Sayt test rejimida ishlamoqda

Матимов Кошкарбай Генжебаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Қорақалпоқ адабиётида импровизация анъанаси (генезиси ва эволюцияси), 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fil1402. 
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Алламбергенов Кенесбай, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01
Расмий оппонентлар: Жаримбетов Қурбанбай Қудайназарович, филология фанлари доктори, профессор; Палимбетов Камал Сарсенбаевич, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади импровизация анъанасининг қадимий манбалари, унинг қорақалпоқ адабиётида шаклланиши, ривожланиш босқичлари, назарий асослари, халқ оғзаки ижодидаги поэтик усул эканлиги ва импровизациянинг ҳар бир шоир ижодидаги алоҳидалик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ адабиётида импровизация - ҳозиржавоблик, бадиҳагўйлик усулининг тарихий илдизлари қадимги туркийларнинг уруғчилик тузуми даврига бориб тақалиши, унинг XIV-XVI асрлардаги жиров-шоирлар шеъриятида шаклланиш босқичларига эгалиги очиб берилган; 
халқ оғзаки ҳамда жиров, бахши ва шоирлар ижодида импровизация (ҳозиржавоблик) усулининг халқ маънавий дунёсининг шаклланишига, тўй ва байрам сайлларида оғзаки ижро жараёнидаги ўзига хос жиҳатлари, унинг шеър яратиш амалиётида зарур усул эканлиги ва чечанлик санъати, фольклорнинг лирик жанрлари ва шоирлар айтишувида импровизация анъанасининг алоҳида белгилари сифатида асосланган;
жиров-шоирлар ижодида импровизация алоҳида поэтик усул эканлиги, лирик асарнинг шаклланишида муҳим адабий жараён бўлганлиги, адабиётнинг поэтик жиҳатдан такомиллашиши жараёнларидаги жировчилик шеъриятининг ўрни ва импровизацион маҳорати, оғзаки ижод асарлари (терма, тўлғов, достонлар)нинг тўла асар сифатида шаклланиш аҳамияти очиб берилган;
XIX-XX асрлардаги қорақалпоқ адабиётидаги Кунхўжа, Ажиниёз, Бердақ, А.Мусаев, Т.Жумамуратов, И.Юсупов сингари шоирлар ижодидаги шоирлар айтишуви ва ҳазил-мутойиба, бағишлов, таъриф-мақтов, дидактик қўшиқларида импровизацион маҳорат усуллари, терма-тўлғов, қўшиқ, ҳажвий-сатирик ва мусиқавий импровизация шакллари ва уларнинг поэтик оламида бадиий тасвирий воситалар, тасвирлаш усулларининг хусусий белгилари мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ адабиётида импровизация анъанасини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида: 
қорақалпоқ адабиётида импровизация анъанаси, пайдо бўлиши ва шаклланиш босқичлари ва жиров-шоирлар, чечанлик санъатидаги импровизация жараёнлари бўйича илмий-назарий хулосалардан Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг ФА-Ф-1-005  «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» (2017-2020) фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 20 августдаги 210/1-сон маълумотномаси) Натижада, импровизация анъанасининг назарий асослари, қорақалпоқ адабиётшунослигининг ўрганилиш тарихига боғлиқ илмий-назарий қарашлар янги маълумотлар билан бойитилган ва такомиллаштирилган;
бадиий адабиёт, халқнинг маданий ҳаёти ва маънавий дунёқарашининг такомиллашувида ва жиров-шоирлар ижоди, жировлар репертуаридаги эпик асарларнинг шаклланиши, достон ижроси жараёнида импровизациянинг аҳамияти каби хулоса ва илмий тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган ишчи режасининг қатор бандлари ижросини таъминлашда назарий-методологик асос сифатида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 26 августдаги 2-03/1438-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-ёшларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришда, ёшларни ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга бўлган;
жиров-шоирлар ижоди, жировлар репертуаридаги эпик асарларнинг шаклланишида, достон яратишдаги импровизациянинг аҳамияти, XX-XXI асрлардаги қорақалпоқ адабиётида импровизация анъанаси, импровизатор-шоирлар ижодида импровизация усуллари борасидаги илмий-назарий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида қорақалпоқ жиров-шоирлари ҳаёти ва бадиий мерослари бўйича ташкиллаштирилган экспозицияларнинг мазмунини бойитишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2021 йил 24 августдаги 348-сон маълумотномаси). Натижада, бир қатор қорақалпоқ жиров-шоирларининг адабиёт тарихидаги ўрни, импровизация усуллари, шоирлар ижодидаги импровизация жараёнлари ва улар яратган асарларнинг инсон тарбиясидаги роли ва аҳамиятини ёритиб бериш имконияти яратилган;
қорақалпоқ халқ оғзаки ижодидаги импровизация анъанаси, жиров-шоирлар, импровизатор шоирлар ва XIX-XX асрлардаги халқ шоирлари ижодидаги импровизация анъанаси хусусидаги илмий-назарий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси «Қорақалпоғистон» телеканалининг «Ассалому алайкум, Қорақалпоғистон», «Гавҳар сўзлар», «Адабиёт бўстони» ва бошқа кўрсатувларни тайёрлашда, «Қорақалпоғистон» радиоканалининг «Хайрли тонг», «Адабиёт ва давр» эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2021 йил 14 сентябрдаги 01-02/432-сон маълумотномаси). Натижада, жиров-шоирлар ва XIX-XX асрлардаги халқ шоирлари ижодидаги импровизация анъанаси, поэтик маҳорати, асар ғоясининг инсон тарбиясидаги аҳамияти ва таълим-тарбия жараёнида адабиёт тарихи материалларидан фойдаланишнинг янги методлари ҳақида кенг томошабинлар аудиториясига маълумотлар берилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish