал якунловчи фазадан бошлаб оддийдан мураккабга принципини қўллаш ҳисобига жароҳатланишларни олдини олиш имкониятини кенгайтириш бўйича таклифлар Академия курсантларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўйича ўқув дастурига ўзгартиришлар киритиш асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 26 июндаги 2/2228-сон далолатномаси). Натижада яккакураш усуллари комбинациясини чекланган майдонда бажариш жараёнида жароҳатланишлар сонининг ўртача 8-10% га камайишига эришилган;
курсантлар томонидан тез ҳаракатланиш, ҳимоя комбинацияларини қўллаш, рақибнинг қўл ва оёқлар билан берган зарбалардан ҳимояланиш усулларини тўсатдан ўзгарувчан шароитларда бажартириш ҳисобига санчилувчи ва кесувчи совуқ қуролдан ҳимояланиш техникасини такомиллаштириш бўйича таклифлар Академия курсантларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўйича ўқув дастурига ўзгартиришлар киритиш асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 26 июндаги 2/2228-сон далолатномаси). Натижада санчувчи ва кесувчи совуқ қуролдан ҳимоя комбинацияларини бажариш учун 10-12% га кам вақт сарфланишига эришилган;
курсантларнинг таълим тизимида махсус юкламаларни режалаштиришнинг ўзаро боғлиқлиги ва изчиллигидан келиб чиқиб, тартиббузарни қўлга олиш учун махсус тўсиқлар йўлакчасидан ўтиш жараёнида таъқиб қилиш, қўл жангги усуллари, совуқ қуролдан ҳимояланиш, қўлга олиш каби жанговар тайёргарлик элементларини қўллаш ҳисобига касбий-амалий жисмоний тайёргарликнинг тўрт босқичли блокли-модуль тизими ишлаб чиқилган ҳамда Академия курсантларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўйича ўқув дастурига ўзгартиришлар киритиш асосида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020йил 26 июндаги 2/2228-сон далолатномаси). Натижада курсантларнинг тўсиқлар йўлакчасидан ўтиш учун сарфланадиган вақтнинг 9-10% га камайишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish